Iskandarxon
Искандархон (1512—1583) — ўзбек шайбонийлар сулоласи вакили, 1561—1583-йилларда Бухоро хонлигида, Кармана ва Миёнқол султони (1529—1551, 1556—1561-йиллар), Балх хонлигининг Андхўй тумани ҳокими сифатида (1551—1556-йиллар) ҳукмронлик қилган.
| Искандархон | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1561 – 1583 | |
| Ўтмишдоши | Пирмуҳаммадхон |
| Вориси | Абдуллахон ИИАбдуллахон ИИ |
| Тож кийдириш маросими | 1561-йил, Бухоро |
|
Мансаб даври 1556 – 1561 | |
| Монарх | Пирмуҳаммадхон |
|
Мансаб даври 1551 – 1556 | |
| Монарх | Пирмуҳаммадхон |
| Монарх |
Ко'чкунчихон Абу Саидхон Убайдуллахон Абдуллахон Абдулазизхон |
| Вориси | Жонибек Султон |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | 1512-йил |
| Вафоти |
1583-йил 22-июн Бухоро |
| Болалари |
Ибодулла Султо До'стум Султон Абдуллатиф Абдуллахон ИИ |
Искандархон ўғлининг ташаббуси ва руҳонийлар кўмаги билан сулолавий ҳуқуқ асосида Бухоро тахтига ўтирган. Амалда давлат ишларига аралашмаган ва давлатдаги ҳақиқий ҳокимият унинг ўғли Абдуллахон ИИ га тегишли ҳисобланган.
Келиб чиқиши
Искандархон Шибоний Жонибек Султоннинг ўғли ва Ўзбек хонлиги асосчиси Абулхайрхон авлодидан[1][2][3][4][5].
Искандархоннинг онаси Тошкент ҳокими Султон Маҳмудхон (Темурийлар сулоласи вакили ва Бобурийлар давлати асосчиси Бобурнинг тоғаси) нинг қизи бўлган[6].
Сиёсий фаолияти
Кармана ва Миёнқол султони
Искандархон 15 ёшида Самарқанд Суғдига қарашли Офаринкент (Миёнқол) ноҳиясида ҳокимлик қилган, отаси вафот этгач (1529), Кармана ҳокими бўлган[7][8][6].
1551—1556-йилларда Мовароуннаҳрда кескин фуқаролар уруши авж олган пайтларда, Шайбоний султонлари олий ҳокимият учун ўзаро кураш олиб бораётганларида, Искандархон ўз оиласи билан (Абдуллахон ИИ дан ташқари), укаси Пирмуҳаммадхонга яъни Балх хонлигига бўйсунган[1].
Андхўй султони
Наврўз Аҳмадхоннинг ҳукмронлигидаги Мовароуннаҳрдан қочган Искандархон ва унинг ўғли Абдуллахон ИИ бир неча йиллар давомида Пирмуҳаммадхон ҳукмронлиги давридаги Балх хонлигининг йирик туманларидан бири Андхўйга эгалик қилган[1].
Шайбонийларнинг Олий хони — Бухоро хони
1556-йил 24-сентабр оқшомида Наврўз Аҳмадхон Работи Хўжада вафот этган. Бундан фойдаланган Абдуллахон ИИ Пирмуҳаммадхон, Бухоро амирлари ва қудратли Жўйбор шайхлари кўмагида ниҳоят Бухорони эгаллаб олади, шундан сўнг Искандархон Кармана ва Миёнқол устидан ҳокимиятни тиклайди[7]. 1557-йил 13-июнда Бухородаги жомеъ масжидида Пирмуҳаммадхон номига хутба ўқилган. 1561-йил 17-18-апрелгача бутун ўзбекларнинг Олий хони бўлиб қолган. Пирмуҳаммадхон номига хутба ўқиб, танга зарб қилинган бўлса-да, унинг ҳукмронлиги фақат расмий бўлган, ҳокимятни аслида Искандархоннинг ўғли Абдуллахон ИИ бошқарган. Бадахшон ҳукмдори Сулаймоншоҳнинг Балх хонлиги чегараларида фаоллашиши ва ички тартибсизликлар, унинг ўғли Динмуҳаммад Султон ва амир Ҳудойдоднинг Шибирғондаги қўзғолонлари туфайли Балхни тарк этиб, Бухорога кўчиб ўтолмаган[1].

1561-йилда Пирмуҳаммадхон ва Абдуллахон ИИ ўртасида якуний танаффус бўлди. Йилномачиларнинг ёзишича, бунинг сабаби Пирмуҳаммадхоннинг Бухорони жиянидан тортиб олиб, Балхни унга алмаштириш истаги бўлган. 1561-йил баҳорида Шибирғонда бу масала бўйича улар ўртасида музокаралар бошланган. Абдуллахон ИИ Балхнинг ўзи забт этишни орзу қилган Форс билан ёнма-ён жойлашганини эслаб, амакисининг таклифига рози бўлган[1]. Томонлар тегишли ҳужжатни имзолайдилар ва ҳокимиятни олиш учун ўз вакилларини тайинлайдилар. Бироқ, алмашинув тўғрисидаги келишув амалга ошмаган.
Ҳофиз Таниш Бухорийнинг ёзишича, бунга қуйидаги ҳолатлар тўсқинлик қилган: битимга отасига қарши қўзғолон кўтарган Пирмуҳаммадхоннинг ўғли Динмуҳаммад Султон ва ушбу келишув ҳақида Қулбобо Кўкалдошдан хабар топган шайх Хўжа Муҳаммад Исломлар қаршилиги сабаб бўлган. Қулбобо Кўкалдош шайхга қуйидагича хабар берган:
Хонимиз биз билан маслаҳатлашмай, Бухорони Балхга алмаштиришга қарор қилди. Агар Бухорони ҳеч кимнинг ёрдамисиз, суянчиғисиз ўз қўл остида, деб ўйлаётган бўлса, ўзи хоҳлаганини қилсин, кимга хоҳласа, берсин, [тирик қолсак] кўрамиз, бу ташаббус қандай тугашини![1].
Шундай қилиб, келишув амалга ошмаган. Тарихчи Бўрибой Аҳмедовнинг фикрича, сўнгги воқеа ҳал қилувчи рол ўйнаган. Динмуҳаммад Султоннинг қўзғолонига келсак, Пирмуҳаммадхон Абдуллахон ИИ Мовароуннаҳрга кетганидан бу исённи осонликча енгади. Абдуллахон ИИ Бухорога қайтгандан сўнг дарҳол отаси Искандархонни Карманадан чақириб олади ва 1561-йил апрел ёки май ойида руҳонийлар кўмагида уни тахтга кўтариш ташаббуси билан чиқади. Пирмуҳаммадхон номи „хутбадан чиқарилган“[1][9][10][11][12].

Искандархон бошқарувда алоҳида қобилиятлари билан ажралиб турмаган ва динга кўпроқ меҳр қўйган. Наврўз Аҳмадхон ва Пирмуҳаммадхондан фарқли равишда у Бухорода ҳукмронлик қилган, лекин амалда давлат ишларига аралашмаган. Давлатдаги ҳақиқий ҳокимият унинг ўғли Абдуллахон ИИ га тегишли эди[13][6]. Абдуллахон ИИ ўз топшириғи билан ўз рақиблари, ҳукмдорларга қарши курашни муваффақиятли якунлади[14].
Искандархон даврида Зомин султони Шайбоний Кўчкунчихоннинг набираси ва темурий Мирзо Улуғбекнинг чевараси Абдулсултон, Тошкент ва Туркистон султони эса Мирзо Улуғбекнинг яна бир авлоди ва Шайбоний Суюнчхўжахоннинг невараси — Дарвешхон бўлган[15].
Маданий сиёсати
Абулғозийнинг ёзишича, Искандархоннинг иккита жуда яхши хусусияти бўлган: у барча фарз қилинган ва тавсия этилган ибодатларни пухталик билан адо этар ва бошқа ҳеч ким хон каби лочин овини яхши билмаган. Искандархон таниқли тасаввуф олими, Махдуми Аъзам Косонийнинг муриди ва шогирди эди. Искандархон вафоти муносабати билан тузилган бир хронограммада у подишоҳи дарвишҳон (дарвешлар ҳукмдори) деб аталган[16].
Маълумки, Бухоронинг даҳаларидан бири Искандархон номи билан аталган бўлиб, бу ерда 1950-йилларга қадар у томонидан қурилган масжид бўлган. Масжидининг вақфи „жуда яхши“ деб баҳоланган[17].
Оиласи
Искандархоннинг тўрт ўғли бор эди: Ибодулла Султон, Дўстум Султон, Абдуллатиф Султон ва Абдуллахон ИИ. Улардан Абдуллахон ИИ ундан ворисликни олган.
Унинг бошқа ўғиллари отаси даврида ва Абдуллахон ИИ ҳукмронлигининг бошида Ибодулла Султон Самарқанд вилоятида, Дўстум Султон Тошкент вилоятида ҳокимлик қилганлар.
Биринчи аштархоний хонларининг онаси Искандархоннинг қизи Зуҳрахоним бўлиб, у Жонибек Султонга турмушга чиққан.
Вафоти
1583-йил 22-июнда Искандархон вафот этади ва Абдуллахон ИИ давлатнинг расмий ҳукмдори деб эълон қилинади.
Адабиётлар
- В. В. Бартолд, Сочинения, 2 т., 2 ч., М., 1964.[18]
- Ҳасанхўжа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т., 1993;
- Ҳофиз Таниш ал-Бухорий, Абдулланома, 1-ж., Т., 1999.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Ахмедов 1982.
- ↑ НЭУ: Пирмуҳаммадхон & 2000—2005, с. 224—225.
- ↑ „Потомки Ибрагима. Абу-л-Хайр“. Ҳроно.ру. 2019-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-август.
- ↑ „Потомоки Шейбана“. Ҳроно.ру. 2019-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-август.
- ↑ „Род Чингисхана (таблица И)“. Ҳроно.ру. 2019-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-август.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 НЭУ: Искандархон & 2000—2005, с. 302—303.
- ↑ 7,0 7,1 Тревер 1947.
- ↑ НЭУ: Бухоро хонлиги & 2000—2005, с. 783—790.
- ↑ Бартольд 1964, с. 420.
- ↑ Бартольд 1964, с. 487.
- ↑ Бартолд 1964, с. 521.
- ↑ Тревер 1947, с. 53.
- ↑ Бартольд 1964.
- ↑ Иванов 1954, с. 104.
- ↑ НЭУ: Дарвишхон & 2000—2005, с. 88.
- ↑ Бартольд 1964, с. 521.
- ↑ „Мечеть Искандар-хон“. Русрав.уз. Қаралди: 2020-йил 3-сентябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
|
Шайбонийлар сулоласи | ||||||||
| ||||||||
