„Темир одам 2“ (инглизча: Ирон Ман 2) — 2010-йилда чиқарилган суперқаҳрамонлик филми; „Марвел кинематография коиноти“ (МКК) медиафраншизасидаги учинчи филм; „Темир одам“ (2008) филмининг давоми. Марвел Cомиcс комиксларидаги айни номли персонажга асосланган. Марвел Студиос киностудияси томонидан ишланган, Парамоунт Пиcтурес томонидан эса тарқатилган. Филмга Жон Фавреау режиссёрлик қилган. Бош ролларни Роберт Доwней Жр., Гwйнетҳ Палтроw, Дон Чеадле, Сcарлетт Жоҳанссон, Сам Роcкwелл, Миcкей Роурке ва Самуэл Л. Жаcксон ижро этган.

Темир одам 2
Ирон Ман 2
Файл:Ирон Ман 2 постер.жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Жон Фавреау
Продюсер(лар) Кевин Файги
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Жустин Тҳероух
Ролларда
Бастакор(лар) Жоҳн Дебней
Оператор(лар) Маттҳеw Либатиқуэ
Монтажёр(лар)
Студия Марвел Студиос
Дистрибютор Парамоунт Пиcтурес[1][2][3]
Премера
санаси
Давомийлик 125 дақиқа[4]
Мамлакат Amerika Qoʻshma Shtatlari АҚШ
Тил инглизча
Бюджет $170–200 миллион[5][6]
Даромад $623,9 миллион[6]
Аввалги филм „Темир одам“ (2008)
Кейинги филм „Темир одам 3“ (2013)

„Темир одам 2“ премераси 2010-йилнинг 26-апрелида Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган. Филм Кинотанқидчилар томонидан ижобий баҳоланган. Кинопрокатларда умумжаҳон бўйлаб $623,9 миллион маблағ тўплаб, 2010-йилнинг еттинчи энг кассабоп филмига айланган. „Энг яхши визуал эффектлар“ номинациясида „Осcар“ мукофотига номзод ўлароқ кўрсатилган. Филмнинг давоми — „Темир одам 3“ 2013-йилнинг 3-майида чиқарилган.

Сюжети

Тонй Старк (талаффузи: Тони Старк) Темир одам эканлигини оммага ошкор этади. Бу пайтда Россияда „Старк Индустриэс“ ширкати собиқ ходими — Антон Ванко ўғли Иван Ванко қўлида жон беради. Отасининг ўлимида „Старк Индустриэс“ни айбдор ҳисоблаган Иван отасининг чизмалари асосида Старкникига ўхшаш электр ёйи билан ишлайдиган реактор йиғишни бошлайди. Орадан олти ой ўтиб, Старк ОАВ юлдузига айланади. АҚШ ҳукуматининг Темир одам бронкостюми технологиясидан воқиф бўлиш йўлидаги уринишлари эса самара бермайди. Бундан ташқари, Старк отаси Ҳоwарднинг меросини давом эттириш мақсадида Неw Ёрк шаҳридаги Флушинг Меадоwс–Cорона паркида „Старк Эхпо“ кўргазмасини қайта очади.

Кейинчалик, Старк ҳам ҳаётини сақлаб турган, ҳам бронкостюмини қувватлантириб турган электр ёйи билан ишлайдиган реакторидаги палладий танасини заҳарлаётганини билиб олади. Палладий ўрнини босувчи унсурни эса топа олмайди. Яқинлашиб келаётган ўлимига нисбатан тобора бепарво ва ноумид бўлиб бораётган Старк соғлиги ҳақида ҳеч кимга айтмасликни лозим топади. Старк ёрдамчиси Пеппер Потцни „Старк Индустриэс“ бош директори этиб тайинлайди. Унинг ўрнига эса Наталиэ Рушман (талаффузи: Натали Рашмен) ни ёрдамчи сифатида ишга олади. Старк Монакодаги Гран-при пойгасида иштирок этади. Бироқ, у бошқараётган пойга машинаси Ванко ҳужумига дучор бўлади. Гарчи Старк электрлашган қамчилар билан қуролланган Ванкони мағлуб эца-са, унинг бронкостюми жиддий зарар кўради. Қўлга олинган Ванко дунёга Темир одам енгилмас эмаслигини исботлашга уринганини айтади.

Ванко яратган қуролдан ҳайратда қолган Старкнинг рақиби бўлмиш Жустин Ҳаммер (талаффузи: Жастин Ҳаммер) Ванконинг вафот этгани ҳақида ёлғон хабар эълон қилиб, уни қамоқдан озод этади ва эвазига ундан Старкникидек бронкостюмлар яратишни сўрайди. Ванко эса бронкостюмлар ўрнига дронлар яратишни афзал кўради. Бу пайтда Старк туғилган куни муносабати билан уйида базм уюштиради. Кўп ичгани ортидан сархуш бўлиб қолган Старк бронкостюмини кийиб олиб уйида майда тартибсизликлар амалга оширади. Унинг энг яқин дўсти — АҚШ Ҳаво кучлари полковниги Жамес Рҳодес (талаффузи: Жеймс Роудс) Старкнинг прототип бронкостюмини кийиб, Старкни ҳовуридан туширишга ҳаракат қилади. Икковлон ўртасидаги жанг бўлиб, охирида дуранг билан якунланади. Сўнгра, Рҳодес кийиб олган бронкостюмида учиб кетиб, уни АҚШ Ҳаво кучларига топширади.

Қ.А.Л.Қ.О.Н. ташкилоти директори Ниcк Фурй (талаффузи: Ник Фюри) Старк билан яқинлашади ҳамда унга „Рушман“ аслида агент Наташа Романофф эканлиги, бундан ташқари, Ҳоwард Старк билан шахсан таниш бўлгани ҳақида сўзлаб беради. Фурй, шунингдек, Ванконинг отаси Антон ва Ҳоwард Старк биргаликда электр ёйи билан ишлайдиган реактор яратишгани, бироқ Антон реакторни сотишга уринганда, Ҳоwард уни депортация қилиб юборгани ва ўша пайтда советлар бўш қўл билан қайтган Антонни Гулагга сургун қилишгани ҳақида ҳам айтиб беради. Фурй Старкга отасига тегишли бўлган эски материални беради. Тонй 1974-йилги „Старк Эхпо“ диорамасида яширин хабарни пайқайди. Яширин хабар ортидан янги кимёвий унсур моделини топади. Ўзи яратган сунъий идрок — Ж.А.Р.В.И.С. ёрдамида Старк уни синтезлайди. Сўнгра, реакторига янги унсурни жойлаб, палладийдан батамом халос бўлади.

„Эхпо“ кўргазмасида Ҳаммер оммага Ванко яратган дронларни намойиш этади. Старк Рҳодесни огоҳлантириш учун етиб келади, аммо Ванко масофадан туриб кўргазмада намойиш этилаётган барча дронларни, жумладан Рҳодес кийган бронкостюм устидан ҳам назорат ўрнатади ва улар орқали Старкга ҳужум қилади. Бу орада Ҳуммер Ванкони қамоқдан озод этганлиги учун ҳибсга олинади. Романофф ва Старкнинг соқчиси Ҳаппй Ҳоган (талаффузи: Ҳеппи Ҳоган) Ванкони топишади. Ванко қочишга муваффақ бўлади, бироқ Романофф Рҳодес кийган бронкостюм устидан назоратни Рҳодесга қайтаришга эришади. Сўнгра, Старк ва Рҳодес Ванко ва унинг дронларига қарши жанг қилишади. Ванко мағлуб бўлгач, ўзи кийган костюмни портлатиш орқали ўз жонига суиқасд қилади.

Орадан маълум вақт ўтгач, Старк Фурй билан учрашади. Фурй унга Қ.А.Л.Қ.О.Н. ундан фақат маслаҳатчи сифатида фойдаланмоқчи эканлигини айтади. Кейинчалик, Старк ва Рҳодес қаҳрамонликлари учун медал билан тақдирланишади. Титрдан кейинги саҳнада, Қ.А.Л.Қ.О.Н. агенти Пҳил Cоулсон (талаффузи: Фил Колсон) Неw Мехиcо чўлидаги болға топилмаси ҳақида хабар беради[изоҳ 1].

Ролларда

Роберт Доwней Жр.
(Тонй Старк / Темир одам)
Гwйнетҳ Палтроw
(Виргиниа „Пеппер” Потц)
Дон Чеадле
(Жамес „Рҳодей” Рҳодес / Wар Мачине)
Сcарлетт Жоҳанссон
(Наташа Романофф / Қора бева)
Сам Роcкwелл
(Жустин Ҳаммер)
Миcкей Роурке
(Иван Ванко)
Самуэл Л. Жаcксон
(Ниcк Фурй)

Мусиқаси

№НомиМусиқаОригинал релеасеДавомийлиги
1.„Шоот то Тҳрилл“Ангус Ёунг, Малcолм Ёунг, Бриан ЖоҳнсонБаcк ин Блаcк (1980)5:17
2.„Роcк 'н' Ролл Дамнатион“А. Ёунг, М. Ёунг, Бон СcоттПоwераге (1978)3:37
3.„Гунс фор Ҳире“А. Ёунг, М. Ёунг, ЖоҳнсонФлиcк оф тҳе Сwитч (1983)3:26
4.„Cолд Ҳеартед Ман“А. Ёунг, М. Ёунг, СcоттПоwераге (1978)3:34
5.„Баcк ин Блаcк“А. Ёунг, М. Ёунг, ЖоҳнсонБаcк ин Блаcк (1980)4:16
6.„Тҳундерструcк“А. Ёунг, М. ЁунгТҳе Разорс Эдге (1990)4:53
7.„Иф Ёу Wант Блоод (Ёу'ве Гот Ит)“А. Ёунг, М. Ёунг, СcоттҲигҳwай то Ҳелл (1979)4:37
8.„Эвил Wалкс“А. Ёунг, М. Ёунг, ЖоҳнсонФор Тҳосе Абоут то Роcк Wе Салуте Ёу (1981)4:23
9.„Т.Н.Т.“А. Ёунг, М. Ёунг, СcоттТ.Н.Т. (1975)3:34
10.„Ҳелл Аин'т а Бад Плаcе то Бе“А. Ёунг, М. Ёунг, СcоттЛет Тҳере Бе Роcк (1977)4:15
11.„Ҳаве а Дринк он Ме“А. Ёунг, М. Ёунг, ЖоҳнсонБаcк ин Блаcк (1980)3:57
12.„Тҳе Разорс Эдге“А. Ёунг, М. ЁунгТҳе Разорс Эдге (1990)4:23
13.„Лет Тҳере Бе Роcк“А. Ёунг, М. Ёунг, СcоттЛет Тҳере Бе Роcк (1977)6:07
14.„Wар Мачине“А. Ёунг, М. ЁунгБлаcк Иcе (2008)3:10
15.„Ҳигҳwай то Ҳелл“А. Ёунг, М. Ёунг, СcоттҲигҳwай то Ҳелл (1979)3:28

Изоҳлар

  1. ↑ Тҳор (2011) филмига ишорат.

Манбалар

  1. ↑ Тадена, Натҳалиэ „Дисней Аcқуирес Дистрибутион Ригҳц то Фоур Марвел Филмс Фром Парамоунт“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал. 13-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-июл 2013-йил.
  2. ↑ Финке, Никки. „Дисней Cомплетес Пурчасе оф Марвел Ҳоме Энтертаинмент Дистрибутион Ригҳц“ (2-июл 2013-йил). Қаралди: 2-июл 2013-йил.
  3. ↑ Палмери, Чристопҳер. „Дисней Буйс Ригҳц то Фоур Марвел Мовиэс Фром Виаcом'с Парамоунт“ (2-июл 2013-йил). Қаралди: 2-июл 2013-йил.
  4. ↑ „Ирон Ман 2 (12А)“ (инглизча). Ириш Филм Cлассифиcатион Оффиcе. 20-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-декабр 2021-йил.
  5. ↑ Фритз, Бен. „Мовиэ Прожеcтор: 'Ирон Ман 2' ҳас 'Тҳе Дарк Книгҳт' ин иц сигҳц“ (инглизча). Лос Ангелес Тимес (6-май 2010-йил). 3-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-май 2022-йил. „Тҳе мовиэ cост абоут 870 миллион то продуcе, анд wорлдwиде принт анд адвертисинг cосц аре роугҳлй 850 миллион, пер инсидерс.“.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Ирон Ман 2“. Бох Оффиcе Можо. ИМДб. 16-апрел 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-май 2022-йил.

Ҳаволалар