Iogann Lambert
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
| Иоганн Ламберт |
|---|
Иоганн Генрих Ламберт (Жоҳанн Ҳеинрич Ламберт; 1728.26.8, Мюлхаузен - 1777.25.9, Берлин) — немис математиги, физиги, астрономи ва философи. Берлин Фанлар академияси аъзоси (1765). Илмий ишлари геометрия (параллел тўғри чизиқлар, конус кесимлари, перспектива назарияси), сферик тригонометрия ва алгебрага оид. Ламберт л сонининг иррационаллигини биринчи бўлиб исботлаган (1766). У гиперболик функсиялар аппаратини би-ринчилардан бўлиб қўллаган ва бу функсияларга ном берган (1768). Ламберт мантиқий ҳисобни ишлаб чиққан ва Ж. Бул мантиқий алгебрасининг ғояларини олдиндан билган. Физикада Ламберт атмосферада ёруғлик рефраксиясини ўрганган, фотометрияга оид текширишлар ўтказган, хира сиртларда ёруғлик қайтиши назариясини берган. Астрономияда кометали орбиталарни, Юпитер ва Сатурн ҳаракатлари хусусиятларини текширган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Викиомборда „Иоганн Ламберт“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |