Inshushinak
Иншушинак (эҳтимол шум. „Суза ҳукмдори“) — элам мифологиясида асосий илоҳлардан бири, Суза ҳомийси, марҳумлар подшолигининг соҳиби, қасамлар худоси[1][2].
Ишмиқораб — марҳумларни ер ости дунёсида қабул қилувчи қасамёд маъбудасининг эри. Сузада Наххунте илоҳи билан бир қаторда адолат ҳимоячиси деб ҳисобланган[1]. Милоддан аввалги ИИ-И минг йилликларда Ҳумпан, Иншушинак ва Киририша пантеоннинг етакчи триадасини ташкил қилган. Милоддан аввалги ХИИИ асрдаги илоҳ Ҳумпан билан бирга барча маъбудлар ҳукмдори деб аталган[1].
Манбалар
Иншушинак исми Элам, Шумер ва Оссуриянинг милоддан аввалги 3-минг йилликнинг иккинчи ярмидан эрамиздан аввалги 7-асргача бўлган давр матнларида тилга олинган[2].
У ҳақидаги энг қадимги қайдлар милоддан аввалги 2230-йилда элам тилида, Аккад қироли Нарам-Суэн ва унга бўйсунувчи Суза ҳукмдори Хита ўртасида тузилган шартномада келтириб ўтилган[2]. Матн олий маъбуд Ҳумпан, қуёш худоси Наххунте ва бошқалардан кейин тилга олинган 37 та худо рўйхати билан бошланади. Иншушинак рўйхатдаги еттинчи ўринда келган.
Сузада олиб борилган қазишма ишлари натижасида Иншушинакнинг тасвирлари акс эттирилган декоратив панеллар топилган, Иншушинак уларда даҳшатли кўринишда, ярим эркак-ярим аёл қиёфасида палма дарахти остидаги турган ҳолатда тасвирланган. Шунингдек, Сузадан 3-минг йиллик охирларига оид релеф ҳам топилган, унда Иншушинакнинг шер олдида бронза қозиқ билан тургани акс этган.
Милоддан аввалги 1800-1500-йилларда ёзилган Суза матнлариданшушинак номи билан ичилган қасамлар ва огоҳлантириш учрайди: у ёки бу шартномани бузган одам „Иншушинак китени“ деб номланган сеҳрли куч томонидан жазоланади, унинг тили ва қўли кесилади, шунингдек катта миқдорда жарима тўлашга мажбур қилинади[2].
Милоддан аввалги 8-асрга оид матнларда Иншушинак ва қирол Шутрук-Наҳҳунт ИИ томонидан жорий этилган қонунлар ҳақида гап боради[1].
Оссурия матнларида Иншушинак „Сузанинг илоҳий соҳиби“ деб аталади ва Месопотамия илоҳлари — Нинурта ва Адад билан тенглаштирилади. Милоддан аввалги 640-йилда Сузанинг талон-торож қилингани ҳақидаги матнда Оссурия шоҳи Ашурбанапал Иншушинак ҳайкалини ўз юртига олиб кетгани айтилади[2].
Исми
Иншушинак исми шумер тилидан таржима қилинганда Эламнинг пойтахти бўлган „Суза соҳиби“ деган маънони англатади, бу Элам Шумернинг таъсири остида бўлган қадимги даврга тўғри келади. „Иншушинак“ кўплаб элам шоҳлари исмининг ажралмас таркибий қисми ҳам ҳисобланади[3].
Ибодат
Суза одатий вилоят шаҳарчасидан Элам давлатининг пойтахтига айлангач, Иншушинак аста-секин мамлакатнинг асосий худоларидан бирига ва ҳукмдорларнинг шахсий ҳомийига айланди. Иншушинак, Ҳумпан ва Наххунте Элам пантеони триадасини ташкил қилган. Наххунте сингари Иншушинак ҳам адолат ҳимоячиси ҳисобланган[2]. Элам ҳукмдорлари одатда ўзларини Иншушинакнинг „суюкли хизматкорлари“ деб аташган[1].
Иншушинакка ҳурмат бажо келтиришнинг асосий марказлари Суза акрополидаги ибодатхона (милоддан аввалги 2240-йил) ва шаҳардан 40 км узоқликда жойлашган ибодатхона[2] (милоддан аввалги 1250-йил) бўлган. Элам шоҳи Унташ- Напириш томонидан Иншушинак шарафига бу ерда Дур-Унтош ибодат мажмуаси қурилган.
Иншушинак марҳумлар салтанатининг соҳиби, қасам худоси ва қасамлар маъбудаси Ишмиқорабнинг эри сифатида ҳам қадрланган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Дандамаэв М. А. Иншушинак (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-08-30 санасида архивланган) // Мифи народов мира : Энсиклопедия. Электронноэ изданиэ / Гл. ред. С. А. Токарев. М., 2008 (Совецкая Энсиклопедия, 1980). С. 449.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 Дандамаэв М. А. Иншушинак (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-07 санасида архивланган) // Большая российская энциклопедия. Т. 11. М., 2008. С. 502.
- ↑ Уолтер Хинц. Государство Элам. М.: Наука, 1977 — 40—43-бет.