Аёва – АҚШнинг Ўрта Ғарбидаги штат. Майдони 146 минг км². Аҳолиси 2,8 млн. киши (1992). Ма’мурий маркази – Де-Мойн шаҳри "Маккажўхори минтақаси"нинг маркази. Аёва маҳсулоти қийматига кўра АҚШда (Калифорниядан сўнг) 2-ўринда туради. Табиий ша-роити қулай. Миссисипи ва Миссури дарёларининг пастроқ (400–500 м) те-кис сувайирғичида жойлашган. Партов ерлар кам. Иқлими мўтадил континентал, ёғиннинг ярмидан кўпроғи (йилига 700–1000 мм) кўклам-ёз ойларида ёғади, тупроқлари унумдор қора-тупроқ ва қорамтир тупроқ. Аёва ривожланган. Штат ҳудудининг 70% экинзор, 11% яйлов, 7% ни ўрмонлар ташкил этади. Экин майдонининг кўп қисми ем-хашак экинлари: маккажўхори (48-50%), сули (25-26%), ўтлар (15–16%) билан банд. Ловия кўп экилади. Аёва товар маҳсулоти қийматининг 80% чорвачилиқсан кела-ди; қорамол, чўчқа бўрдоқига боқилади. Аёва яхши механизациялашган. Фойдали қазилмалардан қурилиш материаллари ва бир оз кўмир қазиб чиқарилади. Ишлаб берувчи саноат тармоқларидан, асосан, озиқ-овқат саноати, шунингдек қишлоқ хўжалиги машиналари ва инвентарлари ишлаб чиқариш ривожланган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Аёвада бир қанча ҳарбий саноат корхоналари қурилди (Давенпорт, Дубюк ва бошқа портларда). Миссисипи ва Миссури дарёларида кема қатнайди. Транспорт йўллари яхши ривожланган. Аёвада маккажўхори селексияси тадқиқот институти бор[1].

Аёва
Иоwа
Штат
Ayova bayrogʻi Ayova tamgʻasi
Аёва байроғи Аёва тамғаси

Штат лақаби:
(Ҳаwкее Стате)

Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Пойтахт Дес Моинес
Энг йирик шаҳарлар Дес Моинес
Cедар Рапидс
Давенпорт
Майдон

   • Бутун
   • % сув

АҚШ: 26-ўринда

145,743 км²
0.71 %

Аҳоли

   • Бутун (2021)
   • Зичлик
   • Сенат ўринлари
   • Электорал овозлари

АҚШ: 30-ўринда

2,966,334
20.22 киши/км²
4
6

ЙИМ

   • ЙИМ
   • ЙИМ/киши

АҚШ: 29-ўринда

$111,114 миллион
$37,629

Иттифоққа кириш

   • Сана

29-бўлиб

28-декабр 1846

Вақт УТC-6 (CСТ)
Қисқартма ИН [18]
Штат гули Wилд Праириэ Росе

(Роса аркансана)

Штат дарахти Оак

(Қуэрcус)

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил