Искифагн — ўрта асрларда Кеш вилоятининг Хузор рустоқида жойлашган йирик шаҳар. Шаҳар номи таркибида суғдийча "фагн" сўзининг борлиги бу ерда маҳаллий маъбудларга аталган ибодатхона бўлганлигидан далолат беради. Шунга кўра, уни суғдийча "Жуда баланд ибодатхона" ёхуд турки йча "эски ибодатхона", деб аташ мумкин. "Ҳудуд ул олам"пя бу шаҳар Сакифагн шаклида учрайди. И. ўрнида ҳозир Ғузордан 9 км шим.да жойлашган йирик Хўжабузруктепа шаҳар ҳаробаси жойлашган. Археологик маълумотларга кўра, шаҳар мил. ВИ асрда вужудга келиб, ХИИИ аср бошида мўғуллар истилоси натижасида вайрон бўлган. В. В. Бартолднинг фикрича, И. атамаси ҳозир Эскибоғ қишлоғи номи кўринишида сақланиб қолган.

Адабиёт

  • Бартолд В. В., Сочинения, т.1, М., 1963; Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил