77
Иридий
Ир
192,217
4ф145д76с2

ИРИДИЙ (юн. ирис, иридос — камалак; лотинча Индиум), Ир — Менделеев даврий системасининг ВИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент, платина металлари туркумига киради. Тартиб рақами 77, атом массаси 192,22. Табиий Иридий иккита баркарор изотопдан ташкил топган: "Чг (37,3%) ва |931г (62,7%). Иридийнинг атом радиуси 0,135 нм; ион радиуси (координацион сони 6 га тенг): Ир3т 0,082 нм, Ир*+ 0,077 нм ва 1г5+ 0,071 нм. Иридий — сийрак элемент. Ер пўстида масса жиҳатидан 1 • 10~7% ни ташкил қилади. Табиатда Иридий ва осмий тутган минераллар тарки-бида учрайди. Иридийни 1804-йилда инглиз кимёгари Иридий Теннат кашф этган. Иридий Оч кумушранг металл. Суюқланиш температураси 2447°, кайнаш температураси 4380°; зичлиги 22,65 г/см3 (20°), суюқ ҳолатдаги Иридийни-ки 19,39 г/см3. Иридий қаттиқва мўрт; Вик-керс бўйича қаттиқлиги 2000 МПа, Бринсел бўйича эса 1700—2200 МПа. Оддий шароитда ҳавода барқарор, кислоталар таъсирига чидамли. Кислородли муҳитда 600—1000° да қиздирилганда оз миқдорда диоксид 1гО2 ҳосил қилади. ИрО2 — қора рангли модда, зичлиги 11,655 г/см3, парчаланиш температураси 1100° дан юқори. 1г2О3 — тўқ ҳаворанг кристалл модса; 400° да металл Иридий ва кислородга ажралади. Иридий оксидлари сув, кислоталар ва ишқорларда эримайди; микроэлектроникада резистив пасталар тайёрлашда қўлланади. Иридий галогенлар, олтингугурт билан бирикиб тегишли галогенидлар ва сулфидлар ҳосил қилади. Соф хрлдаги Иридий махсус идишлар юзасини қоплашда, монокристаллар (лазер материаллар, қимматбаҳо тошлар ва бошқалар) ўстиришда ишлатиладиган тигеллар тайёрлашда қўлланади. Унинг "21г радиоактив изотопи қувурларни радиографик усудда текширишда, шунингдек, тиббиётда ўсмаларни радиотерапия усулида даволашда у-нурлар сифатида ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил