Исковот (русча: Исковат) — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Янгиқўрғон туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган[1].

Искавот
русча: Исковат
Шаҳарча
41°17′43″Н 71°40′28″Э / 41.29528°Н 71.67444°Э / 41.29528; 71.67444
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Наманган вилояти
туман Янгиқўрғон тумани
Вақт минтақаси УТC+5
Iskavot ruscha: Исковат xaritada
Iskavot ruscha: Исковат
Искавот
русча: Исковат

Янгиқо'рг'он туманидаги ко'ҳна қишлоқ. Туман марказидан 15 км масофада жойлашган. Яқин темир ё'л бекати (Чортоқ) - 32 км. Шимолда Ялонг'оч, жанубда Булоқбоши қишлоқлари билан чегарадош. Манбаларга ко'ра қишлоқ ХВИ аср о'рталарида ташкил топган. Исковот - "Эски обод" атамасининг бузилган шаклидир. Денгиз сатҳидан 810 метр баландликда, қишлоқ шимолдан жанубга 12-13 км, шарқдан г'арбга 8-10 км масофага чо'зилган. Аҳолиси 8490 киши (2010- йил) Аҳолисининг этник таркибида о'збеклар, қирг'излар, тожиклар, татарлар, руслар мавжуд. Деҳқончилик, бог'дорчилик билан шуг'улланади. Тадбиркорлик обектлари кўплиги билан қўшни қишлоқлардан фарқ қилади. Подшоотасойдан сув  ичади


Ҳозирги Номи: Исковот. Руслар томонидан 1950 - йиллар номланган.

Эски номи: Эскиобод. Ўзбеклар томонидан 1800 - йиллар номланган.

Ваҳт минтақаси: УТC+5.

Ҳозирги марказидаги М.Ф.Й номи: МАСҲ‘АЛ.

Эски марказ М.Ф.Й номи: ГУЛУСТОН.

Туман номи: ЙАНГИҚЎРҒОН.

Вилоят номи: НАМАНГАН

Давлат номи: ЎЗБЕКИСТОН

2009-Йилгача қишлоқ мақомида келган, 2009-йил шаҳарча мақоми берилган. Қарийиб 11 йилдан бери шаҳарча мақомида келмоқда. Шаҳарчада Косибчилик, Қасобчилик, Тикувчилик, Қурувчи устачилик, Деҳқончилик, Дурадгорчилик каби кўплаб қўл меҳнати билан шуғилланади.

Мактаб сони: 6

Боғча сони: 8

Аҳоли сони:. 65.000 кишидан зиёд. (Туманда 1-ўрин)

Чегарадаги қишлоқлар: Хадикент, Газнон Иттифоқ, Қорасув, Ялонғоч

Исковот қишлоғида 1650- йиллардан аҳоли яшай бошлаган.

Қишлоқда мавжуд М.Ф.Й лар: Маш‘ал, Маданият, Қандиён, Салмон, Ғалаба, Тинчлик, Янгиобод ва бошқалар.

Жоме масжид сони 1

Кичик масжидлар сони 10. Ҳозирги вақтда же й масжидда ибодат қилинмоқда. Масжид номи "Эскиобод же й масжиди"

Қабристон сони 14. Ҳозирги вақтда 6та қабристон ишламоқда.

Шаҳарчада Корхона ва фабрикалар: тип топ сок саводи, ун дон омбори, катта музлатгич, ғишт заводи, шлакаблок, пина блок, бурчатка, ҳом ғишт, ҳўл меваларни қуритиш сехи ва ёғоч ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар мавжуд.

Шаҳарча аҳолиси  қора мол, қўй, эчки, индук, товуқ ва кўплаб ҳайвонларни боқиш учун шароит яратишган. Аҳоли бу ҳайвонлардан гўшт, сут, юнг маҳсулотларини ишлаб чиқаришади.

Шаҳарчада Қишда совуқ ҳарорат энг паст даража -20• -25• гача совуқ. Ёз иссиқ базан қуруқ асосан нам ҳаво ёзда +35° +40° гача иссиқ.

Ёмғир 550^ 600^ мм гача

Қудуқ чуқурлиги: 50 метирдан 200 метиргача.


Исковот қишлоғи фақатгина Наманган вилоятининг эмас, балки Фарг’она водийсининг энг го’зал, со’лим шаҳарчаларидан биридир. Қишлоқ  г’алла, картошка, мева, сабзавот ва боғдорчиликка ихтисослаштирилган. Наманганнинг олмаси қо’шиғида куйланган машҳур олмаси асосан Исковот бог’ларида етиштирилади.

Қишлоғида Аҳолининг 32,5 фоизини болалар ва о’смирлар, 50 фоизини эркаклар ва 49,9 фоизини аёллар, ишга яроқли аҳоли эса умумий аҳолининг 50,6 фоизини ёки 30466 кишини ташкил қилади. Мавжуд аҳолининг 7134 нафарини вояга етмаганлар, 1295 нафарини 60 ёш ва ундан катталар ташкил этади. Олий ма'лумотли кадрлар 671 нафар, о’рта махсус ма'лумотга эга бо’лган кадрлар 1195 нафарни ташкил этади. Аҳолининг 97,2 фоизини о’збеклар, 2,5 фоизини қирг’излар ва қолган 0,3 фоиз аҳолини 14 миллат вакиллари бо’либ, о’сиш сурати 1,7 фоизни ташкил этади.

Қишлоқда  1 та маданият ва сан‘ат уйи, 2 та катта 4 та кичик қурулиш дўконлари, 5 дан ортиқ автомобил устахоналари, 1 та ёшлар спорт мажмуаси, шу жумладан қишлоқда,  "Исковот шифо", "Зармед шифо", "Тез тиббий ёрдам", ҳамда Қ.В.П шаҳарча бағрида фаолият ко’рсатмоқда. Халқ хо’жалигининг барча тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг салмог’и ортиб бормоқда. Айни пайтда қишлоқда 10 та давлат ро’йхатидан о’тган юридик шахс мақомига эга бо’лган хо’жалик юритувчи субектлар мавжуд. Қишлоқда саноат соҳасида ҳам бир қатор ютуқларга эришилмоқда. Халқ хо’жалиги тармоқларига инвестиция киритиш соҳасида ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда.Аҳолига савдо хизмати ко’рсатиш йилдан-йилга яхшиланмоқда. Аҳолига пуллик ва маиший хизмат ко’рсатиш борасидаги ишларда ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда. Қишлоқда қурилиш соҳасидаги ишлар ко’лами ҳам кенгайиб бормоқда. Замон талабларига мос равишда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида обод қишлоқ талаблари асосида янги турар-жой даҳалари, кенгайтирилган ко’чалар, муҳташам ва замонавий кичик бизнес ва тадбиркорлик субектлари бунёд этилмоқда. Шаҳарчада аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлаш даражаси 82,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Қишлоқ аҳолининг бандлигини таминлаш учун мавжуд имкониятлардан то’лиқ фойдаланиш чора-тадбирлари белгиланиб, ана шу асосида иш ташкил этилмоқда. Шаҳарча ҳудудида 1 та бозор мавжуд бо’либ, уларда аҳолига хизмат ко’рсатиш учун барча қулайликлар яратилган. Шаҳарча аҳолисига 1 та почта ҳизмати ва унинг ҳодимлари орқали хизмат ко’рсатилмоқда.  Қишлоқда кўплаб овқатланиш шаҳобчалари чойхона ошхоналар фаолият ко’рсатмоқда.

Манбалар

Абдулла Жаббор, "Наманган вилояти", 2011.

[1]

  1. ↑ [Инфогород.уз „Инфогород.уз“].