Interfaza
Интерфаза (лотинча интер — оралиқ, пҳасис — юзага чиқиш, намоён бўлиш) — бўлинадиган ҳужайраларда иккита кетма-кет митотик бўлиниш оралиғидаги давр, ҳужайра сиклининг бир қисми; митоз хусусиятини йўқотган ҳужайралар (мас, нейронлар)да охирги митоз билан ҳужайра ўлгунича ўтган давр. Ҳужайранинг тиним даврини ҳам И. дейиш мумкин. И.да ҳужайраларнинг бўлинишига, ихтисослашишига ва уларнинг тўқима учун хос бўлган му-айян функсияни бажаришга тайёргарлиги учун зарур моддалар синтезланади. Ҳужайра сикли учун керакли вактнинг 90% га яқини И. дан иборат. И.да хроматин спираллашмаган ҳолатда бўлади. Фақат икки қанотли ҳашаротлар ва айрим ўсимликларнинг поли-тен хромосомалари бутун И. давомида спирал ҳолатда туради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |