Интерполнинг Лас Вегасдаги консерт дастури. 2005-йил 19-сентабр

Интерпол — индиэ-рок ва пост-панк услубларида қўшиқ куйловчи гуруҳ ҳисобланади. 1997-йилда Ню-Ёркда ташкил этилган гуруҳ тўртта мусиқачидан иборат эди: Пол Банкс (вокал, гитара), Даниэл Кесслер (гитара), Карлос Денглер (бас гитара, клавиатура) ва Сем Фогарино (барабан). 2000-йилда Сем Фогарино келгунига қадар гуруҳнинг барабанчиси Грег Друди эди. Карлос Денглер ўз фаолияти билан 2010-йилда хайрлашганидан бери гуруҳ ҳозиргача уч кишидан иборат.

Интерпол кўпинча Жой Дивисион, шунингдек, „Тҳе Строкес“ ва „Тҳе Чамелеонс“ ва уларнинг 2002 йилда чиқарилган „Турн он тҳе Бригҳт Лигҳц“ дебют албоми билан 2000-йилларнинг „Роллинг Стоне“ нинг 100 та энг яхши албоми билан таққосланган[1][2]. Қуйидаги албомлар „Антиcс“ (2004) ва „Оур Лове то Адмире“ (2007) ҳам Интерполнинг муваффақиятини қўллаб-қувватлади. 2010-йилда гуруҳнинг ўз номи билан аталган тўртинчи албом чиққан. „Эл Пинтор“ номли бешинчи албоми 2014-йилнинг кузида чиққан.

Гуруҳ тарихи

1997-1998 йиллар: шаклланиши

Интерпол тарихи гитарачи Даниэл Кесслер билан бошланган — айнан у Англияда туғилган, аммо умрининг кўп қисмини Ню-Ёркда ўтказган гуруҳ асосчиси ҳисобланади. „Мен жасорат бўлмаган жойдан келдим. Агар мен мусиқага қадам қўймасам ва ўзимга қўшиладиган гуруҳни топмасам, бу мен учун жуда ачинарли якунланишини тушунишим учун узоқ вақт керак бўлди. Менда ҳеч қачон мегаломания бўлмаган, лекин қўшиқлар ёзаётганимда, улар жуда шахсий бўлса-да ва ҳеч ким эшитмаган бўлса ҳам, мен буни қилишга ҳаракат қилишим кераклигини билардим“- деб таъкидлаб ўтади ўзининг интервюсида[3]. Интерпол гуруҳи 1998-йилда иш бошлаганига қарамай, Даниэл Кесслернинг фикрича, у бир йил олдин тузилган. Унинг фикрича, мусиқачилар умумий манфаатлар туфайли эмас, балки шунчаки ўз хоҳишига кўра гуруҳ йиғиш учун йиғилишган. Ню-Ёрк университетида ўқиётганда Даниэл барабанчи Грег Друди билан аллақачон дўст эди, улар ётоқхонада бирга бўлишган ҳамда бирга ўйнашни яхши кўришган эди. Фалсафа бўйича маърузаларидан бирида Даниэл Карлос Денглер билан учрашди ва у бир мунча вақт гитара чалаётганини билиб олган.

2000-2005: „Матадор Реcордс“ билан ҳамкорлиги

Пол Банкс, 2005-йилда Данияда. Интерпол концертида бош вокалчи ва гитарачи

2000-йилда гуруҳ ўзининг биринчи студиявий нашрини — Чемикал Ундергроунд мусиқий ёрлиғида ёзилган „Фукд ИД # 3“ мини-албомини чиқарди. „Фукд ИД № 3“ нинг чиқарилишидан кейин, барабанчи Грег Друдининг Интерполни тарк этганидан сўнг гуруҳ бўлиниб кетган[4]. Мусиқачиларнинг сўзларига кўра, ўшандан бери Грег нафақат улар билан ёмон муносабатда бўлиб қолган — улар шунчаки йўлларидан ажралишган[5]. Гуруҳга янги барабанчи керак эди, лекин у тезда топилди: Даниэл Кесслер Интерпол бир неча марта ташриф буюрган рекордлар дўкони ходими Сем Фогаринога қўнғироқ қилди ва муаммоно ҳал қилди[6].

2003-йил охирида муваффақиятли Интерпол гуруҳи иккинчи албомини ёзиш учун „Матадор Реcордс“ билан бирлашди. „Антиcс“ деб номланган ва 2004-йил 28-сентабрда чиқарилган ушбу албом гуруҳнинг машҳурлигини қўллаб-қувватлади ҳамда Қўшма Штатларда тахминан 488 000 000 нусхада сотилган эди[7][8]. „Антиcс“ чиққандан кейин, Интерпол жаҳон концерт гастролларига чиқди. Гастрол давомийлиги тахминан 18 ойни ташкил этди, унинг давомида Интерпол мусиқачилари „У2“ ва „Тҳе Cуре“ гуруҳлари билан саҳнада ўйнаш, шунингдек, сериал учун „Диреcтион“ номли соунтрекни ёзиш имкониятига эга бўлдилар.

2006-2007-йиллар: Cапитол Реcордс ва учинчи албоми

Сўнги, учинчи Интерпол албоми биринчи марта вокалист Пол Бенкс томонидан гуруҳнинг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Аммо, уларнинг „Матадор Реcордс“ билан шартномаси тугади ва гуруҳ учинчи албоми учун янги нашриёт топишга мажбур бўлди. 2006-йил 14-августда гуруҳ ўзининг расмий веб-сайтида янги албоми „Cапитол Реcордс йирик ёрлиғи томонидан чиқарилишини эълон қилди. 1-сентабр куни бу хабар аввалги нашриёт „Матадор Реcордс“ томонидан тасдиқланган.

2008-2010: Тўртинчи албом ва Карлос Денглернинг кетиши

„Оур Лове то Адмире“ концерт гастролидан кейин мусиқачилар танаффус олиб, бошқа лойиҳаларга мурожаат қилишд. 2009-йил 6-март куни Интерпол ўзининг расмий веб-сайтида мусиқий фаолиятини давом эттираётганликларини эълон қилди ва кейинги албоми учун қўшиқлар устида ишлаётганликларини таъкидлаб ўтди. Мусиқачиларнинг сўзларига кўра, уларнинг янги ижодлари жуда „ҳаётий“ бўлиб чиқди ҳамда улар ўзларини „янги гуруҳ“ каби ҳис қилишди[9].

2014-йил: Эл Пинтор

2014-йил 9-сентабрда Интерпол „Эл Пинтор“ номли бешинчи студиявий албомини чиқаришга муваффақ бўлди[10]. 2014-йил ноябр ойида бўлиб ўтган концерт гастроли чоғида Интерпол мусиқачилари Буффалода Шимолий Америкадаги қаттиқ совуқларга дучор бўлган кўпчилик орасида бўлган эдилар[11].

Гуруҳ аъзолари

Ҳозирги аъзолари

  • Пол Банкс — вокал, гитара, бас, сўзлар (1997-йилдан бери)
  • Даниэл Кесслер — гитара, вокал (1997-йилдан)
  • Сем Фогарино — барабанлар (2000-йилдан бери)

Собиқ аъзолар

  • Грег Друдй — барабанлар (1997-2000)
  • Карлос Денглер — бас гитара, клавиатура (1997-2010)

Сессия аъзолари

  • Эрик Алтеслебен — клавиатура, вокал (2002-2003)
  • Фредерик Бласко — клавиатура, вокал (2004-2005)
  • Девид „Фармер Дейв“ Чер — клавиатура, вокал (2007-2008)
  • Девид Паё — бас гитара (2010-2011)
  • Брандон Cуртис — клавиатура, вокал (2010-йилдан бери)
  • Бред Труах — бас гитара, бек-вокал (2011-йилдан бери)

Дискография

  • „Турн он тҳе Бригҳт лигҳц“ (2002)
  • „Антиcс“ (2004)
  • „Оур лове то адмире“ (2007)
  • „Интерпол“ (2010)
  • „Эл Пинтор“ (2014)
  • „Мараудер“ (2018)
  • „Тҳе Отҳер сиде оф Маке-Белиэве“ (2022)

Манбалар

  1. ↑ Давид Эверлй „Оур Лове то Адмире“.(ингл.) Статя в журнале Қ, июл 2007.
  2. ↑ Интерпол и Жой Дивисион:
  3. ↑ Cраиг Матҳиэсон. „Интерпол'с Апарт“ (эн). Тҳе Аге (2008-йил 22-феврал). 2015-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-май.
  4. ↑ Мила Кравчук. „Интерпол“ (ру). Мусиc Либрарй. 2015-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-май.
  5. ↑ Гордон Доwнс. „Ан Интервиэw wитҳ Интерпол“ (эн). Импосе Магазине (2007-йил 30-июл). 2015-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-май.
  6. ↑ „Банд Инфо“ (эн). Интерпол Онлине. 2012-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 19-феврал.
  7. ↑ „Интерпол“ (эн). 2015-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-май.
  8. ↑ Гарй Труст. „Аск Биллбоард: Рохетте, Wҳитней Ҳоустон, Интерпол“ (эн). Биллбоард (2009-йил 16-январ). 2010-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 10-январ.
  9. ↑ „Интерпол Бегин Wорк Он «Витал» Фоуртҳ Албум“ (эн) (2009-йил 9-март). 2015-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-май.
  10. ↑ „Эл Пинтор“ (эн). 2015-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-май.
  11. ↑ Мичелле Геслани. „Интерпол ҳаве беэн Страндед Он Буффало Ҳигҳwай фор 50 Ҳоурс Дуэ то Реcорд-бреакинг Сноwсторм“ (эн) (2014-йил 20-ноябр). 2015-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-май.