Inson va qonun
"ИНСОН ВА ҚОНУН" - Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий, ижтимоий-оммабоп газетаси. Муассиси — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 1996-йил январдан ойига бир марта Тошкентда нашр этилган. 1998-йил январдан мустақил ҳафталик нашрга айлантирилган. Асосий вазифаси — жами-ятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқ мадания-тини шакллантириш, аҳолини Ўзбекистон ва жаҳон қонунчилигидаги ўзгаришлар билан таништириб бориш, уларни тушунтириш ва шарҳлаш, жиноятчилик ва қонунбузарлик илдизларини очиш ва бу ишга жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборат. Асосий рукнлари: "Қонунларни шарҳлаймиз", "Ҳуқуқшунос минбари", "Суд залидан", "Қонун ва ижро", "Ҳуқуқингизни биласизми?", "Жиноятчилик — иллат", "Қонун барчага баробар", "Куч — адолатда". Адади 6,5 минг нусха (2002). [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |