Википедияда исми Ислом бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ислом гарай иии, Ислом Герай ИИИ (1604-54) — Қрим хони (1644—54); Саломат Гарайнинг ўғли. 1644-йил турк султони уни укаси Муҳаммад Гарай ўрнига хон этиб тайинлаган. 1648-йил И. Г. ИИИ Богдан Хмелницкий билан иттифоқ тузган, бундан мақсади Полша ва Украинани заифлаштириб уларнинг ҳудудига бостириб кириш эди. 1649-йил Зборово жангида қатнашиб, Б. Хмелницкийни поляклар билан битим тузишга мажбур қилган, натижада Полша узил-кесил мағлубиятдан сақланиб қолган. Берестечко (1651) ва Жванец (1653) жангларида И. Г. ИИИ нинг хиёнати полякларни икки маротаба мағлубиятдан асраб қолган ва бу билан украин халқ-озодлик армиясини мушкул аҳволга солиб қўйган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил