Islom.uz
Ислом.уз – 2003-йилда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган диний-маърифий соҳада фаолият юритадиган интернет портал.
| Ислом.уз | |
|---|---|
| Тижоратми | Йўқ |
| Сайт тури | Диний-маърифий |
| Қайси тилларда | Ўзбек, араб, рус ва инглиз |
| Муассиси | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф |
| Очилган санаси | 2003-йил |
| Мамлакат |
|
| УРЛ | ислом.уз |
Тарихи
Порталга 2003-йилда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган. Унинг ишга туширилишида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Адҳам Атажанов (Абу Муслим номи билан танилган) муҳим рол ўйнаган[1].
Порталда ақида, қуръон, ҳадис, фиқҳ, сийрат, исломнинг беш аркони (имон, намоз, рўза, закот, ҳаж) каби бўлимлар мавжуд. Шуниндек, унда Тошкент вақти бўйича намоз вақтлари кўрсатилади. Материаллар ўзбек тилидан ташқари араб, рус ва инглиз тилларида ҳам тақдим этилади[2].
2019-йилда Соф.уз томонидан ўтказилган сўровномада Ислом.уз портали доирасида фаолият юритадиган „Зикр аҳлидан сўранг“ лойиҳасининг телеграмдаги канали 16 мингга яқин иштирокчи орасида 30% овоз тўплаб, "Ўзбекистоннинг 2019-йилдаги энг яхши Телеграм-канали" сифатида эътироф этилган[3].
Такомиллашув
2018-йилда порталининг мобил иловаси яратилган. Иловада намоз ва рўза жадваллари, қибла йўналишини аниқлаш, „Ҳилол“ электрон кутубхонаси, „Зикр аҳлидан сўранг“ савол-жавоб хизмати, „Ўзбекистон масжидлари“ бўлими ва Ислом.уз радиосини каби хизматлар жой олган[4]. 2023-йилга келиб порталнинг қуйидаги мобил иловалари ишлаб чиқилган:[5]
- Ислом.уз
- Ҳилол э-боок
- Олтин силсила
- Қуръони Карим
- Тафсири Ҳилол
- Зикр аҳлидан сўранг
- Абдураҳмон Қуръон
- Абдулмалик Қуръон
- Қуръон тартили
- Намоз
- Зикр ва дуолар
- Жавоҳир (арабча-ўзбекча луғат).
Манбалар
- ↑ Шуҳрат Шокиржонов. „Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг шогирди 24 йилдан буён Ўзбекистон фуқаролигини кутмоқда“. Кун.уз (2018-йил 11-феврал). Қаралди: 2025-йил 13-апрел.
- ↑ „Ислом.уз портали ҳақида“. Ислом.уз. Қаралди: 2025-йил 13-апрел.
- ↑ „Онлайн сўровнома: Ўзбекистондаги энг яхши интернет-нашр, блогер ва Телеграм-канал аниқланди“. Кун.уз (2019-йил 11-ноябр). Қаралди: 2025-йил 13-апрел.
- ↑ „“Ислом.уз” порталининг мобил дастури ишга туширилди“. Дарё.уз (2018-йил 21-май). Қаралди: 2025-йил 13-апрел.
- ↑ „Ислом.уз порталининг мобил иловалари тақдимоти бўлиб ўтди“. Кун.уз (2021-йил 28-март). Қаралди: 2025-йил 13-апрел.