Iroq
Ироқ, Ироқ Республикаси (арабча: Ал-Жумҳурияҳ ал-лрақияҳ) — Жануби-ғарбий Осиёда, Дажла ва Фурот дарёлари оралиғида жойлашган давлат. Майдони — 435,052 км2. Аҳолиси —37,056 млн. киши (2015). Пойтахти — Бағдод шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 18 муҳофаза (вилоят)га бўлинади.
Ироқ Республикаси Аж-Жумҳурияҳ Ал-'Ирақияҳ كۆماری عێراق Комара Ирақê | |
|---|---|
|
Шиор: _الله أكبر (Аллоҳу Акбар) (Арабча: Аллоҳ Буюкдир) | |
|
Мадҳия: موطني (Маwтини) | |
|
| |
| Пойтахт | Бағдод |
| Расмий тил(лар) |
Араб тили Курд тили |
| Ҳукумат | Парламентлик Республика |
| Барҳам Солиҳ | |
| Мустафо ал-Козимий | |
| Мустақиллик (Миллатлар Лигаси мандатидаги Британния ма'муриятидан) | |
• Сана |
3-октабр 1932 |
| Майдон | |
• Бутун |
437,072 км2 (58-ўрин) |
• Сув (%) |
1.1 |
| Аҳоли | |
• 2015-йилги рўйхат |
37,056,169 (45-ўрин) |
| • Зичлик | 82,7/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2015-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$240,006 млрд. (38-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$6,490 |
| Пул бирлиги | Ирақи Динар (ИҚД) |
| Вақт минтақаси | УТC+3 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+3 |
| Қисқартма | ИЗ |
| Телефон префикси | 964 |
| Интернет домени | .иқ |
|
| |
Давлат тузуми
Ироқ — республика. 1970-йил 16-июлда кучга кирган Муваққат конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — президент (1979-йил июлидан Саддам Ҳусайн, айни вақтда у бош вазир, Инқилобий қўмондонлик кенгаши раиси ва қуролли кучлар олий бош қўмондони). Президентнинг ваколат муддати — 7 йил. 2002-йил 15-октябрдаги референдумда С. Ҳусайннинг президентлик ваколати яна 7 йилга узайтирилди. Қонун чиқарувчи ҳокимият — Миллий Кенгаш (парламент); у 4 йил муддатга сайланади. Ижроия ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Ироқ ҳудудининг кўп қисми Юқори ва Қуйи Месопотамия текисликларидан иборат. Шимолий ва шимоли-шарқида Арманистон ва Эрон тоғлари (бал. 3000 м дан юқори), жанубий ва жануби-ғарбида Сурия Арабистон ясситоғлигининг чекка қисми (бал. 900 м гача) жойлашган. Юқори Месопотамия (ёки Жазира) бал. 300–450 м текис платодан иборат. Қуйи Месопотамия эса бал. 100 м дан ошмайдиган ал-лювиал пасттекисликдир. Асосий фойдали қазилмалари — нефт ва газ. Фосфорит ва олтингугурт конлари ҳам бор.
Иқлими
Ироқнинг шимолий қисмида континентал Ўрта денгиз иқлими, ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши илиқ ва серёмғир, жанубида тропик иқлим. Мосулда июлнинг ўртача ҳарорати 34°, январники 7°. Қишда тоғларда қор ёғади. Энг паст ҳарорат — 18° гача. Басрада январнинг ўртача ҳарорати 11°, августники 34°, баъзан 50° га етади. Йиллик ёғин тоғларда 500 мм гача, мамлакатнинг жануби-шарқида 60–100 ммгача етади. Ироқ ҳудудидан ўтган Дажла ва Фурот дурёларидан суғоришда кенг фойдаланилади. Алкурн шаҳри ёнида бу дарёлар қўшилиб, ягона Шатт ул-Араб дарёсини ҳосил қилади ва Форс қўлтиғига қуйилади. Қуйи Месопотамияда кичик кўллар кўп. Чўлларида сув вақтинча оқадиган сойликлар бор. Тупроқлари — дарё водийларида суғориладиган унумдор аллювиал тупроқ. Ироқнинг қолган қисмида дашт ва чала чўлга хос каштан ва бўз тупроқлар тарқалган. Тоғли ҳудудларда тоғ-ўтлоқ тупроқлари учрайди. Ҳудудининг кўп қисми дашт, жануби-ғарби чўл ва чала чўл. Тоғ ёнбағирларида сийрак бутазорлар, дарё водийларида терак ва толзорлар бор. Шатт ул-Араб водийсида хурмозорлар кўп.
Ҳайвонот дунёси
Ҳайвонот дунёси хилма-хил. Текисликларда ғизол (оҳу, кийик), ёввойи эшак (хачир), ола сиртлон, чиябўри, қоплон яшайди. Кемирувчилар, судралиб юрувчилар (жумладан, заҳарли кўлворилон) ва зарарли ҳашаротлар (чигиртка, фаланга, чаён) кўп. Дарё қирғоқларида қўтон, қизилғоз, сақоқуш учрайди.
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, араблар (75%) ва курдлар (20%). Шунингдек, туркманлар, оссурий (айсор)лар, эронийлар, арманлар ва бошқалар ҳам яшайди. Расмий тили — араб ва курд тиллари. Асосий дини — Ислом. Аҳолисининг 96%и мусулмонлар (62%и шиалар ва 34%и суннийлар). Христианлар ҳам бор. Аҳолининг 70,4% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Бағдод, Басра, Мосул, Каркук, Нажаф.
Тарихи
Ироқ ҳудуди (Месопотамия) — дунёдаги энг қадимги маданий марказлардан бири. Мил. авв. 7-минг йилликда илк суғорма деҳқончилик, чорвачилик ривожланган. Мил. авв. 3 мингйилликда шаҳарлар пайдо бўлган, бир неча майда қулдорлик давлатлари вужудга келган. Мил. авв. 2 минг йилликда улар Бобил подшолигига бирлашган. Мил. авв. ВИ асрда Ироқ ҳудуди Аҳамонийлар, кейинчалик Салавкийлар (мил. авв. ИВ — ИИ асрлар) ва Парфия (мил. авв. ИИ аср — мил. ИИИ аср) давлатларининг хўжалик, савдо маркази бўлган. Сосонийлар ҳукмронлиги даврида бу ерда христианлик, яҳудийлик ва бошқа динлар билан бирга зардуштийлик ҳам тарқалган.
ВИИ асрнинг 30-йилларида Месопотамияни араблар эгаллаган. 661-йил Умавийлар халифалигига қўшиб олинди. Аҳоли орасида Ислом дини ва араб тили кенг тарқала бошлади. 750—1055-йиллар бу ерда Аббосийлар ҳукмронлик қилди. Кейинчалик салжуқийлар, ХИИИ аср 2-ярмида мўғуллар бостириб кирди. ХИВ аср охири — ХВ аср бошида Амир Темур салтанати таркибига кирган. ХВИ аср 30-йилларида Ироқни турклар, ХВИИ аср бошида Сафавийлар эгаллади. ХВИИ аср 2-чорагидан Биринчи жаҳон уруши охиригача Усмонли турк империяси таркибида бўлди. Биринчи жаҳон урушидан кейин Ироқни инглизлар босиб олди ва талон-торож қилди. 1920-йил Ироқ устидан Буюк Британия мандати ўрнатилди. Шу пайтдан эътиборан мустамлакачиликка Қарши бутун мамлакат бўйлаб миллий озодлик қўзғолони бошланиб кетди. Бу қўзғолон шафқацизлик билан бостирилган бўлса ҳам, инглизлар миллий ҳукумат тузишга розилик берди. Ироқ амир Файсал бошчилигидаги қироллик деб эълон қилинди, аммо у инглизлар назоратида эди. Англия Ироқ қироллигини оғир шартномалар тузишга мажбур қилди (1922, 1923). Ироқ нефти Англия бошлиқ монополиялар, асосан „Ирак петролеум компани“ (1929-йилгача „Туркиш петролеум“) ихтиёрида қолди. 1932-йил Буюк Британия Ироққа расмий жиҳатдан мустақиллик берди, аммо ҳарбий-сиёсий назорат қилиб туриш ҳуқуқини олди. Ироқ ҳукуматининг Буюк Британия билан ҳамкорликни кучайтириш, қишлоқларда заминдорлар ҳукмронлигини мустаҳкамлашни кўзда тутган сиёсати халқни очликка олиб келди ва сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этди. Бу сиёсатга қарши деҳқонларнинг қўзғолонлари бўлиб ўтди (1930—36). Ишчилар ўз ҳуқуқлари учун кураш бошлади. Бир неча касаба уюшмалари тузилди. Ироқ ҳукуматининг сиёсатидан майда миллий зиёли ва зобитларнинг бир қисми ҳам норози бўлди. Ҳукумат раҳбарлари бир неча марта ўзгартирилди. 1941-йил октябрда Нури Саид раҳбарлигида янги ҳукумат тузилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида меҳнаткашлар аҳволи оғирлашиб, халқ ҳаракатлари кучайди. Натижада, сиёсий маҳбуслар озод қилинди.
Урушдан кейин миллий озодлик ҳаракати кучайди. Араб-Исроил уруши даври (1948—49)да ҳукумат мамлакатда қатағон ва таъқиб қилиш сиёсатини олиб борди. Парламент тарқатилди, сиёсий партиялар ва касаба уюшмалари фаолияти тақиқланди. АҚСҲ билан Ироқ ўртасида „Техника ёрдами“ (1953), „Ҳарбий ёрдам“ (1954) тўғрисида шартно-малар тузилди. 1955 йил Ироқ-Туркия ҳарбий шартномаси имзоланди. Бу эса Бағдод пактининг тузилишига асос бўлди. Мамлакатдаги ватанпарвар кучлар озодлик ва демократия учун курашни тўхтатмадилар. 1956-йилда Ироқ армиясида „Озод зобитлар“ номли яширин инқилобий ташкилот тузилди. 1957-йил Ироқ Компартияси, Миллий демократик партия, Мустақиллик партияси („Истиқлол“) ва Араб социалистик уйғониш партияси (Баас партияси)нинг бирлашувидан Миллий Бирлик Фронти (МБФ) ташкил топди.
1958-йил 14-июлда МБФ, „Озод зобитлар“ ташкилоти ҳамда меҳнаткашларнинг биргаликдаги ҳаракати натижасида подшоҳлик ағдарилди ва Ироқ республика деб эълон қилинди. Абдулкарим Қосим бошчилигида ҳукумат тузилди. Республика ҳукумати Ироқнинг Бағдод пактидан чиққанини эълон қилди. Ироқдаги инглиз ҳарбий базалари тугатилди (1959-йилнинг 30-майида).
1958-йил 26-июлда қабул қилинган конституцияда барча фуқаролар қонун олдида тенг ҳуқуқлар ва демократик эркинликлар билан таъминланажаги қайд этилди. Шундан сўнг касаба уюшма ташкилотлари ва сиёсий партиялар очиқ ишлай бошлади. Ҳукумат сиёсий маҳбусларга умумий афв эълон қилди. Аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга бўлди. Чет эл фирмаларининг Ироқ ерларига эгалиги чекланди.
Ҳукуматнинг халқпарварлик сиёсати ички хурофий кучларнинг қаршилигига учради. А. Қосим ватанпарвар ташкилотлар фаолиятини чеклашга мажбур бўлди. 1961-йил сентябрда курд халқига қарши уруш бошлади. 1963-йил февралда давлат тўнтариши бўлиб, ҳокимият Бааснинг экстремист раҳбарлари қўлига ўтди. Улар демократларни жисмонан йўқ қилишга киришди. Минглаб ватанпарварлар ўлдирилди ва қамоққа олинди. Бундай зулмкор сиёсатга нисбатан халқ ғазаби кучайиши натижасида Баас раҳбарлари икки қарама-қарши гуруҳга бўлинди. 1963-йил ноябрда ҳокимиятни А. С Ориф бошлиқ ҳарбийлар қўлга олди. 1963-68-йиллар турли сиёсий гуруҳларнинг ҳокимият учун кураши билан ўтди. Ҳукуматга қарши намойишлар бўлди. 1968-йил июлдаги давлат тўнтариши натижасида ҳокимият генерал Аҳмад Ҳасан ал-Бакр бошчилигидаги Баас раҳбарлари қўлига ўтди. Ҳукумат сиёсий маҳбусларни озод қилиб, олдинги вазифаларига қайта тайинлади. Кам ҳақ оладиган меҳнаткашлар „мудофаа солиғи“ дан озод бўлди. Меҳнат, нафақа, ишчиларнинг ижтимоий таъминоти, ер ислоҳоти ҳақида янги қонун қабул қилинди (1970). Инқилобий қўмондонлик кенгаши Ироқ давлати доирасида курдларнинг миллий мухториятини тан олди. Ироқ Курдистонидаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди. Курд тараққийпарвар ташкилотларига эркинлик берилди. Курд тили иккинчи расмий тил деб эълон қилинди. Ҳукумат вакиллари сафига курд миллатига мансуб 5 нафар сиёсатчи киритилди. Курдистонни ривожлантириш дастури амалга оширила бошланди. 1974-йил 11-мартда Ироқ Курдистони мухторияти эълон қилинди.
1979-йил С. Ҳусайн мамлакат президенти бўлгач, 1980-йил сентябрда Ироқ билан Эрон ўртасида Шатт ул-араб дарёси бўйлаб ўтган чегара хусусидаги жанжал қуролли тўқнашувга айланиб кетди. 8 йил давом этган бу можаро Яқин Шарқ ва Форс кўрфази атрофидаги вазиятни кескинлаштириб юборди. Ниҳоят 1990-йил 15-августда Ироқ президенти Саддам Ҳусайн Эрон президенти А. А. Ҳошимий Рафсанжонийга мактуб йўллаб, дарҳол сулҳ тузишни таклиф этди. Эрон бу таклифни қабул қилди. Аммо бу уруш мамлакат иқтисодиётига катта зарар етказди.
1990-йил 1-августдан 2-августга ўтар кечаси Ироқ қўшинлари Кувайт ҳудудига бостириб кирди ва бир неча кун давомида уни қамал қилиб турди. Бағдод Кувайтнинг Ироқ билан „тўла-тўкис ва абадий бирлашганини“ эълон қилди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Кувайтнинг Ироқ томонидан босиб олинишини қоралади ва Ироқ қўшинлари Кувайтдан дарҳол олиб чиқиб кетилишини талаб қилди. Ироққа қарши қаттиқ иқтисодий жазо чоралари жорий этди. Аммо Ироқ раҳбарияти бу талабни бажармади. Натижада БМТ Хавфсизлик Кенгашининг „Мазкур регионда тинчлик ва хавфсизликни тиклаш учун барча зарур воситалардан фойдаланиш“ тўғрисидаги қарорига биноан, АҚСҲ, Буюк Британия, Франсия, бир қатор араб давлатлари ҳарбий қисмларидан иборат кўп миллатли кучларнинг қўшинлари 1991-йил 16-январдан 17-январга ўтар кечаси Ироққа қарши уруш ҳаракатлари бошлади. „Чўлдаги бўрон“ деб аталган бу жангда Ироқ қўшинлари мағлубиятга учради. 1994-йил ноябрда Ироқ Кувайтнинг суверенитети, ҳудудий бутунлиги ва халқаро чегараларини тўла-тўкис ва узил-кесил тан олишини билдирди. БМТ хавфсизлик кенгаши қарорларига мувофиқ Ироқнинг оммавий қирғин қуроллари захиралари, уларни элтувчи воситалар ва ишлаб чиқариш қувватларини аниқлаб, йўқ қилиб ташлаш учун махсус комиссия тузилди. Ироқдан барча турдаги хомашё, шу жумладан, нефт, тайёр маҳсулотлар сотиб олиш ҳамда унга барча турдаги хомашё ва тайёр маҳсулотлар, қурол-яроғ, ҳарбий техника сотиш, бошқа тарзда ҳарбий ёрдам кўрсатиш тақиқланди. Озиқ-овқат ва дори-дармон бундан мустасно. Ҳарбий можаролар ва иқтисодий қамал натижасида Ироқ ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ҳаддан ташқари оғир аҳволга тушиб қолди.
Ироқ 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатик муносабатларини 1993-йил 19-июнда ўрнатди. Миллий байрами — 17 июл — Инқилоб куни (1968).
Асосий сиёсий партиялари, ташкилотлари ва касаба уюшмалари
Араб социалистик уйғониш партияси — Баъс, 1947-йилда тузилган Умумараб Басе партияси таркибига киради, Ироқда 1954-йил шаклланган; Курдистон демократик партияси, 1946-йилда тузилган; Курдистон инқилобий партияси, 1974-йил ташкил топган; Ироқ коммунистик партияси, 1934-йилда асос солинган; Демократик миллий ватанпарвар фронти, 1980-йил тузилган; Илғор миллий ватанпарвар фронти, 1973-йил ташкил этилган. Ироқ ишчи касаба уюшмалари умумий федерацияси 1959-йилда ташкил этилган бўлиб, Жаҳон касаба уюшмалари федерацияси аъзоси.
Иқтисодиёти
Ироқ — аграр-индустриал мамлакат. Ироқ бақувват иқтисодий салоҳиятга эга. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 22%, қишлоқ хўжалигининг улуши 20,3% ни ташкил этади.
Саноати
Нефт (захираси 65 млрд. тоннадан зиёд), газ, олтингугурт, мармар ва фосфатларнинг катта захиралари бор. Ироқ-Эрон уруши бошланишидан аввал нефт экспорт қилишдан ҳар йили 21—26 млрд. доллар даромад олинар эди. Саноатнинг нефт, газ қазиб чиқариш, нефтни қайта ишлаш, семент, электр энергетика, машинасозлик ва б. тармоқлари ривожланган. Майда ҳунармандчилик корхонаси ва устахоналари кўп. Тўқимачилик, поябзал, озиқ-овқат саноати ҳам бирмунча ривожланган. Ал-Искандарияда машинасозлик заводи, Самаррада антибиотик ва б. дори-дармонлар заводи, Қут ал-Амарада ип газлама комбинати, Бағдодда электроника асбоб-ускуналари заводи ва тикувчилик фабрикаси, Рамодида ойна заводи ва б. корхоналар мавжуд. Бироқ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг иқтисодий жазо чоралари натижасида молиявий ресур-слар, хом ашё, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар етишмаслиги ҳар соҳада сезилиб туради.
Қишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар 12 млн. га, шундан 8 млн. га ер ишланади. Экин майдонининг ак-сар қисмига буғдой, қолган қисмига пахта, тамаки, сабзавот экилади; боғдорчилик ҳам ривожланган. 1990-йилларгача Ироқ хурмо дарахтининг сони жиҳатидан дунёда 1-ўринда турар, дунё бо-зорига чиқариб сотиладиган хурмо ме-васининг 4/5 қисми унинг ҳиссасига тўғри келар эди. Бироқ Ироқ қа қарши жазо чоралари қишлоқ хўжалиги га ҳам асоратли таъсир қилди. Жумладан, 1990-йилга нисбатан 2000-йилда экин майдонлари қисқариб, ялпи ҳосил камайди. Чунончи, буғдой ҳосили 1055 минг т дан 800 минг т га, арпа 1095 минг т дан 500 минг т га, маккажўхори 171 минг т дан 100 минг т га, узум 428 минг т дан 290 минг т га тушиб қолди. Чорвачиликдаги қўй, эчки, қорамол, туя, от сони ҳам камайди.
Экспорт ва импорт
Четдан машина ва ускуналар, озиқ-овқат, қора металл, кимёвий ашёлар келтиради. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: Иордания, Италия, Германия ва бошқалар. Пул бирлиги — Ироқ динори.
Транспорти
Темир йўл уз. 3 минг км, автомобил йўллари узунлиги 30 минг км, нефт қувурлари уз. 4,2 минг км, газ қувурлари уз. 2,6 минг км. Асосий денгиз портлари — Басра, Фао, Умм-Каср, дарё порти — Бағдод. Бағдодда замонавий халқаро аэропорт бор. Ироқ четга ҳурмо, тери, жун, семент, нефт, нефт маҳсулотлари, олтингугурт чиқаради.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
1970-йилда 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларнинг мажбурий бошланғич таълими тўғрисида қонун қабул қилинган. Бошланғич мак-табда ҳам, ўрта мактабда ҳам ўқиш муддати 6 йил Университетлар, институтлар, коллеж лар, жумладан, Бағдод университети, Бағдодда ал-Мустансурия университети, Басра, Мосул ва Сулаймонияда университетлар, Бағдодда технология институти бор. 1947-йилда Ироқ Фанлар академиясига асос солинган. Бағдодда Курд Фанлар академияси, Илмий тадқиқотлар ташкилоти мавжуд. Йирик кутубхоналари: Бағдод университетининг марказий кутубхонаси, Миллий кутубхона, Ироқ музейи кутубхонаси, Мосулдаги Оммавий кутубхона ва б. Музейлари: Бағдоддаги Ироқ музейи, Араб осори атиқалари музейи, Мосул музейи, Басрадаги университет музейи, кўқна Бобил харобаларидаги Бобил музейи.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Уви- Энг муҳим газ. ва журнал лари: „Ас-Савра“ („Инқилоб“, араб тилидаги кундалик газета, 1968-йилдан), „Ал-Ироқ“ („Ироқ“, араб ва курд тилларидаги кундалик газета, 1976-йилдан), „АлЖумҳурия“, („Республика“, араб тилидаги кундалик ҳукумат газета, 1963-йилдан), „Багдад обсервер“ („Бағдод кузатувчиси“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1967-йилдан), „Бағдод“ (франсуз тилида 2 ойда 1 марта чикадиган сиёсий ва маданий журнал), „Ал-Афак ал-Арабийя“ („Арабистон уфқлари“, араб тилидаги ойлик сиёсий-адабий журнал, 1975-йилдан). Ироқ ахборот агентлиги 1959-йилда ташкил этилган. Давлат радиоэшиттириш ва телевидение ташкилоти ҳукумат ташкилотидир. 1936-йилдан радиоэшиттириш, 1956-йилдан телекўрсатув олиб борилади.
