Иш:

1) умумий маънода — муайян нарсани ясаш, тайёрлаш ёки бирор юмушни бажариш учун сарф қилинадиган меҳнат, фаолият; ишнинг турлари кўп: ақлий меҳнат, жисмоний меҳнат, илмий иш, амалий иш, назарий иш ва ҳоказо. У топшириқ, вазифа маъноларида ҳам қўлланади (мас, уй вазифа-си, ёзма иш ва ҳоказо). Меҳнат, фаолият натижасида яратилган маҳсулот, нар-са ҳам иш, деб аталади;

2) суд ва маъ-мурий органларда кўрилаётган жараён (мас, жиноий иш, жанжалли иш ва б.);

3) физикада — энергиянинг бир турдан иккинчи турга айланишини миқдор жиҳатдан ифодаловчи физик катталик;

4) механикада — кучнинг таъсир ўлчови; у кучнинг катта-кичиклигига, йўналишига ва куч қўйилган нуқтанинг қанча силжиганлигига боғлиқ. Моддий нуқтага таъсир этадиган кучнинг бажарган иши куч Ғ проексиясининг ўтилган йўл С га кўпайтмаси билан ўлчанади, яъни А = Ғ С cос ф, бунда С= М[ИМИ нуқтанинг Мо дан М, га силжиш йўли, а — куч йўналиши билан йўл орасидаги бурчак (расмга қ.). Умуман, cосcп нолдан катта (cос ф > 0) ёки кичик (cос ф < 0) бўлишига қараб, бажарилган иш мус-бат ёки манфий бўлади. Моддий нуқ-тага бир вақтнинг ўзида бир нечта куч таъсир этаётган бўлса, бажарилган иш кучларнинг тенг таъсир этувчиси бажарган ишга тенг бўлади.

Нютоннинг ҳаракат тенгламасига асосан моддий нуқтага таъсир этувчи ҳамма кучларнинг бажарган умумий иши кинетик энергия ўзгаришига тенг: л _ тх? _ мво л ~ 2 2 ‘ бунда: в, и0 — моддий нуқтанинг бошланғич ва охирги тезликлари. Механик иш бажарилиши натижасида кинетик энергия, у билан боғлиқ ҳолда эса ҳаракатнинг механик шакли ҳам ўзгаради. Физик жараёнларда энергия ўзгаришининг миқдорий кўрсаткичининг ўзи жараённинг турига боғлиқ. Агар система энергия берса, системанинг иши мусбат (ижобий), агар энергия олса, манфий (салбий) бўлади. "иш" тушунчаси физика ва техниканинг бошқа соҳаларида ҳам қўлланади. 5) термодинамикада — термодинамик система ҳолати ўзгарганда ташқи муҳитга узатилган ёки система қабул қилган энергия. Термодинамик система ташқи муҳит билан таъсирлашгандагина ишни миқдор жиҳатдан ифодалаш мумкин. Бажарилган иш катталиги жисмнинг термодинамик мувозанатда бўлиш-бўлмаслигига боғлиқ. Механик ишнинг умумлаштирилган ифодасидан термо-динамикада ҳам фойдаланилади. Ишнинг ўлчов бирликлари СГС тизимида эрг , СИ тизимида Жоул (Ж), техник ти-зимда — килограммометр (КГ м).[1]

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил