"ИСЛОМ НУРИ" - Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-ижтимоий газ. 1990-йилдан Тошкентда нашр этилади. Ислом динининг асосий ман-баи бўлган Қуръони карим ва Ҳадиси шарифларга суянган ҳолда фаолият кўрсатади. Унинг саҳифаларида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фатволари, Олий ҳайъат ва Уламолар кенгаши қарорлари тарғиб қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари ҳаётига ҳамда ахлоқ-одобга оид мақолалар, диний асарлар кенг ёритилади. Адади 5 минг нусха (2002).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил