Inssenirovka
Инссенировка (лот. ин — да, сcаэна — саҳна) — адабий асар (роман, қис-са, достон, ҳикоя)нинг саҳна, телевидение, радио учун қайта ишланиши. Дастлаб И. 19—20-й.ларда Европада вужудга келди ва тараққий этди. Ўзбекистонда И.нинг илк намуналари ХХ аср бошларида яратилди, 20—80-й.ларда ривожланди. Мас, Абдулла Қодирий, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Миртемир, Ўткир Ҳошимов ва б.нинг асарлари асосида ёзилган И.лар театрлар саҳнасида қўйилди, телевидение орқали на-мойиш этилди, радио тўлқинлари орқали эшиттирилди. Агар И. асл нусхасидан тубдан фарқ қилса, муайян асар мотивлари асосида ёзилган мустақил песа ҳисобланади. Ўзбекистонда, мас, Ўзбекистон Миллий академик драма театрида "Ганг дарёсининг қизи" (Р. Тагорнинг "Ҳалокат" романи асосида А. Гинзбург И.си), "Қутлуғ қон" (Ойбекнинг шу номли романи асосида Т. Хўжаев И.си) ва б. И.лар қўйилган.
И.да драматик жанр хусусиятлари ҳисобга олинади, хусусан, қаҳрамонлар образини асосан диалог ёрдамида очиб бериш, кучли ҳаётий зидсиятларни кўрсатиш ва ёрқин сиймоларни на-моён этишга эътибор берилади. Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга ма-териалларни саҳна учун адабий жиҳатдан қайта ишлаш ҳам И. дейилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |