Irina Krush
| Ирина Круш | |
|---|---|
|
Круш 42-шахмат Олимпиадасида, 2016-йил | |
| Тўлиқ исми | Ирина Борисивна Круш |
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Туғилиши |
1983-йил 24-декабр Одесса, Украина ССР, Совет Иттифоқи |
| Саравҳа | Гроссмейстер (2013) |
| ФИДЕ рейтинг | 2430 (ноябр 2026) |
| Юқори рейтинги | 2502 (2013-йил октабр) |
Ирина Борисивна Круш (украинча: Ірина Борисівна Круш Круш; 1983-йил 24-декабрда туғилган) — 2013-йилда ФИДЕ гроссмейстер (ГМ) унвонини олган америкалик шахматчи[1]. У 2022-йил август ҳолатига кўра АҚШда ўйнаб ГМ унвонини қўлга киритган ягона аёл[2]. Круш саккиз марта АҚШнинг аёллар ўртасидаги шахмат мусобақалари чемпиони бўлган.
Ёшлик пайтлари ва фаолияти
Ирина Круш СССРнинг Одесса шаҳрида (ҳозирги Украина) туғилган. У беш ёшида шахмат ўйнашни ўрганган ва ўша йили (1989-йил) ота-онаси билан Бруклинга кўчиб ўтишган.
14 ёшида Круш 1998-йилда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги АҚШ чемпионатида ғолиб чиқиб, АҚШ тарихидаги энг ёш аёллар чемпионига айланади. У 2007[3], 2010[4], 2012, 2013, 2014, 2015 ва 2020-йилларда жами етти марта чемпионликни қўлга киритади[5].
Круш 1999-йилда „Каспаров дунёга қарши“ номли шахмат мусобақасида қатнашган. Шунингдек, Круш 2008-йилда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зи шаҳрида бўлиб ўтган 14 ўйинчи иштирокидаги „Cорус Чесс“ турнирининг „C“ гуруҳида иштирок этади. У бешта ғалаба (шу жумладан якуний ғолиб Фабиано Каруанага қарши), тўрт дуранг ва тўртта мағлубиятдан сўнг 7/13 балл тўплаган ҳолда бешинчи ўринни эгаллайди[6][7].
2013-йилда у 2001-йилдаги НЙC Маёр’с Cуп халқаро ГМ турниридаги, 2013-йилда аёллар ўртасидаги шахмат бўйича жамоавий жаҳон чемпионати ва 2013-йил Баку Опен турниридаги натижалари туфайли гроссмейстер унвонига сазовор бўлади[8].
2022-йилда у 2022-йилги Америка кубогига (аёллар майдонида) жуфтлик йўлланмасини қўлга киритади[9].
Жамоа мусобақалари
Круш 1998-йилдан бери аёллар шахмат олимпиадасида АҚШ терма жамоаси сафида ўйнаб келмоқда. АҚШ терма жамоаси сафида 2004-йилда кумуш медални[10] ва 2008-йилда бронза медалини қўлга киритади[11]. Шунингдек, у 2009 ва 2013-йилларда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жамоавий жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоаси таркибида иштирок этган.
У 2015-йилда АҚШ шахмат лигасида Манҳаттан Апплесауcе жамоасига ўтади. У илгари Ню-Ёрк Книгҳц жамоасида ўйнаган эди (2005-2011, 2013)[12]. Круш ва унинг собиқ эри, канадалик гроссмейстер Паскал Чарбоннеау[3] Бирлашган Қироллик лигасида Гуилдфорд-АДC турнирида ҳам ўйнаган.
Журналистлик фаолияти
Круш тез-тез Чесс Лифе журнали ва усчесс.орг сайтларига мақолалар ёзиб туради. Унинг 2013-йилда гроссмейстер унвонини қўлга киритгани ҳақидаги мақоласи ўша йили „АҚШ шахматининг энг яхшиси намоёндаси“ деб топилади[13].
Ютуқлари
| Ўтмишдоши: Эстҳер Эпстеин |
АҚШ аёллари о`ртасидаги шахмат чемпионати 1998 |
Вориси: Анжелина Белаковскаиа |
| Ўтмишдоши: Анна Затонскиҳ |
АҚШ аёллари о`ртасидаги шахмат чемпионати 2007 |
Вориси: Анна Затонскиҳ |
| Ўтмишдоши: Анна Затонскиҳ |
АҚШ аёллари о`ртасидаги шахмат чемпионати 2010 |
Вориси: Анна Затонскиҳ |
| Ўтмишдоши: Анна Затонскиҳ |
АҚШ аёллари о`ртасидаги шахмат чемпионати 2012, 2013, 2014, 2015 |
Вориси: Назí Паикидзе |
| Ўтмишдоши: Женнифер Ю |
АҚШ аёллари о`ртасидаги шахмат чемпионати 2020 |
Вориси: Cарисса Йип |
Манбалар
- ↑ „2018 У.С. Чампионшипс: Ирина Круш“. усчессчампс.cом. 2022-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
- ↑ Wалдстеин, Давид. „А Чесс Продигй'с Ретурн то Ҳеалтҳ Брингс Чеэр то тҳе Гаме“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2020-йил 27-май). 2020-йил 27-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 3,0 3,1 „Круш Wинс Ҳер Сеcонд Чампионшип“. усчесс.орг. Унитед Статес Чесс Федератион.
- ↑ „Саинт Лоуис: Ирина Круш УС Wомен'с Чампион 2010“. Чесс Неwс (2010-йил 20-июл).
- ↑ „Ирина Круш Био“. усчессчампс.cом. Чесс Cлуб анд Счоластиc Cентер оф Саинт Лоуис. Қаралди: 2012-йил 28-май.
- ↑ „Wижк Р13: Арониан, Cарлсен wин Wижк аан Зеэ 2008“. ЧессБасе (2008-йил 27-январ). Қаралди: 2016-йил 3-апрел.
- ↑ Шаҳаде, Женнифер. „Cарлсен анд Арониан Wин Cорус“. Чесс Лифе Онлине (2008-йил 28-январ). Қаралди: 2016-йил 3-апрел.
- ↑ „ГМ титле апплиcатион“. ФИДЕ.cом. 2022-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
- ↑ „2022 Америcан Cуп - Дай 9 Реcап | www.усчессчампс.cом“. www.усчессчампс.cом. Қаралди: 2022-йил 3-июн.
- ↑ „Сусан Полгар'с дреам cомебаcк“. Чесс Неwс. ЧессБасе (2004-йил 11-ноябр). Қаралди: 2019-йил 5-июн.
- ↑ „Олймпиад ин Дресден: Cлосинг cеремонй анд призе гивинг“. Чесс Неwс. ЧессБасе (2008-йил 29-ноябр). Қаралди: 2019-йил 5-июн.
- ↑ „Профиле“. усчесслеагуэ.cом.
- ↑ [1]. "Бест оф CЛО #1- Круш он Баку ". Марч 26, 2018