Инсектарий (лотинча инсеcта — ҳашаротлар) — ҳашаротлар ва ўргимчаксимонларни сақлаш ҳамда кўпайтиришда фойдаланиладиган қурилма ёки бино. Энг оддий И. қуёш нуридан тўсиб қўйиладиган, икки ёки бир томони ойна-ванд қугидан иборат. Ҳаво яхшй алма-шиниб туриши учун И. деворлари ма-тодан ёки қалин тўрдан ясалади. Замонавий И. бир қанча хонали бинодан иборат. Уларда ёруғлик, ҳарорат ва намликни ўлчагич ва меъёрга солиб турувчи махсус қурилмалар ўрнатилган бўлади. И.дан биологик курашда фойдаланиладиган ҳашарот ва ўргимчаксимонларни сақлаш, очириш ва кўпайтиришда фойдаланилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил