Isaac Bashevis Singer
ЗИНГЕР (Сингер) Айзек (Исаак) Башевис (1904. 14. 7, Полша, Радзимин — 1991. 24. 7, АҚСҲ, Маями) — яхудий ёзувчиси. Келиб чиқиши полшалик. 1935-йилдан АҚШда истиқомат қила бошлаган. „Горедаги Иблис“ (1935), „Гимпел — ахмоқ“ (1956), „Қисқа жума куни“ (1965), „Табака“ (1965), „Кафканинг дўсти ва бошқа ҳикоялар“ (1969), „Ўчоқ олдидаги ҳикоялар“ (1971), „Ойина ва бошқа ҳикоялар“ (1975) ва б. ҳикоялар тўпламларининг муаллифи. „Москат оиласи“ (1950), „Қул“ (1957), „Люблинлик кўзбоғловчи“ (1965), „Қўрғонча“ (1975), „Шоша“ (1981) романлари бор. 3. насрига хос хусусият шуки, у ўз қаҳрамонларини кўпинча муболағали ҳолатда тасвирлайди, ақл бовар қилмайдиган мазмун ҳамда мураккаб шакллар унинг асарларида етакчилик қилади. Нобел мукофоти лауреати (1978).[1]
| Исааc Башевис Сингер |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |