Иним айиқ (инглизча: Бротҳер Беар) 2003-йил катта экранларга чиққан мусиқий ва комедик жанрларидаги Америка анимацион филмидир. Бу филм Wалт Дисней Феатуре Аниматион студияси маҳсулоти ва Wалт Дисней Пиcтурес томонидан тарқатилгандир. Шунингдек, Диснейнинг 44-тўлиқ ҳажмли анимацион филми ҳамдир.

Иним айиқ
Бротҳер Беар
Файл:Бротҳер Беар постери.пнг
Филм постери
Режиссёр(лар) Аарон Блаисе
Роберт Wалкер
Продюсер(лар) Чуcк Wиллиамс
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Таб Мурпҳй
Лорне Cамерон
Давид Ҳоселтон
Стеве Бенcич
Рон Ж. ФриэдманСтевиэ Wермерс-Скелтон
Кевин Детерс
Wоодй Wоодман
Тҳом Энриқуэз
Кевин Ҳаркей
Броосе Жоҳнсон
Жоҳн Нортон
Жоҳн Пуглиси
Ролларда Жоақуин Пҳоэних
Жеремй Суарез
Риcк Моранис
Даве Тҳомас
Жасон Раизе
Д.Б. Сwеэней
Бастакор(лар) Пҳил Cоллинс
Марк Манcина
Монтажёр(лар) Тим Мертенс
Студия
Дистрибютор Буэна Виста Пиcтурес
Премера
санаси
Давомийлик 85 дақиқа
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Бюджет $46 миллион[1]
Даромад $250,4 миллион[2]
Кейинги филм Иним айиқ 2

Бу филм Wалт Дисней Феатуре Аниматион студияси томонидан ишлаб чиқарилган учинчи ва сўнгги мултфилмдир. Негаки, бу студия 2004-йилнинг мартида ёпилади. Филм танқидчилар томонидан салбий қаршиланди. Шундай бўлса ҳам, умумжаҳон бўйлаб $250.4 миллион жамғаришга муваффақ бўлди. Шунингдек, 76-Академия (Осcар) топшириш маросимида „Энг яхши анимацион филм“ номинациясига лойиқ топилган.

Сюжети

Диққат! Қуйида сужет бурилишлари ёки ҳатто охири ҳам келтирилиши мумкин.

Биродарлар — Ситка, Денаҳи ва Кенаи музлик давридан кейинги даврда яшовчи палео-ҳиндулардир. Улар яшайдиган қабилалар тотемлар руҳларига сиғинишади, маълум ёшга тўлгач, ҳар бир қабила аъзоси қабила қамидан ўз тотемини билиб олишади. Уч биродарларнинг кенжаси бўлмиш ёш Кенаи, севгини ифодаловчи айиқ тотемини олади. Кенаи ўз тотемидан ниҳоятда норози бўлади, негаки у севги инсонга хос бўлмаган фазилат деб ҳисоблайди. У Денаҳи томонидан доимий масхара қилинар экан, Ситка хафа бўлган биродари Кенаига тотемнинг моҳияти илк қарашда кўринадиган даражада оддий эмаслигини тушунтиради. Бошқа томондан, Кенаи, айиқ севгини қандай акс эттириши мумкинлигини тушуна олмайди, чунки унинг тушунчасига кўра, айиқ сезгир ва тажовузкор мавжудотдир.

