Интеграл геометрия - математиканинг интеграллар ёрдамида бир жинсли геометрик объектлар (нуқталар, кесмалар, тўғри чизиқлар, уларнинг жуфтлари, эгри чизиқлар ва ҳоказо) дан тузилган тўпламларда ўлчаш масалаларини ўрганадиган бўлими. Геометрик эҳтимолликларга тааллукди масалалар И. г . ривожланишига туртки бўлади. "И. г ." атамаси биринчи марта немис математиги В. Бляшке (Гамбург) ва унинг ходимлари асарларида пайдо бўлди (1935).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил