Isiriq

Исириқ (лотинча: пеганум) — таркибида алкалоидлар бўлган, халқ табобатида шифобахш восита сифатида турли йўллар билан (жумладан, тутатиб) фойдаланиб келинадиган, исириқдошлар оиласига мансуб кўпйиллик ёввойи ўт ўсимлик[1].
Бўйи 60-70 см. Пояси бир нечта, сершох. Барглари кулранг ёки яшил. Гуллари сарғиш-оқ, шохининг учида. Меваси думалоқ кўсакча. 6 тури маълум. Ўзбекистонда 1 тури (Пеганум ҳармала) ўсади. Чўл ва ярим чўлларда, аҳоли яшайдиган ерларда, экинлар орасида ва тоғ ён бағирларида учрайди. Таркибида алкалоидлар (гармин, гармалин, пеганин ва б.), ёғ, бўёқ каби моддалар бор. Уруғидан жун газлама ва шойилар учун бўёқ олинади. Бадбўй исларни йўқотиш, ҳар хил офатларни қайтариш мақсадида ҳам исириқдандан фойдаланилади.
Тиббиётда

Табобатда қадимдан турли касалликлар (тутқаноқ, томоқ оғриғи, захм)ни даволашда, сийдик ҳайдовчи, терлатувчи восита сифатида ишлатилади. Абу Али Ибн Сино исириқни қуймич асаблари шамоллаганида, тизза ва суяклар қақшаб оғриганида, оғриқ қолдирувчи омил сифатида ишлатишни тавсия этган[2]. Бунданда ташқари исириқдан олинган алкалоидлар экстрактининг гриппнинг олдини олиш борасидаги фундаментал тадқиқотлар э’лон қилинган[3]; исириқ таркибидаги алкалоидларнинг шишларга қарши самарали восита экани исботланган[4]; исириқ алкалоидларининг зарарли микроорганизмларнинг ривожланишини тўхтатиши ма’лум қилинган[5]. Исириқ тутатилганда α-пинен, лимонен ва стиренлар ажралади ва бу бирикмалар микроорганизмларни дезинфексия қилиш хусусиятига эга.
Та’қиқларга учраши
Беларусда гармалин ва гармин (исириқ) тиббий мақсадларда ишлатилмайдиган, хавфли психотроп модда деб топилган[6]. Исириқ 2024-йилда Россияда давлат назорати остида бўлиши шартлиги белгиланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган[7].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964-бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4.
- ↑ „Исириқ“. Қаралди: 22-феврал 2024-йил.
- ↑ Моради, Моҳаммад-Тагҳи; Карими, Али; Рафиэиан-Копаэи, Маҳмоуд; Фотоуҳи, Фатемеҳ (2017-09-01). „Ин витро антивирал эффеcц оф Пеганум ҳармала сеэд эхтраcт анд иц тотал алкалоидс агаинст Инфлуэнза вирус“. Миcробиал Патҳогенесис. 110-жилд. 42–49-бет. дои:10.1016/ж.миcпатҳ.2017.06.014. ИССН 0882-4010.
{{cите магазине}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 3 (ёрдам) - ↑ Ламчоури, Ф; Сеттаф, А; Черраҳ, Й; Земзами, М; Лёусси, Б; Заид, А; Атиф, Н; Ҳассар, М (1999-11-01). „Антитумоур принcиплес фром Пеганум ҳармала сеэдс“. Тҳерапиэ. 54-жилд, № 6. 753–758-бет. ИССН 1958-5578. ПМИД 10709452.
- ↑ Ненааҳ, Гомаҳ (2010-10-01). „Антибаcтериал анд антифунгал аcтивитиэс оф (бета)-cарболине алкалоидс оф Пеганум ҳармала (Л) сеэдс анд тҳеир cомбинатион эффеcц“. Фитотерапиа. 81-жилд, № 7. 779–782-бет. дои:10.1016/ж.фитоте.2010.04.004. ИССН 0367-326Х.
- ↑ „Исириқ – гиёҳванд модда. Беларус “хавфли ўсимлик” импортини тақиқлади“ (21-август 2021-йил). Қаралди: 22-феврал 2024-йил.
- ↑ „Россияда исириқ тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилди“ (19-феврал 2024-йил). Қаралди: 22-феврал 2024-йил.