Персонажлар

  • Кенаи (талаффузи: Кенай) — филмнинг бош қаҳрамони. Ҳақиқий эркак бўлишни орзу қиладиган бир эскимос ўсмирдир. У чапани характерга эга, аммо жуда меҳрибон. Айиққа айланган Кенаи кичик айиқ боласи бўлмиш Кодага ғамхўрлик қилади. Кенаи жуда хушчақчақ бўлишига қарамай, у ўта камгапдир.
  • Денаҳи — филмнинг асосий антагонисти. Кенаининг доим безорилик қиладиган ўртанча биродаридир. У яхши овчи ва шу билан бир қаторда моҳирлик билан сават тўқийди. Кенаидан фарқли ўлароқ, Денаҳи аввал ўйлаб, кейин иш қилади, бироқ филм воқеаларида давомида Денаҳи, икки биродарини олиб кетган айиқдан ғазабланиб, ундан қасос олиш ниятида.
  • Ситка — Кенаи ва Денаҳини доимий равишда ажратиб турадиган катта биродари. Ситка қолган кичик биродарлари ичидаги энг доноси, хотиржами ва довюрагидир.
  • Танана — Кенаи, Денаҳи ва Ситка истиқомат қиладиган қабиланинг оқсоқоли. У кўп сирлардан бохабар бўлиб, турли соҳаларда билимга эгадир. Танана Кенаига айиқ қиёфасида тинчлик топишига кўмаклашади.
  • Кода — кичик айиқ боласи, Кенаининг айиқ қиёфасидаги ҳамроҳи. Уларнинг илк учрашуви Кенаи айиқ учун мўлжалланган тузоққа тушганда содир бўлади. Кода унга тузоқдан чиқишга ёрдам беради. Кода ўта хушчақчақ ва ақл бовар қилмас даражада кўп гапирувчи, бунинг ортидан йўлда Кенаини толиқтириб қўяди. Кода кучли ва тезкор айиқдир.
  • Рутт ва Туке (талаффузи: Ратт ва Тюк) — икки лос (буғу тури) биродарлар. Рутт ўз акасидан кўра ўзига ишончи баланд ва айёрроқдир, лекин Туке хавфга нисбатан сезгирдир. Иккала ит ҳам қўрқоқ ҳамда ов қилинаётганини билгач, Кенаи уларни овчидан ҳимоя қилади деган ўйда унга қўшилишган. Рутт ва Туке овқатланишни, айниқса новдаларни хуш кўришади.
  • Туг (талаффузи: Тог) — лостлар билан озиқланадиган забардаст, йирик ва семиз айиқ. У барча айиқларнинг қиролидир. Туг кўп тажриба орттирган айиқ саналади.

Овоз берганлар

Мусиқаси

Рўйхатда келтирилган трекларнинг барчасининг мусиқасини Марк Манcина ва Пҳил Cоллинс; ҳамма қўшиқлар сўзлари Cоллинс томонидан ёзилган яратган.

№НомиИжрочи (лар)Давомийлиги
1.„Лоок Тҳроугҳ Мй Эес“Пҳил Cоллинс4:01
2.„Греат Спириц“Тина Турнер3:23
3.„Wелcоме“Cоллинс3:38
4.„Но Wай Оут“Cоллинс4:18
5.„Трансформатион“Тҳе Булгариан Wомен'с Чоир2:29
6.„Он Мй Wай“Cоллинс3:40
7.„Wелcоме“Тҳе Блинд Бойс оф Алабама ва Cоллинс3:14
8.„Но Wай Оут“Cоллинс2:37
9.„Трансформатион“Cоллинс2:26
10.„Тҳреэ Бротҳерс“Марк Манcина ва Cоллинс6:44
11.„Аwакес ас а Беар“Манcина анд Cоллинс6:48
12.„Wилдернесс оф Дангер анд Беаутй“Манcина анд Cоллинс5:32
Жами давомийлиги:48:50
Бест Буй Эхcлусиве
№НомиАртист (лар)Давомийлиги
13.„Греат Спириц“Cоллинс4:47

Мукофотлари

Йил Мукофот Туркум Лауреат
2004 Осcар Энг яхши филм Номзодликка қўйилган

Сиквел

Иним айиқ 2 филми 29-август 2006-йилда диреcт-то-видео форматида чиқарилди.

Манбалар

  1. ↑ „Бротҳер Беар (2003)“. Тҳе Wрап. 23-декабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-декабр 2016-йил.(Wайбаcк Мачине сайтида 23-декабр 2016-йил санасида архивланган)
  2. ↑ „Бротҳер Беар“. Бох Оффиcе Можо. Қаралди: 18-июн 2020.

Ҳаволалар