Isa Yoqubov
Иса Рафаилович Ёқубов (1938.21.10, Тошкент) — режиссёр Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби (1974). Тошкент политехника институти (1956), Тошкент давлат санъат институтини (1965) тугатган. Республика қўғирчоқ театрида режиссёр (1966 йилдан), бош режиссёр (1967–90 йиллар). Ё. ҳар бир асар мазмуни ва жанрига мое саҳнавий шакл топишга, спектаклларнинг қизиқарли бўлишига интилади. "Шавкатнинг бошидан кечирганлари" (Л. Бобохонов, А. Қобулов), "Қўзичоғим" (Н. Рўзимуҳамедов), "Кул, кулавер, Ойхон" (М. Ушац), "Бир чигитдан минг чигит" (Н. Рўзимуҳамедов, И. Ёқубов), "Фарҳод ва Ширин" (А. Навоий) ва б. унинг энг яхши спектакллари. Болгария қўғирчоқ театрида "Семург" (Зулфия, С. Сомова), "Сеними, шошмай тур" (А. Курляндский, А. Хаит), Афғонистон театрида "Олабўжи" (М. Супонин), "Ғаройиб мусобақа" (Е. Сперанский) каби қўғирчоқ спектаклларини саҳналаштирган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |