Интуитивизм - фалсафадаги оқим. Унга кўра, интуиция билишнинг ягона ишончли воситасидир. Бу оқим тарафдорлари фикрича, интуиция онгнинг ижтимоий амалиёт ва тафаккурга алоқаси бўлмаган алоҳида бир хусусиятидир. Интуицияни интеллектга қарамақарши қўйиш ҳаёт фалсафаси (франсуз файласуфи А. Бергсон (1859— 1941) ва б.) учун хосдир. Рус файласуфлари С. Л. Франк (1877—1950), Е. Н. Трубецкой (1863—1920), франсуз нео-томизми, қисман феноменология вакиллари эса интуиция билан интеллектни бирлаштиришга уринганлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил