Википедияда исми Иноят бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Иноятуллахон (пуштунча/дарийча: عنايت الله خان) (1888-йил 20-октябр – 1946-йил 12-август) 1929-йил январда уч кунлик Афғонистон подшоҳи. Афғон амири Ҳабибуллахоннинг ўғли. Иноятулланинг қисқа муддатли ҳукмронлиги унинг тахтдан кетиши билан якунланган.

Иноятуллахон
عنايت الله خان
Афғонистон подшоҳи

Иноятуллахон портрети, 1929-йил
Афғонистон подшоҳи
Салтанат 1929-йил 14-январ – 1929-йил 17-январ
Ўтмишдоши Омонуллахон
Давомчиси Ҳабибуллоҳ Калаконий (Кобулда)
Али Аҳмадхон (Жалолободда)
Туғилиши 20-октябр 1888-йил
Кобул, Афғонистон амирлиги
Вафоти 12-август 1946-йил(1946-08-12)
(57 ёшда)
Теҳрон, Эрон шоҳлиги
Турмуш ўртоғи Хайрия хоним афанди
Сулола Баракзои сулоласи
Отаси Ҳабибулло
Онаси Жамол бегим

Хон пуштунлар оиласида туғилган. Омонуллахон 1929-йил 14-январда ярим тунда подшоҳликни акаси Иноятуллахонга топшириб, Кобулдан яширинча Қандаҳорга қочишга ҳаракат қилади. Ҳабибуллоҳ Калаконий ва унинг издошлари Омонулланинг Роллс-Ройcе машинасини отда қувиб кетишди, аммо Омонулла қочишга муваффақ бўлади.

Подшоҳ кетиши билан Калаконий подшоҳ Иноятуллага ё таслим бўлиш ёки урушга тайёргарлик кўриш учун хат ёзади. Иноятулланинг жавоби шундаки, у ҳеч қачон шоҳ бўлишни истамаган ва хоҳламаган ва 1929-йил 17-январда Калаконий фойдасига тахтдан воз кечиб, шоҳ деб эълон қилишга рози бўлган. Инаятуллоҳ Буюк Британия Қироллик ҳаво кучлари[1] томонидан Кобулдан ҳаво йўлида олиб кетилган ва умрининг қолган қисмини сургунда ўтказган. 1929-йил август ойида, Афғон фуқаролар уруши (1928–1929) даврида Кобулда Калакаонийларга қарши кучлар орасида Иноятулла номи билан зарб қилинган рупиялар айланиб юргани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу баъзиларни Инайтулла афғон тахтига даъвогарлик қила бошлаган деган фикрга олиб келди. Бироқ, бундан ҳеч нарса чиқмади ва миш-мишлар тезда барҳам топди[2]. Иноятулла Эронда қолди ва 1946-йилда Теҳронда вафот этди.

Оиласи

Иноятулла оиласи билан

Иноятулла ва турмуш ўртоғи Хариянинг (Маҳмуд Тарзийнинг қизи) Халилуллоҳ Сирож (1910-йилда туғилган), Руҳулла Сирож (1911-йилда туғилган, 1913-йилда вафот этган), Мастура Сирож, Ҳумайра Сирож, Ҳамидулла Иноят Сирож (1923-йилда туғилган), Руқия Сирож (1918-йилда туғилган), Ҳамида Сирож (1920-йилда туғилган), Хайрулла Иноят Сирож (1921-йилда туғилган), Исматулло Иноят Сирож (1922-йилда туғилган), Латижа Сирож (1923-йилда туғилган), Аниса Сирож (1923-йилда туғилган), Нафиса Сирож (1925-йилда туғилган) исмли фарзандлари бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „РАФ 'Ҳероэс оф Кабул': 80тҳ Анниверсарй. Роял Аир Форcе оффиcиал wебсите“. 2016-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 1-январ.
  2. ↑ Муḥаммад, Файз̤; Ҳазāраҳ, Файз̤ Муḥаммад Кāтиб. Кабул Ундер Сиэге: Файз Муҳаммад'с Аccоунт оф тҳе 1929 Уприсинг (эн). Маркус Wиэнер Публишерс, 1999 — 232, 233-бет. ИСБН 9781558761551. 

Ҳаволалар

Иноятуллахон
Таваллуди: 20-октябр 1888 Вафоти: 12-аугуст 1946
Ҳумкдорлик унвони
Ўтмишдоши:
Омонуллахон
Афғонистон подшоҳи
1929
Вориси:
Ҳабибуллоҳ Калаконий
(Кобулда)
Али Аҳмадхон (Жалолободда
)