Ипох — Малайзиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Перак штатининг маъ-мурий марказий. Малакка я. о.нинг ғарбий соҳили бўйлаб ўтган темир йўл магистрали ёнида жойлашган. Аҳолиси 380 минг кишидан зиёд. Қалай қазиб олинадиган раённинг маркази. Ёғочсозлик, озиқ-овқат, семент, металлсозлик саноати корхоналари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил