Кўз томирли қаватнинг рангли пардаси (ирис) яллигланганда иритис, киприксимон тана (cорпус cилиарис)

Иридоциклитлар
КХК-10 Ҳ20
КХК-9 364.0
ДисеасесДБ [1]

яллиғланганда cиcлитис ва унинг хусусий қисми (чориоидеа) яллиғланганда чориоидитис дейилади. Кўз соққаси томирли пардасининг дастлабки икки қисмининг томирлари ягона ва таъминланиши умумий болгани учун кўпинча ўткир ва тез бошланадиган ирит, 2-3 кун орасида сиклит ҳам бошланиб, иридоциклит пайдо бўлади, лекин яллигианиш жараёни унинг учинчи қисми — хориоидеяга тезлик билан олмайди, чунки у бошқа қон томирлар системасидан таъминланади. Кейинчалик яллигианиш унга ҳам оиганда иридоcиcлоҳГриоидитис дейилади. Илгари кўз соққасининг ташқи қавати склерани олиб ташлаб қараганда кўз кўрув нервига осилиб турган бир дона қора тут (увеа) ни эслатгани учун томирли парда (увеа) дейилган, иридоциклохориоидитни қисқароқ қилиб панувеитис дейилган. Иридоциклитни олди увеит, хориоидитни орқа увеит ҳам дейилган. Панувеитнинг сабаблари кўпинча эндоген сил, токсоплазмоз, захм, ревматизм, учуқ, грипп, аллергия, иммун ва аутоиммун жараёнлардир. Шу муносабат билан кўзга тушган инфексиялар томирУ парда ичига аста-секин анафилактик таъсир оиказиб сурункали увеитга сабаб боиади. Асептик иридоциклитлар ҳам бўлиб, улар кератитлар таъсири остида вужудга келади. Масалан, лойқаланган кўз гавҳари мембранаси орқаҳ сиқадиган факолитик токсинлар таъсиридан пайдо боладиган сурункали иридоциклит аутоимун иридоциклит ҳисобланади. Экзоген сабабар.- вируслар, кўз шикастланганда пайдо боладиган банал инфексиялар (стрепто- стафило- пневмококклар) ўткир иридоциклитга олиб келади. Бунда пайдо боладиган яллигианиш жараёни экссудатли, фибринли, йирингли ва геморрагик болиши мумкин. Иридоциклитларнинг клиник белгилари — кўзнинг ёругликка қарай олмашги, кўзда санчиқ туриши, унинг ёшланиши, кўз тирқишлнинг рефлекс сабабли қисилиб торайиши, перикорнеал ва аралаш инъэкцияламинг пайдо бўлишидадир. Шунингдек, рангдор парда ранг-туси ва нақшлари жилосининг ўзгариши, қорачиқнинг торайиши билан намоён боиади. Бунда клиник симптомларнинг асосида яллигланишнинг 5 классик белгилар ётади:

  • оғриқ,
  • гиперемия (қизариш),
  • Кҳиш пайдо бўлиши,
  • Кўз иссиқлик даражасининг кўтарилиши
  • Ирис фаол фаолиятининг йўқолишидир.

Шу белгилар сабабли тўқроқ ноаниқ ранг, кўк ранг ва қўй кўз рангли ирислар занглаган буюмга ўхшаш қизғиш сариқ тус олади. Пайдо бўлган шиш эса ирис жилоли нақшларни йўқ қилади ва қорачиқнинг осонгина кенгайиш-торайиш фаолиятини сусайтиради ва бора-бора сўндиради. Натижада торайиб қолган қорачиқнинг қирралари (инфилтрат сабабли) гавҳар олди сатҳи мембранасига нуқта-нуқта шаклида ёпишиб синехия (сйнечиа) беради. Агар ириодоциклит сил ёки токсоплазмоздан болса, кенг ва чуқур пластик ёпишиқларни узиб, қорачиқни кенгайтириш учун кўзга атропин томизилади, баъзан синехиялардан бир-иккитаси узилмаса, қорачиқнинг шакли бузилиб, унинг марказига нисбатан қоп-қора ингичка найзачага ёки найза тортганга ўхшаб қолади. Яллигианиш зўрайган сари қорачиқ қиррасининг ҳаммаси ёпишиб, айлана синехия (сеcлусио), экссудация яна кўпайгач, қорачиқ қизглш-сариқ рангга кириб, экссудат билан бутунлай бекилади. Бу оccлусио пупилаэ дейилади. Натижада кўз ичи суюқлиги ўтиш ёллари бекилиб, кўз босими кўтарилади, рангдор парда қорачиқ атрофида бир оз дўппайиб (ирис бомбе) ирис бомбага ўхшаб дўппайиб қолади ва иккиламчи глаукома пайдо боиади. Баъзан кўз олди камераси тубида қон кўриниши мумкин. Яллигианиш ирисдан киприксимон танага ўтганини кўзнинг ло ʻқиллаб ог ʻрий бошлаганидарт билинади. Бу ог4риқ кечаси жуда зўрайиб беморни жуда безовта қилади. Атрофдаги қон томирлар аралаш инъэкцияси қалинлашиб бинафша ранг тус олади. Кўзни палпация билан текширганда бемор қаттиқ оғриқ сезади. Кўз ичи босими эса нормадан пастга тушган боиади. Шох парданинг орқа сатҳида чўкма доначалар (преcипитат) пайдо боииб, уларнинг майдароқ, енгилроқлари юқорироқда (марказга яқин) ва йирикроқ, оглрроқлари пастроқда (лимбга яқин) қатор терилиб ётиб (116-расм), ўткир чўққили учбурчак шаклидаги ўзига хос кўринишни беради. Сил ва токсоплазмозли иридоциклитда бу чўкма доначалар йирик ва толароқ сарглш тусли боиади. Ревматизм сабабли иридоциклитда эса бу доначалар майдароқ, юпқароқ ва баъзан пигментли боиади. Кўз олди камерасида стерил (микробсиз) йиринг- гипопион (ҳйпопион) пайдо боиади. Юқорида ёзилган симптомлар йиглндиси асосида иридоциклит диагнози қўйилади. Бундай беморлар зудлик билан стационарга жойлаштирилиб, толиқ клиник лаборатория текширувлари ўтказилиши лозим. Касаллик келиб чиқишининг асосий сабаби аниқлангач, умумий дори-дармон ва кўзга тегишли дорилар: дезинфексияловчи, сўрилтирувчи дорилар билан бир қаторда, қорачиқни кенгайтирувчи атропин, скополаминнинг 1 фоизли эритмасидан қорачиқни тезроқ ва яхшироқ кенгайтириш учун томизилади. Умуман экссудатив — ёпишқоқ (пластик) иридоциклитлар туберкулёзга тааллуқли боииб, бунда одатда сурункали ўтадиган яллигианиш тезлик билан ичкарига сурилиб, толиқ панувеитга айланади. Агар туберкулёз иридоциклити организмида умумий иммунитети бор беморда пайдо боиса, у аста-секин ривожланиб рангдор пардада тугунча (116-расм) ва жуда қуюқ катта-катта приеципитлар билан кўриниш беради. Тугунчалар қизғиш-сариқ бўлиб, улар атрофида дифТуз шиш ҳам пайдо бўлади. Бир ҳафта — 10 кун ичида улар сўрилиб кетиб, ўмида ва атрофида янаянгилари чиқаверади ва шу тариқа симмкали узоқ давом этаверади. Лекин сил иридоциклитинин иккала хилида ҳам қалин прецепитатлар, экссудат бўлиб, ёпишқоқлик (синехия, секлйиизиолар) кучли болади. Иккала кўз ҳам навбатма-навбат касалланаверади. Бунда тўғри диагноз қўйиш ва даволаш ишларини пухта олиб бориш зарур. Кўз касалликларининг оғир ўтишини ва ўз вақтида тўғри даволанмаса одамни ожизликка олиб боришини инобатга олиб, республикамизнинг ҳамма вилоятлари ва ҳудудларида туберкулёз диспансерлари фаолият кўрсатиб келаяпти. Токсоплазмоз иридоциклитлари кўпинча токсоплазмознинг ҳаётда юқтирилган тури билан касалланган одамларда ҳам учрайди. Токсоплазмалар қонга ёки кўзга тушганда шох парда, рангдор парда ва киприксимон тананинг ўткир яллиғланиши, кўзда ёшланиш, оғриқ бериш ва перикорнеал инъэкция билан бошланиб, рангдор пардадаги тугунчалар ёки диффииз ёпишқоқ яллиғланиш тезлик билан киприксимон танага ўтади ва пролифератив жараён бошланади ва жуда оғир давом этади. Чўкма доначалар юзага келиб, кўкимтир сарғиш экссудат қорачиқни бекитиб қўяди ва иккиламчи глаукома келиб чиқади. Баъзан йиринг шишасимон танага ўтиб эндофталмит ёки панофталмит бериб, 3-4 ҳафта ичида кўз хира тортиб қолади. Яллиғланиш жараёни шу тариқа сурункали давом этиб, иккинчи кўзни ҳам касалга чалинтиради. Бундай беморларнинг кўз ичи суюқлигидан токсоплазмани топиш мумкин. Кўз яқин атрофидаги лимфа безлари дағалланиб катталашади ва оғриқли бўлади. Диагноз, дифТеренциал диагноз қўйиш учун анамнезнинг ҳам роли катта. Беморнинг қайнамаган сут истеъмол қилиши, пишмаган қиймадан татиб кўриши, қушхонада ишлаши ёки касал мол, кучук, мушукни боқиши, шахсий гигиенага эътибор бермаслиги ва бошқалар бу касалликни юқтиришга сабаб бўлади. Диагнозни аниқлаш учим лаборатория усулларидан РСК, тери ичига токсоплазмоз зардобини юбориш, аллергик реаксияси ҳам ёрдам беради. Тўғри ташхис қўйиб даволаш қанча эрта бошланса, у шунчалик таъсирчан боиади. Кўз токсоплазмозини даволаш усулининг ўзига хос томонлари бор: бунда хлоридин (тиндурин) нинг 0,025 мг ни 5 кун давомида кунига 2 маҳал ва сулфадимезинни 0,5 ёки 1,0 г дан 7 кун давомида кунига 4 маҳалдан ичириш зарур. Даволашнинг бир курси 3-4 шундай циклдан иборат, цикллар ораси эса 10-15 кун бо4лади. Аминохинолни 0,1-0,5 г дан 3 маҳал ва сулфадимезинни 0,5 г дан 3-4 маҳал ичирилади. Бунда ҳам цикллар 7-8 кун оралатиб 2-3 марта қайтарилади. Агар бирорта беморда шу дориларга нисбатан сезгирлик (аллергия) ошган бўлса, унда циклни маълум вақтга тўхтатиб, кейин давом эттириш ёки цикл ораларини узайтириш тавсия этилади. Кўзга симптоматик дорилардан этазол ёки норсулфазолнинг 1 % ли эритмасидан электрофорез, Филатов тўқима стимуляторларидан ҳам санчиб қўллаш мумкин. Захм — сифилисдан рауёо бо4адиган иридоциклитлар захмнинг иккинчи даврида рангдор парда қорачиғи поясидан кенгайган қон томирларнинг чегараланган қизғиш манбаи (очаг) пайдо бўлиб, 4-5 кундан со4нг улар со4рилиб кўринмай кетади. Шунингдек бир оз қизариб шишган рангдор парданинг шу жойида папула пайдо бўлиши мумкин. Бу кичкина сарғиш-қизил шиш шаклида боАлади. Баъзида цилиар гардиши ҳам бир неча шунга ўхшаш папулалар пайдо бўлиши мумкин. Қорачиқнинг қирраси ва ёнидаги стромаси гавҳарга ёпишиб, пластик синехиялар пайдо қилади. Папулалар сўрилгач, ўмида атрофик майда доғлар қолади. Киприксимон тана ҳам ялиқʻланганда одатдаги симптомлардан ташқари шишасимон танада ҳаводаги чангга ўхшаш майда-майда нуқтачалар пайдо бўлгандай хираланиш вужудга келади. Кўрув нерви диски ҳам қизаради. Захмнинг учинчи даврида рангдор парда, цилиар гардиши ички бетида сарғишроқ бир шиш — гумма рўёбга келади (117-расм, б). Гумманинг бошланиши киприксимон тананинг текис поясидан бўлиб, уни ҳозирги вақтда циклоскопия ёрдамида эндигина пайдо бўлганидаёқ Голдман иинзаси ёрдамида кўриб диагноз қўйиш мумкин. Яллиғланиш фиброз экссудатли бўлиб, гумманинг некрозланиб парчаланган массаси гипопион шаклида пайдо бўлади. Реннатизм иридоциклити ўткир яллиғланиш билан бошланиб, ўзига хос клиник симптомлари билан давом этади. Синехиялар қорачиқнинг пигмент жияги билангина чегараланиб қолади холос. Олди камера суюқлиги хираланади ва қорачиқда желатинга ўхшаган фиброз эксудат пайдо бўлади. Рангдор парда жуда кам ўзгаради. Кўпинча икки кўзда бўлади ва 5-6 ҳафта давом этиб, сўнгра тузалади. Лекин ҳаво ўзгарганда, шамоллаганда қайта-қайта рецидив бериб давом этиши мумкин. Вирусли иридоциклитлар — учуқли ёки грипп вирусидан пайдо бўлиб, аста-секин бошланиб, сероз яллиғланиш сифатида сурункали давом этади. 0 ʻзи кам учрайди, вақтида даволанса асорациз кечади[1].

Манбалар

  1. ↑ М.Н. Ҳамидова. Кўз касалликлари, 2008, Тошкент.