Irkutsk
Иркуцк — Россия Федерациясидаги шаҳар (1686 йилдан), Иркуцк вилояти маркази. Ангара дарёсига Иркут дарёси қуйиладиган жойда. Байкал кўлидан 66 км ғарбда. Темир йўл стансияси, Ангара дарёсидаги пристан. Аэропорт бор. Аҳолиси 606 минг киши (2024-йиллар ўрталари). 1661 йилда вужудга келган. Ангара дарёсида Иркуцк ГЕС қурилган. Машинасозлик саноати ривожланган (оғир машинасозлик, станоксозлик, авиация заводи, электротехника заводлари бор). Слюдага ишлов бериш фабрикаси (радио ва электр саноати учун деталлар), озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг илмий маркази, 8 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), 4 театр, мемориал мажмуа, дирк, телемарказ, планетарий, ўлкашунослик ва бадиий музейлар ишлаб турибди. [1]
Манбалар
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |