Ираклий (575-641) - Византия императори (610 йилдан). Карфаген экзархи(ноиби)нинг ўғли. Ираклий Фока (?— 610) ни тахтдан ағдариб ҳокимиятни эгаллаган. Ираклий 626 йил аварлар ва славянларнинг Константинополга қилган ҳужумини қайтарган. Ираклий салтанат шар-қидаги форслар босиб олган ерларни қайтариб олган (627—628), лекин бу ерларни араблар босқинидан сақлаб қололмаган (630-йиллар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил