Intonatsiya
Интонация (лотинча: Интоно — баланд , талаффуз қиламан) (тилшуносликда) — нутқнинг оҳанги, унинг маромий-мусиқий томони; товушнинг навбатманавбат кўтарилиши ва туши-ши. И. нутқнинг синтактик маънолари (дарак, сўроқ, буйруқ)ни ҳам ифодалайди. Нутқ қаратилган объектга бўлган сўзловчининг муносабати, ҳиссиёти сўздаги И.да намоён бўлади. Ёзувда И. қисман тиниш белгилари орқали ифодаланади. Нутқнинг стилистик хусуси-ятларини фарқлашда, уни шакллантиришда ҳам маълум рол ўйнайди.
И.ни нутқ унсури сифатида ўрганиш ХИХ аср охирларидан бошланган. Ҳоз. И.нинг ран турларини ўзаро фарқлашдаги аҳамияти, синтаксис билан ўзаро муносабати ва унинг таркибий қисмлари тадқиқ этилган, матн И.си ва фоностилистика борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда (яна қаранг: Гап)[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |