Ислимий — ўсимликсимон шаклдаги такрорланувчи тақсимлардан тузилган асосий нақш тури. Нақш асосини таноб, банд, барг , буталар ташкил этади. И. бир-бирига узлуксиз уланиб, ўралиб кетадиган чирмовиқсимон, ўсимликсимон нақшларнинг такрорланишидан ташкил топади. Шунинг учун баъзан усталар уни ўрама ёки ўсимликсимон нақш деб ҳам атайдилар. И. нақшнинг хиллари кўп, у қайси шакл билан тўлдирилса, нақш шу шаклнинг номи билан аталади: И. барг , И. бар-гак, И. бофта, И. гул, И. занжира, И. мадоҳил, И. меҳроб ва б. юздан ортиқ содда ва мураккаб турлари мавжуд. Бу нақш турлари янада кўпайиб бормоқда. И. нақшларнинг ҳунармандлик ривожланган шаҳарлар номлари билан аталган хиллари ҳам бор: Исфаҳони И., Араби И., Машҳади И. ва б. Турли даврларда яшаган халқ усталари янги-янги И. хилларини яратган ва буюмлар бе-заги (ганчкорлик, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, мискарлик, зардўзлик, кулолчилик, гиламчилик, каштадўзлик ва б.)да кенг қўллаган. Шунингдек, уни янада жозибали қилиш мақсадида нақшларда қўшимча материаллардан фойдаланилган. Мас, заргарлик, кан-дакорлик, мискарликда қимматбаҳо тошлар, қаҳрабо ва б. қадалган. Бу услуб Ўрта Осиё, Яқин Шарқ, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Афғонистон усталари томонидан кенг фойдаланилган. И. нақшнинг наққошдан катта тажри-ба ва маҳорат талаб қиладиган мураккаб хиллари ҳам бор. Хива (Пахлавон Маҳмуд мақбараси гумбаз ости бағаллари), Бухоро, Самарқанд (Регистон ансамбли, Шердор Мадраса равоғи, меҳроби), Тошкент, Қўқон, Марғилон, Андижон шаҳарларида ёғоч уймакори (А. Абдураҳимов ва б.), мискар (Абдулла ҳожи ва б.), зардўз (Н. Аминов ва б.), ганчкор, каштадўз усталар ишларида кенг қўлланган, ҳозир ҳам И. нақшлардан кенг фойдаланилади. Халқ усталаридан С. Махмудов, Ж. Ҳакимов, Т. Тўхтахўжаев, О. Файзуллаев, Н. Иброҳимов, М. Усмонов, К. Каримов ва б.нинг ижодларида буни кўриш мумкин. Шунингдек, китоб ва жур.ларни безашда ҳам И. нақш хиллари кенг қўлланади. Бу сохдда график рассом И. Икромовнснг хизмати катта.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил