Искандаршоҳ (Искандар Битишган) (? — 1417) — Кашмир подшоҳи (1394—1417). Кашмирга ислом динини олиб кирган Мир Шамсуддин Дарвешнинг набираси. Отаси Султон Қутбуддин вафот этгач (1394), тахтга ўтирган. Давлатни маҳорат ва қаттиққўллик билан идора қилган. Мамлакатдаги қиндларни исломга даъват қилиб, кўпчилигини масжиду жомеларда намоз ўқийдиган қила олган, талайгина бутхоналарни жангу жанжалсиз буздиришга муваффақ бўлган. Шу боис халқ унга "Битишган" деган фахрий лақаб берган. Амир Темур Ҳиндистонга юриш қилганда, Шарафуддин Али Яздий ёзишича, "Кашмир элчисиким, Искандаршохдин келиб эрди ва изҳори итоат қилиб эрди. Бас, бу элчиларга куб нима бериб, ижозат (берди). Ва Искандаршоҳким, Кашмирнинг подшоҳи эрди, анга айтиб йибардиким, "Дайбалпур шахрида (ўз черики била) келиб бизни кўрсун!".[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил