Искандарун - Ўрта денгиздаги қўлтиқ, Туркиянингжануби-шарқида. Уз. 74 км, энг кенг жойи 46 км, чуқ. 99 м гача (кираверишда). Шарқий ва жануби-шарқий соҳиллари тоғли, ғарбий қисми текис. И.га Жайҳон дарёси қуйилади. Сув қалқиши суткалик, бал. 0,8 м гача. Шарқий соҳилида Искандарун порти жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил