Иномжон (Иноғомжон) Хидиралиев (1891.23.2, Наманган уезди Поп волостидаги Исковут қишлоғи — 1928.31.12, Москва) — давлат ва жамоат арбоби, дипломат. Хидиралиев 1919-йилдан турли совет идораларида масъул лавозимларда ишлади: Фарғона вилояти партия қўмитасининг котиби (1920—21), Туркистон АССР Ер ишлари халқ комиссари (1922), Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси раиси (1922—24). РСФСР Ер ишлари, федерал комитети Президиуми аъзоси (1923—24). Туркистон АССР нинг РСФСРдаги мухтор вакили (1924-йил январ—ноябр). Х. Туркистон республикаси манфаатларини ҳимоя қилиб, болшевикларнинг шовинистик сиёсатига қарши курашган. Ер ишлари халқ комиссари (1925) сифатида Х. Ўзбекистонда ер-сув ислоҳотини амалга оширишда фаол қатнашган. Пахтакор деҳқонларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш тарафдори бўлган.

Иномжон Хидиралиев 1928-йил Москвадаги “Насионал” меҳмонхонасида ўз жонига қасд қилган. Москванинг Ваганково қабристонида дафн этилган. Хидиралиев о’лимидан кейин, 1937-йилдаги оммавий репрессия даврида "халқ душмани" сифатида қораланган эди. Поп тумани Исковут қишлог’идаги 9-мактабга, Андижондаги кўча ва Қўрғонтепа туманидаги мактабга Иномжон Хидиралиев номи берилган.

Адабиёт

  • Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида]. Т., 2000; Шамсутдинов П., Истиқдол йўлидашаҳид кетганлар, Т., 2001; Ражабов Қ.,Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (1917— 1924 й.), Т., 2002.