Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Инстаграм – Кевин Сйстром ва Мике Криэгер томонидан яратилган ҳамда расм ва видеоларни улашиш учун мўлжалланган ижтимоий тармоқ. Шунингдек, бошқа ижтимоий тармоқ платформалари орқали уларни юклаш имконини беради. Бундан ташқари, фойдаланувчилар расмлар ва видеолар учун рақамли филтрлар қўллаш имконига эгадир. Инстаграмда видеолар учун максимал давомийлик 60 сониядир.[1] Инстаграм Апп Сторе ва Плай Маркет орқали бепул тарқатилади.
| Инстаграм | |
| Муаллиф | |
|---|---|
| Ишлаб чиқувчи | Мета Платформс |
| Чиқарилган сана | 6-октябр, 2010-йил |
| Операцион тизим | |
| Ёзилган тил(лар)и | хитой, хорват, чех, дан, нидерланд, инглиз, фин, франсуз, олмон, грек, ҳинд, венгер, индонез, италян, япон, корейс, малай, норвег, поляк, португал, румин, рус, словак, испан, швед, тагалог, тай, турк, украин, ветнам, форс |
| Лицензия | эн:Проприэтарй софтwаре (Фойдаланиш шартлари билан) |
| Вебсайт: | инстаграм.cом |
Тарихи

Инстаграм Кевин Сйстром ва Мике Криэгер томонидан яратилган ҳамда бепул мобил илова сифатида 2010-йилнинг октябр ойида ишга туширилган. Дастлаб, бу илова номи „Бурбн“ бўлган. Кейинчалик, Сйстром ва Криэгер, „инстант cамера“ („тезкор камера“) ва „телеграм“ сўзларини бирлаштириб, илованинг номини „Инстаграм“га ўзгартиришди.[2]
Бу хизмат қисқа фурсатда 2012-йилнинг апрел ойига келиб, 100 миллион фаол фойдаланувчиларга эга бўлгани ортидан машҳурлик қозонди. Кейинчалик шу йилнинг ўзида компанияни Фаcебоок, Инc. сотиб олди. Инстаграм учун АҚШ$1 миллиард сарфланди. 2018-йилга келиб эса Инстаграмда фойдаланувчилар сони 1.1 миллиардга етди. Мутахасисларнинг таъкидлашича, Инстаграмдан тушадиган фойда нақд $2.8 миллиардни ташкил этади.[3]
Ҳозирги кунда Инстаграм Нокиа ақлли телефонлари ва БлаcкБеррй 10 ва бошқа планшетлар учун ҳам мавжуд.[4] Инстаграм фойдаланувчилари учун янги функсия пайдо бўлди. Унга кўра, эндиликда катта ёшли фойдаланувчиларнинг нотаниш ўсмирларга ёзиши тақиқланади. Янги функсия катталарга 18 ёшга тўлмаган, уларнинг саҳифасига обуна бўлмаган ўсмирларга ёзиш имкониятини бермайди. Ўсмирлар эса, ўз навбатида, саҳифасига аъзо бўлиш учун сўров юборган фойдаланувчиларнинг шубҳали хатти-ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирилади[5]
Ливе Роомс
2021-йил 1-мартдан бошлаб Инстаграмда уч киши билан жонли эфир қилиш функсияси (Ливе Роомс) қўшилди[6].
13 ёшгача бўлган болалар учун версия
Фаcебоок ижтимоий тармоғи Инстаграмънинг 13 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган махсус версиясини ишлаб чиқади. Маълум қилинишича, Фаcебоокънинг ўзида ҳозир шундай технология мавжуд бўлиб, у Мессенгер Кидс деб номланган. Аммо ундаги барча функсиялар ҳамда таркибий қисм ўсмирлар (14–18 ёш) учун мослаштирилган. Ишлаб чиқиладиган янги иловага эса ота-оналарга фарзандининг саҳифаларини назорат қилишга имкон берувчи тизим киритилади.
"Биз болалар учун дўстлар билан алоқада бўлиши, янги севимли машғулотлари, қизиқишлари билан бемалол шуғуллана олишлари учун ота-оналар томонидан бошқариладиган тизим киритиладиган Инстаграм ишлаб чиқишни режалаштирмоқдамиз", – дея таъкидлаган компания вакили Джо Осборне[7].
Манбалар
- ↑ Инстаграм Блог (Wайбаcк Мачине сайтида 18-август 2017-йил санасида архивланган). Блог.инстаграм.cом. 2013-08-20.
- ↑ „5 Оф Тҳе Мост Популар Инстаграм Аccоунц“. Яҳоо! Финанcе. Қаралди: 10-феврал 2020-йил.
- ↑ Фиэгерман, Сетҳ „Инстаграм да 300 миллионта фаол фойдаланувчилар“. Машабле (дек 11, 2014). Қаралди: 23-июн 2015-йил.
- ↑ „БлаcкГрам“. БлаcкБеррй Wорлд. 8-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-декабр 2013-йил. „архив нусхаси“. 8-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-апрел 2016-йил.
- ↑ „Инстаграмʻда болаларни ҳимоя қилишга қаратилган янги функция пайдо бўлди“. Бугун.уз. 2021-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 17 март.
- ↑ „Инстаграмʻда янги функция пайдо бўлди“. Бугун.уз. 13-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 2 март. „архив нусхаси“. 13-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июл 2021-йил.
- ↑ „Фаcебоок 13 ёшгача бўлган болалар учун алоҳида Инстаграм ишлаб чиқади“. Бугун.уз. 2021-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 19 март.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Инстаграм“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий сайти (ингл.)
- Инстаграм Фаcебоок саҳифаси
- „Инстаграм: Кевин Сйстром ва Мике Криэгер“ (подкаст). Бу қандай қурилган. НПР (19-сентябр, 2016-йил).