Irik Musin
| Ирик Харасович Мусин | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
5-август 1923-йил Бугулма, Автоном Татар Социалистик Совет Республикаси, РСФСР, СССР |
| Вафоти |
25-июл 2020-йил (96 ёш) Тошкент, Ўзбекистон |
| Сиёсий партияси | КПСС |
| Мукофотлари |
|
Ирик Харасович Мусин — совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби.
Биографияси
Ирик Харасович Мусин 1923-йилда Автоном Татар Социалистик Совет Республикасининг Бугулма шаҳрида туғилган. У КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси ҳамда Улуғ Ватан уруши қатнашчиси ҳисобланган.
Мусин 1946-йилдан бошлаб мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда фаолият олиб борган. Жумладан, 1946-1990-йилларда Пахтаобод туман ижроия қўмитаси инструктори, прораби ва катта прораби, „Средазхиммаш“ заводида муҳандис, инструктор; Ўзбекистон Компартияси Чирчиқ шаҳар қўмитасининг иккинчи котиби; „Ташселмаш“ заводи бош муҳандиси, директори ҳамда СССРнинг 50 йиллиги номидаги заводнинг „Тошкент трактори“ корхонаси директори лавозимларида хизмат кўрсатган.
Шунингдек, Ирик Харасович Ўзбекистон ССР Олий Советининг 10- ва 11-чақириқлари депутати этиб сайланган.
Совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби Мусин 2020-йилда Тошкентда вафот этган.
Ҳаволалар
- Ўзбекистон ССР Олий Совети депутатлари: Ўнинчи чақириқ. (Қисқача биографик маълумот). — Т .: Ўзбекистон, 1981. — С. 17.
- Мусин[сайт ишламайди]