Адабиёти
Ўрта асрларда Ироқ пойтахти — Бағдод умумий араб маданияти, фани ва адабиётининг марказларидан бири бўлгани боис Ироқ ёзма адабиёти ҳам умумараб ўзанида равнақ топди. Умуман араб бадиий адабиёти 5—7-асрларда оғзаки халқ ижодиёти бой манбалари асосида вужудга келди. Аввалига проза (афсоналар, эртаклар), сўнг поэзия (ғазал, қасида ва ҳоказо) пайдо бўлиб, ривожлана бошлади. 16-аср дан адабиёт тушкунликка тушди. 19-асрда Абд алМуҳсин алкозимий, Жамол Сид-қий аз-Захавий ва Маъруф Русафий каби машҳур шоирлар ўз асарларида маърифатчилик ва миллий озодлик кураши ғояларини акс эттирдилар. 19-аср ва 20-аср бошларида Ироқ адабиётида шеърият етакчи жанр бўлган. Маҳмуд Аҳмад ассайид Ироқ адабиётида биринчи бўлиб ҳикоя ва қиссалар ёзди. Уларда инсонпарварлик ғояларини илгари сурди. Зуннун Айюб ва б. ҳажвчиларнинг ижоди 90-йиллар мамлакат ижтимоий ҳаётига катта таъсир кўрсатди. Шу дав-рда илғор шоирлардан Муҳаммад Маҳ-муд ал-Жавоҳирий ва Муҳаммад Солиҳ Баҳр ул-Улум баракали ижод қилдилар.
50-йилларда Ироқ адабиётида романчилик ва драматургия шаклланди. Бу даврдаги Ироқ шеърияти воқеликни тўғри акс эттира бошлади. Инқилоб (1968 йил) дан кейин Ироқ адабиёти гуркираб ўсди. Босқинчиликка қарши кураш ва адолатли жамият қуриш мадҳини куйлаш асосий мавзу бўлиб қолди. Абу ал-Ваҳҳоб алБаётий, Ҳасан ал-Баётий ва б. ижо-дида сиёсий ва ижтимоий оҳанглар ян-гради. Ироқ шеъриятини ислоҳ қилган Но-зик алМалоика ва б. шоиралар ҳамда шоирлар лирик шеърлар яратдилар. Курд тилидаги адабиёт ҳам ривожланган.
Меъморлиги жуда қад. анъаналарга эга бўлиб, бу ерда Бобил-Оссурия маданияти ва Парфия ёдгорликлари сақланиб қолган. 7-аср дан бошлаб араб мада-нияти таъсири кучайган. 7-аср 30-йилларида Куфа, Басра, 8-аср бошларида Ва-сит шаҳри ларига асос солинди. 762-йилдан доирасимон режа асосида Мадинат ас-Салом (Тинчлик шақри, ҳозирги Бағдод) қурила бошлади. 9-асрда ўрта асрлар меъморлиги равнақ топди (салобатли сарой иншоотлари, баланд минорали масжидлар, жумладан, Самаррадаги 450 устунли Мутаваккил масжиди). 12-аср ва 13-аср 1-ярмидан Бағдоддаги (Му-стансурия Мадраса мажмуаси, Бобал-Вастани шаҳар дарвозаси) ва Мосулдаги (Нуриддин жоме масжиди) ёдгорликлар сақланган. 16—17-асрларда сиркорлик, наққошлик ва ўймакорлик санъати намуналари бўлмиш Бағдоддаги Мусо ал-Қадим (олтин масжид) мақбарамасжиди, Карболадаги Имом Ҳусайн мақбара-масжиди ва б. барпо этилди. Турар жойлар ички ҳовлили, пешайвонли, деразалари жимжимадор ёғоч панжарали қилиб қурилди.
Замонавий меъморликда турли европача услублар таъсири сезилади. Басра, Мосул, Карбало, Самарра шаҳрилари лойиҳаси ишлаб чиқилди (1959—60). Бағдод, Мосул, Басра ва б. шаҳарлардаги замонавий жамоат ва уй-жой би-нолари тарҳи ва қурилишида маҳаллий иқлим ва турмуш шароитлари эъти-борга олинди, халқ анъаналарига риоя этилди. Ироқ меъморлари орасида Н. Жавдод, Р. алЧодирчи, Х. Муниф ва б. машҳур.
Тасвирий санъати
Ироқ ҳудудида мил. ав. 8—7-минг йилликка оид қўҳна маданият манзилгоҳларида қад. санъат асарлари (алебастр ва лойдан ясалган ҳайкалчалар, тамға-туморлар, сопол идишлар) топилган. Мил. ав. 4—1-минг йилликда Шумер, Аккад, Бобил, Оссурия бадиий маданияти изчил ривожланди. Юнон, Парфия, Сосонийлар санъати ёдгорликлари учрайди. Ўрта асрларда Ироқ санъати умумараб маданияти таркибида равнақ топди. 8—13-асрлардаги ганч ва ёғоч ўймакорлиги, девор мусаввирлиги, миниатюра, кулоллик, кандакорлик санъати гуллаб-яшнади. Наққошлик ва хаттотлик ривож топиб, ҳозирги безак санъатида ҳам давом этмоқда.
20-аср бошларида рангтасвир санъати юзага келди (Абдулқодир Рассом, Муҳаммад Солиҳ Сакий ва бошқалар). Рассом ва ҳайкалтарош Жавод Салим, мусаввирлардан Ата Сабрий, Холид ал-Жадр, ҳайкалтарошлардан Холид ар-Раххал, Муҳаммад Ғани ном чиқарган. Улар қад. Ироқ санъати анъаналарини ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар. Кейинги йилларда Исмоил аш-Шайхли, Нури ар-Рави, Дия ал-Азави ва б. уларнинг ишларини давом эттирдилар. Сўнгги авлодга мансуб мусаввирлардан Ҳафиз ад-Дурубий ва Маҳмуд Аҳмад Ироқ тасвирий санъатини юқори даражага кўтарди. Ироқ ҳу-дудида бир неча асрлар давомида курдлар санъати ривожланиб келаётир.
Мусиқаси
Мусиқаси араб мусиқа санъатининг бир шохобчасини ташкил қилади. Ироқда уд, рубоб, қонун, най, дафф ва б. чолғу асбоблари қадимдан маълум. Аббосийлар халифалиги даври (750— 1258)да Бағдод Ўрта ва Яқин Шарқ халқлари мусиқа марказларидан бири ҳисобланиб, бу ерда машҳур бастакорлар — Ишоқ алМавсилий, Сафиуд-дин ал-Урмавийлар ижод қилишган. Усмонли турк империяси таркибида бўлган даври (16-асрнинг 30-йиллари — 1918)да турк мусиқасининг таъсири кучли бўлган. Ироқ халқ ва профессионал мусиқаси кенг ривожланган мақом тизимига асосланади. Мақомлар йирик шаклдаги вокал-чолғу туркумларнинг лад асосини ҳамда куй-оҳанг мазмунини белгилайди. Ҳар бир асар муайян мақом номи билан аталади. Ироқ халқ қўшиқлари ичида атаба, худа, муашшах каби айтим жанрлари кенг тарқалган. Замонавий Ироқ мусиқасида Европа мусиқа анъаналарининг таъсири мавжуд. Бағдод радиосида Шарқ мусиқаси оркестри (раҳбари композитор Салим ал-Шалабий), хор, яккахон хонандалари бор. 1929 йил Бағдод ўрта мактаб ўқувчилари томонидан „Ироқмиллий театри“, 1931 йил биринчи профессионал ансамбл, 1971 йил симфоник оркестр ташкил қилинган.
Ироқ мусиқа кадрлари, асосан, Нафис санъат академияси (1940, мусиқа, тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик, театр санъати бўлимлари бор)да тайёрланади. 1968 йил болалар мусиқа мак-таби очилган. Давлат ўқув юртларидан ташқари хусусий мусиқа мактаблари мавжуд. Ироқда композитор Аҳмад ал-Халил (қўшиқ, чолғу асарлар муаллифи), халқ ва замонавий кўшиқ ижрочилари Ломиа Тавфиқ, Ваҳида Ҳалим, Даҳлил Ҳасан, Зуҳур Ҳусайн, Форуҳ Ҳилол, Ризо Али, созандалар Ҳасан Ражаб, Шуайб Иброҳим, Худайр Шибли, Жалил Башир, Мунир Башир ва б. танилган. Ироқ давлат фолклор ансамбли 1985-йил Тошкентда гас-тролда бўлган. Композитор ва созанда (уд) Салмон Шукур 1987-йил Самарқандса бўлиб ўтган З-Халқаро мусиқашунослик симпозиумида қатнашган.
Театри
Ироқ профессионал театри ўз фаолиятини 20-асрнинг 20-йилларидан бошлаган. 1929-йил ўрта мактаб ўқувчилари Бағдодда миллий театр гуруҳини тузиб, мактаб ва кўчаларда қўшиқлар, рақслар ижро этганлар, кичик ҳажвий песалар намойиш қилишган. 1931-йил ҳаваскор режиссор Ҳаққи аш-Шиблий 50 га яқин ироқлик, мисрлик, суриялик ва ливанлик хонандалар ва халқ чолғу ор-кестридан иборат биринчи профессионал ансамбл тузган.
Ансамбл томонидан Мусо Шоҳбандернинг „Вахда“ спектакли, араб адабиёти ва фолклори асосида яратилган спектакллар саҳналаштирилди. Шундай ансамбллар Бағдод, Басра, Мосудда ҳам ташкил қилинди Ироқда халқ-чолғу асбоблари жўрлигида достон ёки шеър айтувчи мақомчилар (бадиий ўқиш усталари) дан Муҳаммад Куббанчи, Салима Мурод, Са-биҳа Иброҳим ва б. машҳур. Актёрлар нафис санъат академияси уюштирадиган консертларда, радио ва теле-кўрсатув орқали ўз санъатларини намойиш этадилар.
Киноси 1940-йиллар ўрталаридан ривожлана бошлади. 1945—46 йилларда мисрлик режиссорлар ироқлик актёрлар иштирокида „Қоҳира-Бағдод“, „Шарқ ўғлони“ филмларини суратга олди. 1948-йил Бағдодда киностудия очилгач, „Алия ва Иссам“, „Шарқ болалари“, „Лайло Ироқда“ ва б. филмлар яратилди. 1958-йилда Ироқ киносида янги ривожланиш даври бошланди ва „Сайд Афан-ди“ (режиссор К. Ҳусни) филминингсуратга олиниши билан Ироқ кинематографиясида янги реалистик йўналишга асос солинди. 1960-йил Ироқда тузилган Театр ва кино ишлари бош бошқармаси ҳужжатли хроника филмларини мунтазам ишлаб чиқариш ни йўлга қўйди. 60-йилларда „Ким айбдор“ (режиссор А. Вали), „Кузги ярпоқлар“ (режиссор Х. Лабиб), „Тунги соқчи“ (режиссор Х. Шавқий) филмлари шуҳрат қозонди. 70-йилларда Ироқ кинематографиячилари ижти-моий-сиёсий мавзуга мурожаат этдилар, шу даврда қурғоқчилик муаммолари ҳақида „Чанқаганлар“ (режиссор Шукри Жамил), қишлоқдаги ўзгаришлар ҳақида „Тажриба“ (режиссор Ф. ат-Туҳами), халқ онгининг ўсиши ҳақида „Бурилиш“ (режиссор Д. Али) филмлари юзага келди. Шундан кейинги „Дарё“ (режиссор Ф. ал-Ясирий), „Деворлар“ (режиссор Шукри Жамил) филмларида илғор реалистик анъаналар ифодаланди. Айни вақтда мамлакатнинг долзарб муаммоларини кўтариб чиқувчи ҳужжатли кино ривожланиб, „Ерга қайтиш“, „Авлодлар меҳнати“, „Йўқолсин сукунат“, „Сўнмас нур“ ленталари юзага келди. Ироқда йилига 3—4 та бадиий, салкам 30 та ҳужжатли филм ишлаб чиқарилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |