Иш кучи, меҳнат қилиш қобилияти — инсондаги тирикчилик неъматлари и.ч.да фойдаланилади ган жисмоний ва маънавий қобилиятлар мажмуи. Муайян ижтимоий-иқтисодий шароитларда И.к. товарта айланади. И.к. товарга айланиши ва меҳнат бозорида олди-сотди қилиниши учун И.к. эгаси, энг аввало, хуқуқий жиҳатдан мустақил шахс бўлиши ва ўз И.к. ни эркин тасарруф этиш имкониятига эга бўлиши лозим. Бозор иқтисодиёти шароитида касб тайёргарлиги ва малака даражасига қараб муайян нархлар (иш ҳақи)да И.к. меҳнат бозорида эркин сотилади ва сотиб олинади (қаранг Ёлланма меҳнат, Меҳнат). И.к. барча жамиятларда ижтимоий и.ч. жараёнининг асосий шарти, фаол унсуридир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил