Islom Ibrohim
Ислом Иброҳим (асли: Иброҳимов Ислом Икром ўғли, 1996-йил 1-сентябр, Бухоро вилояти Шофиркон тумани) – блогер, бизнес мотиваторлик фаолияти билан танилган. 2023-йилнинг 25-октябридан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисм „а“ банди бўйича Ички ишлар вазирлиги қидирувида[1][2][3].
Фаолияти
Ислом Иброҳим 2020-йил 11-мартда „БУСИНЕСС ИНВЕСТ ОНЛИНЕ СCҲООЛ“ МЧЖ ташкил қилди. Мазкур МЧЖ раҳбари сифатида у одамлардан 70% фойда эвазига ушбу жамиятга сармоя киритишни сўраган. Одатда, одамлар билан телефон орқали Ислом Иброҳимнинг ўзи мулоқот олиб борган. Қолган ҳолларда эса унинг вакиллари одамлардан киритилиши сўралган инвестицияни нақд пул шаклида олиб кетган[4].
Мижозлар пулни қайтаришни талаб қилган вақтда Ислом Иброҳим томонидан „Йил якунланиб қолди, режаларимиз бузилиб кетди, янги бизнес бошлаяпман“ қабилидаги важлар билан ваъда қилинган пулларни қайтармай келган[4]. 2023-йил октябр ойида ойига 10 минг доллар ишлашни ўргатишга ваъда берган Ислом Иброҳим фирибгарликда айбланиб, қидирувга берилди[5][6][7].
Манбалар
- ↑ „Ойига 20 000 топишни ўргатишни ва’да қилган Ислом Иброҳимов қидирувга берилди“. газета.уз (2023-йил 25-октябр). 2023-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Қидирувдаги шахслар“. иив.уз. 2023-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-ноябр 2023-йил.
- ↑ „“Тренингчи” Ислом Иброҳимов қидирувга берилди“. кун.уз (2023-йил 26-октябр). 2023-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-ноябр 2023-йил.
- ↑ 4,0 4,1 „1 йилда 70 фоизлик фойда ва’даси. “Тренингчи” Ислом Иброҳимов одамларни қандай чув туширган ва ҳозир у қаерда?“. кун.уз (2023-йил 27-октябр). 2023-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Ойига 50 000 топишни ўргатишни ва’да қилган Ислом Иброҳимов қидирувга берилди“ (2023-йил 26-октябр). Қаралди: газета.уз.[сайт ишламайди]
- ↑ „Тренер, учивший зарабатывать 60 тысяч в месяц, объявлен в розыск“ (2023-йил 26-октябр). Қаралди: дарё.уз.
- ↑ „Бизнес-тренер Ислом Иброхимов объявлен в розыск полицией по делу о мошенничестве – МВД“ (2023-йил 26-октябр). 2023-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: тнw.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |