Иприт, (З, р’-дихлордиэтилсулфид, С(CҲ2CҲ2C1)2 — заҳарловчи модда. Рангсиз, мойсимон саримсоқ пиёз ёки хантал ҳиди келадиган суюклик. Мол. м. 159,08. Суюқланиш температураси 14,5°; кайнаш температураси 217° (ажралиш билан); зичлиги 1,274 г/см3, 20° да учувчанлиги 0,6 мг/л. Сувда ёмон (20° да 0,08%) эрийди. И. нафас аъзолари, тери ва меъда-ичак оркали турли ҳолатда (буғ, аэрозол, томчи) организмни кучли заҳарлайди. Сув таъсирида секин гидролизланади. Сувсиз муҳитларда тио-сулфатлар, карбон кислоталарнинг тузлари, алкоголятлар, ишқорий ме-талларнинг фенолятлари билан реаксияга киришади. Кучли оксидловчилар (ишқорий ва ишқорий-ер металларнинг гипохлоритлари) И. молекулаларини деструксиялайди (парчалайди). Реаксия маҳсулотлари заҳарли эмас. Шу сабабли бу реаксиялардан И.ни зарарсизлантиришда фойдаланилади. Илк бор И.ни заҳарловчи модда сифатида 1917 йилда Германия Белгиянинг Ипр (номи шундан олинган) ш. яқинида қўллаган. И.дан сақланиш учун противогаз ва танани ҳимоя қиладиган воситалардан фойдаланилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил