Ionitlar
Ионитлар, ион алмаштирувчилар, ион алмаштирувчи сорбентлар — электролит эритмаларга таъсир эттирилганда ион алмаштира оладиган, таркибида ионоген ва (ёки) комплекс ҳосил қиладиган гуруҳлар тутган полимер ёки анорганик моддалар. Кўпчилик И. — аморф ёки кристалл ҳолдаги, амалда эримайдиган қаттиқ моддалардир. Кимёвий табиатига кўра, улар органик, анорганик, минералорганик, келиб чиқишига кўра, табиий ва сунъий И. га бўлинади. Органик И. га ион алмаштирувчи смолалар, кимёвий фаоллаштирилган кўмир, торф, селлюлоза, анорганик И. га алюмосиликатлар (сеолитлар, пермутитлар) ва кўп валентли металларнинг гидроксидлари, фосфатлари, сианидлари мисол бўла олади. И. электролитлар (тузлар, кислоталар ва ишқорлар) эритмасидан мусбат ёки манфий ионларни (катионларни ёки анионларни) ютиб, уларнинг о'рнига ана шундай зарядли бошқа ионларни эквивалент миқдорда чиқара олади.
Алмашинувчи ионлар зарядининг ишорасига караб, И. катионитлар ва анионитларга бо'линади. Катионитларда фаол кислота гуруҳ (—СО3Ҳ, — CООҲ ва б.) бор, улар водород ионларини (ёки мусбат зарядланган бошқа ионларни) металл ионларга алмаштира олади. Анионитларда асос хоссалари бор. Аксарияти — таркибида фаол асос гуруҳи (—НҲ2, —НҲ—, Нс) бўлган юқори молекулали полимер бирикмалардир; улар гидроксил ионларини (ёки манфий зарядланган бошқа ионларни) эриган туз ёки кислота анионларига алмаштира олади. И. ни бир неча марта ишлатиш мумкин. Улар сувни юмшатиш, табиий сувлардан нодир металлар (олтин, уран, иттрий ва б.) ни ажратиб олишда, озиқ-овқат, кимё саноатида турли моддаларни ажратиш ва тозалашда қўлланади. Аналитик кимёда, ўта соф моддалар и.ч. да, биологик фаол моддалар, оқсиллар, вируслар, ДНК ва РНК каби моддаларни ажратишда, шунингдек, тиббиётда (қонни заҳарли моддалардан тозалашда) ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |