Isiax
Исиах (саха.: Ыһыах) – Саха Республикасида қаттиқ қишдан кейин табиатнинг қайта туғилиши, ҳаётнинг ғалабаси, янги йил бошланишини нишонлаб ўтказилинадиган фестивал. Мазкур тарихий байрам ҳар йилнинг 21-июн санасида, ёзги байрам ёхуд тирилиши куни сифатида нишонланади[2].
| Исиах | |
|---|---|
| Исиах фестивалининг бошланиши | |
| Нишонловчилар | Якутлар ва Долганлар |
| Аҳамияти | Янги йилнинг бошланиши |
| Сана | 21-июн[1] |
| Қоидалари | Фестиваллар, Оҳухай рақси, оилавий ва бошқа ижтимоий йиғинлар, рамзий безаклар |
| Боғлиқлиги | Сабантуй |
Нишонланилиши
Саха халқи Янги йил байрамини йилига икки марта – қишда Россиянинг қолган фуқаролари билан, ёзда эса қадимги анъаналарга кўра нишонлайдилар. Якутия – Россиянинг энг катта ҳудудини эгаллайди. Бу ерда қишки ҳарорат баъзан −60 °C га етади, ёз эса жуда қисқа бўлиб, иссиқ кунлар атиги уч ой давом этади. Шу сабабли ҳам, байрам 10 дан 25-июнгача бўлган даврда нишонланади.
Исиах байрами (сўзма-сўз „мўллик“ деган маънони англатади) қуёш худоси, унумдорлик тимсоли билан боғлиқ. Қадимда Саха халқи Янги йилни Исиах фестивалида нишонлаган. У аёллар ва болаларнинг дарахтларни безашлари ва устунларни „салама“ (от жунидан қилинган арқонларга осилган тўққиз даста от ёли) билан боғлаш сигари урф-одатларни ўз ичига олади. Оқ кийим кийган ҳудуднинг энг кекса кишиси байрамни очиб беради. У маросимни ерга қимиз сепиб, оловга тикилиб туриш билан бошлайди. У Аи-ии руҳларга қарам бўлган одамларнинг фаровонлиги учун ибодат қилади ва руҳлардан барча йиғилган одамлар учун дуо қилишларини сўрайди.
Шундан сўнг, одамлар Оҳуохай қўшиғини куйлайдилар ва рақсга тушадилар, миллий рақслар ўйналади, миллий таомлардан тановул қилинади ва қимиз (чороон) ичилади.
Мустамлака йилларида, анъанавий маросим деярли унутилган эди. Шунга қарамай, 21-асрда Саха маданияти, шу жумладан, Исиах байрамини нишонлаш маданияти қайта тикланган. 1990-йилга қадар, Якуцкда биринчи Исиах тантаналари ўтказилгунга қадар, анъанавий тарзда аниқ нишонлаш ҳолатлари фақатгина республиканинг бир нечта минтақаларидагина амалга оширилган.
Оҳуохай рақси

Оҳуохай рақсининг келиб чиқиши жанубда яшаб, чорвачилик билан шуғулланган, „қуёшга сиғинувчилар“ деб атаган саха халқи яшаган даврга бориб тақалади. Бу санъатнинг учта шаклини бирлаштирган маҳаллий рақс ҳисобланади. Улар: рақс, қўшиқ ва шеър. Сахача „рақс“ сўзи, Üнгкü (Йҥкүү) üнг (Үҥ, „сажда қилмоқ“) феълидан келиб чиққан.
Оҳуохай бир вақтнинг ўзида айлана туриб рақс тушиш ва қўшиқ куйлашни ўзида жамлаган. Раққосалар айлана бўлиб, қўлтиқлашиб ёки қўл қовуштириб, чап оёқни олдинга қўйган ҳолда рақсга тушадилар, шу билан бирга таналари, оёқлари ва қўллари билан ритмик, нафис ҳаракатлар қиладилар. Қўшиқчи қўшиқ матнини импровизация асосида жараён давомида куйлайди, бошқа раққосалар эса қўшиққа мос тарзда рақсга тушадилар. Оҳуохайда асосий куйловчи солист нафақат қўшиқ айтиши, балки, энг муҳими, шеърий импровизация учун ҳам ўзига хос истеъдодга эга бўлиши керак. Бу ҳудудда қўшиқ куйловчи етакчилари миллий Исиах фестивалида энг яхши шеърий ифода, энг яхши қўшиқ ва энг катта доира сингари йўналишларда ғолиб бўлиш учун беллашадилар.
Оҳуохайнинг шеърий импровизацияси саха фолклорининг энг бой ва энг қадимги жанрларидан биридир.
Оҳуохай мусиқаси марш куйларидан тортиб, операларгача бўлган кўплаб мусиқа турларидан таркиб топиши мумкин. Килиҳах – бу вокал корд тебранишининг махсус қўшиқ айтиш техникасидир. Ушбу услуб, „томоқ орқали куйланган қўшиқлар“ бўйича мутахассисга айланган куйчилар томонидан юқори баҳоланган ва ноёб миллий саха услубини яратишда қўлланилган. Оҳуохай байрами мусиқа ва хореография санъатининг ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
Машҳур халқ қўшиқчиси, шоир ва бастакор, Сунтарский вилоятилик Сергей Зверев ҳаракатларнинг ифодалилигига кўплаб янги элементлар қўшган.
Яна қаранг
- Қуёш рақси, ёз ўрталарида ўтказиладиган ҳиндуларининг муқаддас маросими
Манбалар
- ↑ „Якутяне будут отдыхать в День национального праздника Ысыах“ (ру). ЯСИА (2016-йил 17-июн). Қаралди: 2023-йил 11-август.
- ↑ „Ысыах 2024: история и традиции якутского праздника“ (ру). Комсомолская Правда. Қаралди: 2023-йил 11-август.
Адабиётлар
- Дидактический материал „Насионално-регионалнйй компонент на уроках английского язйка“ – Шамаэва М. И. , Семенова В. Д. , Ситникова Н. В. , Якуцк 1995 йил. („Инглиз тили дарсларида миллий-минтақавий компонент“ дидактик материали – Шамаэва М.И, Семенова В. Д., Ситникова НВ, Якуцк 1995.)