Razzoqov
Раззоқов (қирғизча: Раззаков), эски номи Исфана (қирғизча: Исфана) — Қирғизистоннинг Боткен вилояти ғарбий чеккасида жойлашган шаҳар. Раззоқов Фарғона водийсининг ғарбий чеккасида, уч томондан Тожикистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган.
Исфана / Раззоқов | |
|---|---|
| шаҳар | |
|
Исфананинг шимоли-ғарбий чеккасидаги белги | |
| 39°50′0″Н 69°32′0″Э / 39.83333°Н 69.53333°Э | |
| Мамлакат | Қирғизистон |
| вилоят | Боткен вилояти |
| Туман | Лайлак тумани |
| Ҳукумат | |
| • мер | Чингиз Рисов |
| Асос солинган | ИХ |
| Қачондан бери шаҳар | 2001 |
| Майдон | 41.35 км2 (15.97 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 1320 м |
| Расмий тил(лар)и | Қирғиз тили |
| Аҳолиси (2021) |
34 219[1] |
| Зичлиги | 830 киши/км2 |
| Миллий таркиб | ўзбеклар, қирғизлар, руслар, татарлар, тожиклар |
| Конфессиявий таркиб |
Мусулмонлар христианлар атеистлар |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +996 3656 |
| Почта индекс(лар)и | 720400[2] |
Раззоқовда ИХ асрдан бери одамлар яшаб келади. Шаҳарда совет даврида катта ўзгаришлар содир бўлган. 1937-йил Исфана қишлоқ кенгашига асос солинган. 1996-йил кенгаш қишлоқ бошқармаси қилиб ўзгартирилган. 2001-йил ўша пайтдаги президент Асқар Акаевнинг буйруғи билан Исфанага шаҳар мақоми берилган.
Раззоқов Лайлак туманининг административ марказидир. Мирзапочча, Самат, Чимген, Оқбулоқ, Тайлон ва Ғўлва қишлоқлари ҳам Исфана шаҳар бошқармасига қарайди.[3] Қирғиз Республикаси Статистика қўмитаси маълумотга кўра, Раззоқов ва унга қарашли қишлоқларнинг умумий аҳолиси 34 219 кишидир. Шаҳарнинг ўзида эса тахминан 23 038 киши истиқомат қилади.[1]
Шаҳар номи
„Исфана“ сўзи „асбаникат“, „асбаникент“ ёки „аспанакент“ деган қадимий суғд сўздан келиб чиққан бўлиб, „отлар макони“ деган маънони англатади, деб ишонилади.[4][5] Тарихчи Нўмон Негматовга кўра, И—ИХ асрларда Исфана Асбаникат ўлароқ маълум бўлган. Х—ХИИ асрларда Аспаникент деб аталган.[6] 12-ёки ХИИИ асрдан бошлаб шаҳар номи Асбани, Аспана, Асвона, Исвона, ниҳоят, Исфана бўлиб ўзгарган.[4]
„Исфана“ сўзи қирғизча сўз бўлмагани учун қирғиз миллатчилари йиллар давомида шаҳарни Қирғизистон ССР Коммунист партиясининг биринчи котиби бўлиб ишлаган Исъҳоқ Раззоқов номи билан қайта номлашга чақиришди.[7][8][9] 2021-йилнинг декабрида, қўшни Тожикистон билан чегарада вазият танг бўлиб қолаётган пайтда[9] президент Садир Жапаров шаҳарни Раззоқов номига қайта номлашга қарор қилганини маълум қилди.[10][11] Кейинчалик Жапаров „Боткен вилояти Лайлак тумани Исфана шаҳрини Раззоқов шаҳри деб қайта номлаш тўғрисида“ги қонунни имзолади, 2022-йилнинг 16-мартида қонунни Жогорку Кенгеш қабул қилди.[12]
Тарихи
Қадимги тарихи
Исфана тарихи ИХ—ХВИ асрларга бориб тақалади.[13][14] 1957-йил археолог Ю. А. Заднепровский шаҳар ҳудудида ХИВ—ХВИ асрлардан қолган жисмларни топди.[13] Нўмон Негматов Исфана ўрта асрлардаги Асбаникат шаҳридир, деган фикрни илгари сурган.[13] Исфана дастлаб Уструшона таркибида бўлган. Кейини уни сомонийлар забт этган. 1221-йилда Исфанани Мўғуллар давлати қамалга олган ва забт этган. Раззоқовнинг мўғуллар бостириб кирган шимоли-ғарбий қисми ҳозирги кунгача „Мўғул босган“ деб аталади.[15]
Исфана тарихий шаҳри ҳозирги Раззоқов шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган бўлган. Исфанада ХИИ асрда қурилган йирик қалъа бўлган.[4] Исфана қалъаси деворларининг сақланиб қолган сўнгги қисми 1970-йилларда бузиб ташланган.[16]
ХВИИИ—ХИХ асрлар
Тарихда Раззоқов ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига мос келувчи ерларни бошқарган давлатлар таркибида бўлган. 1709-йилдан 1876-йилгача Исфана Қўқон хонлиги таркибида бўлган. ХИХ асрнинг ўртасига келиб Россия империяси ҳозирги Марказий Осиё ҳудудини босиб ола бошлаган. ХИХ асрнинг охирига келиб Россия империяси ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига тўғри келувчи ерда ҳукм сурган барча уч хонликни қўлга киритган.[17] Хива хонлиги 1873-йил мағлуб бўлган. Бухоро хонлиги 1866-йил босиб олинган. Қўқон хонлиги эса 1876-йил Россия империяси таркибига расман қўшиб олинган.
Россиялик лингвист Мирсолиҳ Бекчурин 1866-йилда Исфанада 500 хўжалик бўлгани ҳақида ёзган.[18] Аммо ўзбек тарихчиси Темирбой Ёқубов исфаналиклар қадимдан 1 000 хонадон солиғини тўлаганини айтиб, бу иддаога эътироз билдирган.[19] Бекчурин Исфанани 200 нафар сарбоздан иборат гарнизон қўриқлаши, улар „фақат найза ва қиличлар билан қуроллангани“ ҳақида ёзган.[18]
Совет ва замонавий тарихи
Руслар Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикасини автоном областларга парчалаётганда Исфанани Қора-Қирғиз автоном области таркибига киритган. Бу област кейинчалик Қирғиз автоном области ва сўнгра Қирғиз ССР этиб қайта тузилган. ССРИ парчаланганидан кейин Қирғиз ССР Қирғизистон бўлди. Шу аснода асосан ўзбеклар яшаган Исфана Қирғизистон таркибига қолди.

Баъзи манбаларга кўра, советлар атайин чегараларни миллий гуруҳларнинг тарихий яшаш жойига мос келмайдиган қилиб чизишган. Бундай қилишдан мақсад ушбу ҳудудларнинг тарихий эгаларини бутунлай Москвага тобе бўлишларини таъминлаш ва шу йўл билан уларни бошқаришни осонлаштириш бўлган.[20] Бу манбаларга кўра, алоҳида мамлакатлар яратишдан мақсад Ўрта Осиёда пантуркистик ва панисломистик оқимларнинг олдини олиш бўлган.[21] Бу стратегияни баъзилар Иосиф Сталиннинг „бўл ва бошқар“ сиёсати деб номлайди.[20][21] Ҳозир Қирғизистонда маҳаллий аҳолиси асосан ўзбеклардан иборат бўлган кўплаб аҳоли пунктлари бор — Ўзбекистонда эса қирғизлар яшаб келган аҳоли пунктлари бор. Марказий Осиёда яшаётган кўпчилик аҳоли аслида бошқа мамлакат таркибида бўлишлари кераклигига ишонишади.[20] Айрим олимларнинг фикрига кўра, советлар Марказий Осиё мамлакатлари чегараларини белгилаётган пайтда бу ерларда кўп миллат вакиллари бирга яшагани учун миллий ва ҳудудий чегараларини аниқ белгилашнинг иложи бўлмаган.[22]
Совет даврида Раззоқовда катта ўзгаришлар содир бўлган. Бу даврда Исфана ривожланмаган мусулмон қишлоқдан типик совет қишлоғига айлантирилган. 1937-йил Исфана қишлоқ кенгашига (селсоветига) асос солинган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида қишлоқнинг 571 турғуни сафарбар қилинган, уларнинг 385 нафари ҳалок бўлган.[23]
1996-йил Исфана кенгаши қишлоқ бошқармасига ўзгартирилган. 2001-йил ўша пайтдаги президент Асқар Ақаевнинг буйруғи билан Исфанага шаҳар мақоми берилган.
Географияси
Раззоқов Боткен Вилоятининг ғарбий қисмида, денгиз сатҳидан 1 320 метр баландликда жойлашган. Шаҳарни уч томондан тоғлар ўраб туради. Бу тоғлар Раззоқовдан бир неча километр масофада жойлашган. Бу тоғлар ичида энг баландлари Туркистон тизмаси тоғлари бўлиб, улар шаҳарнинг жанубий тарафида жойлашган. Туркистон тизмаси Ҳисор-Олай тоғ тизимига киради.
Ҳудуди
Раззоқовнинг ҳудуди 41.35 км² ни ташкил қилади.
| Аҳоли пункти | Ҳудуд (км²) |
|---|---|
| Раззоқов | 2.52 |
| Мирзапочча | 0.26 |
| Самат | 1.16 |
| Чимген | 0.87 |
| Тайлон | 0.49 |
| Оқбулоқ | 0.3 |
| Ғўлва | 0.28 |
Иқлими
Раззоқовнинг иқлими кескин континентал бўлиб, қишда ҳаво анча совуқ, ёзда эса анча иссиқдир. Баҳор ва кузда кўп ёмғир ёғади, аммо ёзда ёғингарчилик кўп бўлмайди.
Раззоқовда кўплаб буғдой ва арпа далалари мавжуд бўлиб, улар учун қишда ёққан қор ва баҳорда ёққан ёмғир жуда муҳим. Раззоқовда ёз узун бўлиб, одатда майдан сентабргача давом этади. Ёз ойларида ҳаво кескин исиши мумкин. Шаҳарда ёз ойларида жуда оз ёғингарчилик кузатилади, айниқса июндан сентабргача.
| Исфана иқлими | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | Йил |
| Ўртача максимал, °C | 4 | 5 | 9 | 17 | 22 | 27 | 29 | 27 | 25 | 17 | 11 | 7 | 16,7 |
| Ўртача минимал, °C | −4 | −3 | 2 | 8 | 11 | 15 | 17 | 16 | 11 | 6 | 2 | −2 | 6,6 |
| Ёғингарчилик меъёри, мм | 24 | 27 | 51 | 45 | 30 | 9 | 3 | 0 | 6 | 18 | 21 | 27 | 261 |
| Манба: [24] | |||||||||||||
Демографияси

Раззоқов ва унга қарашли қишлоқларнинг умумий аҳолиси 34 219 кишидир. Шаҳарнинг ўзида бўлса тахминан 23 038 киши истиқомат қилади.[1]
2009-йилги аҳоли саноғига кўра, шаҳарнинг аҳолиси ўша йили 18 244 киши, Раззоқов ва унга қарашли қишлоқларнинг умумий аҳолиси эса 27 965 киши бўлган.[25] 1999-йилги саноққа кўра, ўша пайтда қишлоқ бўлган Исфананинг аҳолиси 15 910 кишидан иборат бўлган.[25] 2009-йилги аҳоли саноғига кўра Исфана ва унга қарашли қишлоқларнинг аҳолиси қуйидагичадир:[25]
| Аҳоли пункти | Аҳоли сони |
|---|---|
| Раззоқов | 18 244 |
| Мирзапочча | 770 |
| Самат | 2 076 |
| Чимген | 3 325 |
| Тайлон | 1 360 |
| Оқбулоқ | 681 |
| Ғўлва | 1 506 |
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1979 | 9 629 | — |
| 1989 | 13 193 | +37.0% |
| 1999 | 15 910 | +20.6% |
| 2009 | 18 244 | +14.7% |
| 2021 | 23 038 | +26.3% |
| [1][25][25] | ||
Раззоқов аҳолисининг аксар қисми Россияда муҳожир ишчидир. Четда ишлаётган раззовоқвликлар сони ҳақида расмий маълумот йўқ.
Раззоқовда кўп миллат вакиллари яшайди. Ўзбеклар энг катта этник гуруҳдир. Аммо Раззоқов ва унга қарашли қишлоқлар аҳолиси бирга қаралса, қирғизлар энг катта гуруҳдир. 2005-йилги маълумотларга кўра, Раззоқов ва унга қарашли қишлоқларда аҳолининг этник таркиби қуйидагичадир: 50.2 % қирғиз, 45.86 % ўзбек, 0.3 % татар, 0.3 % тожик ва қолгани бошқа миллат вакиллари.[14]
Шаҳар аҳолисининг асосий қисми Ислом динига эътиқод қилади. Диндорлар ислом динининг сунна мазҳабида. Шаҳарда етти масжид бор. Бошқа дин вакилларининг катта гуруҳлари мавжуд эмас.
Иқтисоди

Совет даврида Раззоқовда бир неча ишлаб чиқариш фабрикалари ва заводлар бўлган. Шунингдек, йирик колхоз мавжуд бўлган. 1991-йил Қирғизистон мустақил бўлганидан кейин деярли барча завод-фабрикалар ёпилди.
Шаҳар аҳолисининг аксар қисми четга ишлагани боради. Энг кўп Россияга борилади. Бундан ташқари, Раззоқов аҳолиси қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистонга ҳам бориб ишлайди. Четда ишлаганларнинг аниқ сони ҳақида тўлиқ ва ишонарли маълумот йўқ.
Раззоқовда қоладиган аҳоли эса асосан савдогарчилик ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Чорвачилик ҳам кенг тарқалган. Деҳқончилик билан шуғулланувчилар асосан донли ўсимликлар, мевалар, сабзавотлар ва мой чиқарувчи ўсимликлар етиштиради.
Раззоқовда икки йирик бозор мавжуд. Бозорда ишловчилар молларни асосан Ўш, Қорасув ва Хўжанддан олиб келишади.
Раззоқов иқтисоди бошқа Қирғизистон шаҳарчалари иқтисоди каби дўкон иқтисодидир. Савдонинг катта қисми шаҳар бўйлаб жойлашган бозор ва дўконларда амалга ошади. Савдо одатда яқиндан назорат қилинмайди.
Ҳукумати
Раззоқовда мер ва шаҳар кенгаши шаҳарни бошқаради. Мерни Шаҳар кенгаши аъзолари сайлашади. Шаҳар кенгашида 30 аъзо бор. Мирзапочча, Самат, Чимген, Оқбулоқ, Тайлон ва Ғўлва қишлоқлари ҳам Раззоқов шаҳар бошқармасига қарайди. Раззовоқнинг ҳозирги мери Чингиз Рисовдир.[26]
| № | Мер | Фаолияти бошланиши | Фаолияти якуни |
|---|---|---|---|
| 1 | Салиҳа Муратова | 02.02.2001 | 10.04.2001 |
| 2 | Умарали Исабеков | 12.04.2001 | 18.12.2005 |
| 3 | Маърифжон Мўминов | 20.12.2005 | 09.02.2009 |
| 4 | Исак Пазилов | 10.03.2009 | 16.07.2010 |
| 5 | Бердимурат Жалилов | 16.07.2010 | 27.08.2011 |
| 6 | Ҳамза Салямов | 27.08.2011 | 31.01.2013 |
| 7 | Ташполот Қозубаев | 31.01.2013 | 16.12.2014 |
| 8 | Мухтар Анарботоев | 15.01.2015 | 24.08.2018 |
| 9 | Абдивали Хамраев | 18.09.2018 | 07.06.2021 |
| 10 | Чингиз Рисов | 07.06.2021 | Ҳозиргача |
Раззоқов Лайлак туманининг маъмурий марказидир. Лайлак туманининг барча маҳкамалари Раззовоқда жойлашган.
Бошқа миллат вакилларининг йирик гуруҳлари мавжуд бўлган бошқа Қирғизистон аҳоли пунктларидагидек Лайлак туманида ҳам деярли барча давлат ишларида қирғиз миллатига мансуб шахслар ишлайди.[27][28] Қирғизистон мустақил бўлганидан бери Лайлак туманининг барча ҳокимлари қирғиз бўлиб келмоқда. Ҳозир Раззоқов мериясида ва Кенгашида оз сонли ўзбек ишчи бор.
Таълими
Мактаблар
Раззоқовда бир неча таълим муассасаси бор. Шаҳарда иккита гимназия бор: Усмон Маткаримов номли гимназия-ўрта мактаб (қисқача Ўзбек гимназияси деб аталади) ва 1-сон гимназия (қисқача Қирғиз гимназияси деб аталади). Бу икки гимназия ўқишга лаёқати юқори бўлган ўқувчиларни қабул қилади. Шунингдек, шаҳарда кам таъминланган оилаларда улғаяётган болалар учун мўлжалланган мактаб-интернат — „Оқ чийир“ болалар таълим маркази бор.
Шаҳарда олтита ўрта мактаб мавжуд. Бу мактабларнинг аксарида ўқувчилар ўзбек тилида таълим олади. Баъзи мактабларда ҳам ўзбек, ҳам қирғиз синфлар бор. Шаҳардаги энг катта ўрта мактаблар Алишер Навоий, „Исфана“ ва Юрий Гагарин ўрта мактабларидир. Алишер Навоий номли ўрта мактабда дарслар ўзбек, қирғиз ва рус тилларида олиб борилади. Гагарин мактабида дарслар асосан рус тилида ўтилади. Ушбу мактабда қирғиз синфлар ҳам бор. „Исфана“ ўрта мактабида дарслар фақат ўзбек тилида олиб борилади. Амир Темур ва Тўқтоғул ўрта мактабларида ҳам фақат ўзбек синфлар мавжуд. „Иссиқкўл“ ўрта мактаби Исфанадаги энг кичик мактаб бўлиб, у ерда дарслар ўзбек ва қирғиз тилларида олиб борилади.
Бу мактабларнинг барчасида инглиз тили чет тили сифатида ўқитилади. Аммо инглиз тили ўқитиш даражасининг сифати юқори эмас. Ўқувчилар, шунингдек, қирғиз ва рус тилларини ўрганишади. Бу икки тил Қирғизистонда расмий тилдир. Умуман олганда, Исфанада ўзбек синфлардаги ўқувчилар тўрт, қирғиз синфлардаги ўқувчилар уч тилни ўрганишади (ўзбек тили билан).
Коллеж ва лицейлар
Раззоқовда Менежмент, қонун, молия ва бизнес халқаро академиясининг (русча: Международная Академия управления, права, финансов и бизнеса) филиали бор. Бу академиянинг асосий биноси Бишкекда жойлашган. Шаҳарда, шунингдек, 48-сон касб-ҳунар лицейи жойлашган. Лицей тикувчиларни, дурадгорларни, электр токи ишчиларини ва ҳайдовчиларни тайёрлайди.
Маданияти
Раззоқовда икки кутубхона бор: умумий кутубхона ва боллар кутубхонаси. Бу кутубхоналарнинг иккиси ҳам оммавий кутубхонадир. Умумий кутубхона шаҳар маданият уйи биносида жойлашган. Умумий кутубхонада 42 515 та, боллар кутубхонасида эса 27 206 та нусха бор.[14]
Шаҳарда уч музей бор: Тарих музейи (1986-йил очилган), Исъҳоқ Раззоқов музейи (1990-йил очилган) ва Шон-шуҳрат музейи (1990-йил очилган). Шаҳарда боллар мусиқа мактаби ҳам бор. У ерда ўқувчилар қўшиқ куйлашни, рақсга тушишни ва аккордеон, қўмуз ва пианино каби мусиқа асбобларини чалишни ўрганишади. Мактабда 2014-йилгача доира, дутор ва рубоб дарслари ҳам бўлган. Шаҳарда, шунингдек, болалар ҳунар ўрганиш маркази мавжуд. У ерда рассомлик, рақс, ҳайкалтарошлик, тўқувчилик, компутер ва чет тиллари бўйича тўгараклар уюштирилади.
Раззоқовда фақат битта парк — Самат Содиқов парки мавжуд. Парк марказидан футбол стадиони жой олган. 5 000 гача одам сиғадиган стадионда кўп тадбирлар ўтказилади. Раззоқовдаги асосий кинотеатр 1990-йиллар бошида Қирғизистон мустақил бўлганидан бери ишламайди.
Раззоқовда ўзбек миллий-маданий маркази мавжуд.[14] Аммо бу марказнинг фаолияти 2010-йил Қирғизистон жанубида ўзбеклар ва қирғизлар тўқнашган миллий низодан кейин чекланди. 10-июндан 14-июнгача давом этган бу тўқнашувлар пайтида Исфанада вазият танг бўлиб қолди, аммо икки миллат вакиллари орасида қонли тўқнашувлар юз бермади.[29]
Исфана мусиқада
- Узукжамол Турсунбоева ижросидаги „Исфанам“ қўшиғи
- Гулжигит Сатибеков ижросидаги „Исфана“ қўшиғи
- Бахтиёр Муллаев ижросидаги „Исфана“ қўшиғи
Транспорти
Раззоқов бутунлай қуруқликда жойлашган. Энг яқин темир йўл стансияси 45 км масофада Тожикистоннинг Пролетарск шаҳарчасида жойлашган. Раззоқов ва Боткен Вилояти маркази Боткен шаҳри орасидаги масофа 150 км дир. Кўмир қазиб олинадиган Сулукта шаҳри Раззоқовдан 16 км масофада жойлашган.
Ер
Раззоқовда жамоат транспорти яхши ривожланмаган. Шаҳар бўйлаб маршруткалар юради. Асосий йўллар бўйлаб хусусий таксичилар туради. Шаҳарда фақат битта автобус стансияси бор. Стансиядан Қирғизистоннинг бошқа шаҳар-қишлоқларига автобуслар, микроавтобуслар ва таксилар қатнайди.
Раззоқов йўлларнинг жуда оз қисми асфалт билан қопланган. Йўллар яхши таъмирланмайди ва катта ремонтга муҳтож. Раззоқовни бошқа Қирғизистон аҳоли пунктлари билан катта йўллар боғлаб туради. Раззоқов билан Боткен ва Ўш шаҳарларини боғлаб турувчи йўл Қирғизистон мустақил бўлганидан кейин узоқ йиллар мобайнида яхши таъмирланмаган. Мамлакат бу йўлни қайта таъмирлаш учун Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банкидан маблағ олди.[30] Раззоқовдан Бишкеккача бўлган масофа 960 км ни ташкил қилади. Машинада пойтахтга 20 соат атрофида етиш мумкин.
Ҳаво

Шаҳарда Совет даврида қурилган аэропорт бор. Ҳозирги кунда шаҳардан фақат пойтахт Бишкекка рейслар бор. Исфана аэропорти ўз ишини 1940-йилларда Раззоқов яқинида қўниш линияси сифатида бошлаган. Сулукта шаҳри учун хизмат кўрсатган Қалъача аэропорти ёпилганидан сўнг Исфана аэропорти Сулукта аҳолиси учун ҳам хизмат кўрсата бошлаган. Ҳозирги трасса ва терминал 1974-йил қуриб битирилган. 1980-йиллар охирида Исфана аэропорти техник муаммолар сабаб ўз ишини тўхтатди. Аэропорт 20 йилча ёпиқ турди. 2007-йил терминал биноси ва учиш йўли таъмирланиб, аэропорт қайтадан очилди.[31]
Исфана аэропорти 3C синфидаги ҳудудий аэропортдир. Трасса 22 тонна юк кўтара олади ва аэропортда асбоблар ёрдамида қўниш мумкин эмас. Аэропорт фақат кундузи фаолият юритади. Исфана аэропорти Тожикистон чегарасига яқин бўлса ҳам, унда чегара назорати йўқ ва шунинг учун аэропортдан фақат мамлакат ичидаги пунктларга рейслар бор.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Численность населения районов, городов, поселков городского типа, айылных аймаков и сел Баткенской области“ (русча). Қирғиз Республикаси Статистика қўмитаси. 2021-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-март.
- ↑ „Исфана“ (русча). СПР. 2016-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 1-май. (Wайбаcк Мачине сайтида 9-июн 2016-йил санасида архивланган)
- ↑ „Государственный классификатор - Система обозначений объектов административно-территориальных и территориальных единиц Кыргызской республики“ (русча) 40–42. Қирғиз Республикаси Статистика қўмитаси (2021).
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Ёқубов 2001, с. 9.
- ↑ „Интересные факты о городе Исфана“ [Исфана шаҳри ҳақида қизиқарли маълумотлар] (русча). Лимон (2015-йил 23-январ). Қаралди: 2019-йил 18-сентябр.
- ↑ Ёқубов 2001, с. 20.
- ↑ 2015-йил Исъҳоқ Раззоқов йили бўлади (қирғизча). Ата Журт (2014-йил 13-декабр), с. 2.
- ↑ Исфанага Исъҳоқ Раззоқов номини бериш керак (қирғизча). СуЛей Инфо (2014-йил 13-декабр), с. 2.
- ↑ 9,0 9,1 Леонард, Питер; Леонард, Питер. „Кйргйзстан: Тоwн неар Тажик бордер ренамед ин натионалист гестуре“ (инглизча). Эурасианет (2021-йил 30-декабр). Қаралди: 2022-йил 21-март.
- ↑ „Город Исфана будет переименован в город Раззаков, - президент“ (русча). АКИпресс (2021-йил 25-декабр). Қаралди: 2021-йил 25-декабр.
- ↑ Кудаяров, Борубек. „Садыр Жапаров решил переименовать Исфану в Раззаков“ (русча). Кактусмедиа (2021-йил 25-декабр). Қаралди: 2021-йил 25-декабр.
- ↑ Маслова, Дина. „Город Исфана в Баткенской области переименован в Раззаков“ (русча). Кактус (18-март 2022-йил). Қаралди: 21-март 2022-йил.
- ↑ 13,0 13,1 13,2 Б. Орузбаева, эд (1987). "Исфана" (русча). Ўш вилояти: Энсиклопедия. Фрунзе: Қирғиз совет энсиклопедияси бош таҳририяти. п. 247.
- ↑ 14,0 14,1 14,2 14,3 „Исфана: Cитй Профиле“ (инглизча). Қирғиз Республикаси шаҳарлари бирлашмаси. 24-октабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-апрел. (Wайбаcк Мачине сайтида 24-октабр 2014-йил санасида архивланган)
- ↑ Ёқубов 2001, с. 14.
- ↑ Ёқубов 2001, с. 10.
- ↑ Фиэрман, Wиллиам (2009). "Узбекистан" (инглизча). Миcрософт Студент. Редмонд, WА: Миcрософт Cорпоратион.
- ↑ 18,0 18,1 Мир-Солиҳ Бекчурин. Записки Оренбургскаго отдѣла Императорскаго Русскаго Географическаго Общества (русча), Қозон, 1871 — 228-бет. Қаралди: 2016-йил 31-май (2017-йил 10-майда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Ёқубов 2001, с. 31.
- ↑ 20,0 20,1 20,2 Майҳеw, Брадлей; Ричард Плункетт, Симон Ричмонд. Лонелй Планет Марказий Осиё, 2 (инглизча), Лонелй Планет Публиcатионс, 2000 — 34, 159-бет. ИСБН 0-86442-673-9.
- ↑ 21,0 21,1 Совиэт Cентрал Асиа: Тҳе Фаилед Трансформатион (инглизча) Wиллиам Фиэрман: . Боулдер: Wествиэw Пресс, 1991 — 17-бет. ИСБН 0-8133-7907-5.
- ↑ Тишков, Валерий. Этҳниcитй, Натионалисм анд Cонфлиcт ин анд афтер тҳе Совиэт Унион. Тҳе Минд Афламе (инглизча). Лондон: Саге Публиcатионс, 1997 — 30-31-бет. ИСБН 978-0761951858.
- ↑ Ёқубов 2001, с. 51-57.
- ↑ „Исфана Wеатҳер“ (инглизча). Wорлд Wеатҳер Онлине. Қаралди: 2013-йил 26-апрел.
- ↑ 25,0 25,1 25,2 25,3 25,4 „Кйргйзстан“ (эн). Cитй Популатион. Қаралди: 30-декабр 2015-йил.
- ↑ „Чынгызбек Рысов избран мэром города Раззаков. Резюме“ (русча). Турмуш (2021-йил 6-август). Қаралди: 2021-йил 8-октябр.
- ↑ „Кйргйзстан: Wиденинг Ээтҳниc Дивисионс ин тҳе Соутҳ“ (инглизча) (ҳисобот). Интернатионал Cрисис Гроуп (2012-йил 29-апрел). 24-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 24-ноябр 2013-йил санасида архивланган)
- ↑ „Узбеки Кыргызстана жалуются на дискриминацию и коррупцию“ (русча) (2006-йил 30-январ). 2012-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-апрел.
- ↑ Коwалчук, Даррен (29.11.2012). Фроэсе, Урсула (муҳ.). „Исфана (Кыргызстан): переход оттуда сюда“. ОСCЕ Магазине (русча). № 4/2012. Виэнна: ОСCЕ. 27-бет. Қаралди: 13.05.2014.
{{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|аccессдате=ва|дате=(ёрдам) - ↑ Ситенкова, Даря. „За годы независимости Кыргызстан получил более $1 миллиарда кредитов на реабилитацию дорог“ (русча) (2013-йил 16-сентябр). 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-сентябр.
- ↑ „В Киргизии спустя 20 лет вновь открыт аэропорт Исфана“ (русча) (2007-йил 23-август). 2014-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-апрел.
- Ёқубов, Темирбой. Исфана (Аспанакент) тарихи Нурулло Нишонов: , Исфана, 2001.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Раззоқов“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Исфана шаҳрининг расмий вебсайти (Wайбаcк Мачине сайтида 27-октабр 2020-йил санасида архивланган) (қирғ.)
- Исфана харитаси, МСН (ингл.)
- Исфана профили (Wайбаcк Мачине сайтида 2-май 2008-йил санасида архивланган), Қирғизистон шаҳарлари бирлашмаси (рус.)
- Исфана (Wайбаcк Мачине сайтида 4-март 2016-йил санасида архивланган), Спирит оф Салам (ингл.)
- Исфана ва Лайлак тумани (Wайбаcк Мачине сайтида 9-июн 2016-йил санасида архивланган), СПР (рус.)
Галерея
-
Лайлак ноҳияси администрацияси биноси
-
Исфананинг асосий кўчаларидан бири
-
Исфананинг шарқий қисмидаги буғдой далалари
-
Исфананинг шарқий қисми кунботар пайтида
-
Исфана жанубида жойлашган Туркистон тизмаси тоғлари
-
Исфанада қиш