Исириқ солиш — одамлар ва турли нарсаларга гўё кўз тегишини ва ҳар хил офатларни қайтариш мақсадида исириқ ўсимлигининг қуриган шох баргларини тутатиш. Илгари И.с. ирим қаторидаги одат бўлган. [[Исириқҳокандоз ёки сопол товокда чўғ устига қўйиб тутатилади, уй ичи, одамлар, И.с. мўлжалланган нарсалар тутун билан дудланади. Бадбўй исларни йўқотиш учун ҳам исирик солинади. Баъзи жойларда исириқни исириқдонга солиб тутатиб, бозордаги кишиларга И.с. билан улардан ҳақ олувчи кишилар ҳам учрайди (иси-риқда илоҳий бир қувват бор деб эъти-қод қилишган, табаррук ўсимлик ҳисобланган). Аслида эса исириқ тутунида ҳар хил микроб ва вирусларни зарарсизлантирадиган моддалар бор (қаранг [[Исириқ).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил