Инсолясия (лотинча: инcоло — қуёшга тутаман) — 1) ер сиртининг қуёш радиациясида нурланиши. Муайян вакт бирлиги мобайнида 1 см2 сиртга тик тушаётган қуёш нури энгергияси билан ифодаланади. Қуёш радиациясининг атмосферада ютилиши, сочилиши ва кайтиши натижасида И. кун давомида ва шунингдек, фаелдан фаелга жуда тез (0 дан 1,5 кал/см2 мин ва ундан ор-тиқ) ўзгаради. Уй ва биноларни лойиҳалашда И. ҳисобга олинади. Масалан, би-нони, айниқса, турар жойларни кунгай жойга солишга ҳаракат қилинади. И. миқдори актинометр ва пиргелиометр билан ўлчанади; 2) тиббиётда — қуёш нури билан даволаш ва баданни чи-ниқтиришда И.дан кенг фойдаланилади. Даволаш муассасалари, санаторийларда махсус инсолярийлар бўлади (қаранг Ҳаво ва қуёш ванналари).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил