Ионосфера (ионлар … ва юн. спҳаира — шар) — атмосферанинг ионлар ва эркин электронлар консентрацияси кўп бўлган юқори қатлами. Ердан 50– 80 км баландликдан бошланади. Кун-дузи И. асоси 50–60 км баландликда, кечаси 80–85 км баландликда ётади. И.нинг юқори чегараси — Ер магни-тосферасининг ташқи қисми. И.да, асосан, куёшнинг ултрабинафша ва рентген нурлари, космик нурланишлар таъсирида ионлар ҳосил бўлади. Ер атро-фидаги космик фазодан атмосферага кираётган зарралар оқими Ернинг магнит майдони таъсирида қисман ўз йўналишини винцимон ўзгартириб, атмосферанинг атом ва молекулаларини ионлаштиради. И.да электронлар ва ионлар сони тенг бўлади. Космик ракета ёрдамида олинган маълумотларга кўра, И. чегараси ер сатҳидан тахминан 18— 25 минг км баландликкача давом этиши аниқланди (яна қ. Атмосфера). Фақат И. туфайли радиотўлқинларни узоқ масофаларга узатиш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил