Isfayramsoy
Исфайрамсой (Исфайрам), Испайрам — Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаларидаги дарё, Сирдарёнинг чап ирмоғи. Юқори оқимида Тенгизбой деб номланади. Кичик Олай (уз. 33 км), Сурматош (33 км), Тегир-мачсой (26 км), Кўлсой (21 км), Пўмсой (19 км) каби йирик ирмоклари ва 60 га яқин майда ирмоклари бор. Узунлиги 122 км, ҳавзасининг майд. 2220 км². И. хавзасида умумий майд. 134,6 км² бўлган 72 та музлик бор. Ўрта ва юқори оқимида жуда кўп майда тоғ кўллари жойлашган. Улардан энг йириги денгиз сатҳидан 3892 м баландликда жойлашган Заркўлдир. И., асосан, музлик, қор ва қисман ёмғир, ер ости сувларидан тўйинади. Учқўрғон қишлоғи яқинида ўртача йиллик сув сарфи 21,9 м³/сек. И.да тўлинсув даври май—сент. ойларида кузатилади, бу вақтда йиллик оқимининг 55—70% оқиб ўтади. Энг кўп сувли ой —июлда ўртача ойлик сув сарфи 50,7 м³/сек, энг кам сувли ойлар (фев.—апр.)да ўртача ойлик сув сарфи 10—11 м³/сек бўлади. Дарё Фарғона водийсига йилига 160 минг т оқизиқ келтиради. Сувининг деярли ҳаммаси суғоришга сарфланади, Сир-дарёгача (чапдан) етиб бормайди. Ҳаво т-расининг кескин кўтарилиши оқибатида музликлар ва қор қоплами жадал эриб, И. ҳавзасидаги кўлларда сув сатҳининг кескин ортиши ва тўғонларни бузиб ўтиши натижасида фалокатли сел тошқинлари ҳам бўлиб туради. Масалан, 1966 йил 18-июндаги ана шундай сел келишида сув сарфи 1770 м³/сек. га етган. И. бўйида Ўзбекистоннинг Қувасой ш. Қирғизистоннинг Лангар, Маликсув, Майдон, Учқўрғон ва б. қишлоклари жойлашган.[1]
| Исфайрамсой | |
|---|---|
Исфайрамсой Қувасойда
| |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |