Islomjon Bahromov
| Исломжон Баҳромов | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1995-йил 17-июл Самарқанд вилояти, Ўзбекистон |
| Спорт | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Қайси спорт | Ҳаваскор кураш, Юнон-рум кураши |
Исломжон Бахромов (1995-йил 17-июл Самарқанд вилояти, Ўзбекистон[1]) – ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси. 2023-йилда Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтказилган кураш бўйича жаҳон чемпионатида 60 килограмм вазн тоифасида бронза медалларидан бирини қўлга киритган[2]. 2019-йилда Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказилган кураш бўйича Осиё чемпионати мусобақасида олтин медални қўлга киритган[3][4].
Фаолияти
2017-йили Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотлардаги ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинларида 59 килограмм вазн тоифасида бронза медалларидан бирини қўлга киритган[5].
2018-йилда Бахромов Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида 60 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, бронза медали учун баҳсда эронлик Меҳрдад Марданига ютқазиб қўйган эди[6].
2021-йилда Бахромов Хорватиянинг Загреб шаҳрида бўлиб ўтган Гран-при Загреб Опен турнирида 60 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган[7]. 2022-йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган Веҳби Эмре ва Ҳамит Каплан турнирида 63 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган[8].
2022-йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида 60 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда мағлуб бўлган[9].
2024-йилги Олимпия ўйинлари
Исломжон Баҳромов 2024-йилги Париждаги Ёзги Олимпиада ўйинларининг 1/16 финалда қочқинлар жамоаси аъзоси, асли келиб чиқиши эронлик бўлган Жамал Вализодага қарши кураш олиб борди ва 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди[10]. 1/8 финалда КХДР вакили Се Унг Ри билан тўқнашди. Баҳромов нимчорак финалда КХДР вакили 0:9 ҳисобида ютқазиб қо'йди.
Ютуқлар
| ЙИл | Турнир | Жой | Натижа | Тоифа |
|---|---|---|---|---|
| 2017 | Ислом бирдамлик ўйинлари | Боку, Озарбайжон | 2-ўрин | Юнон-рум 59 кг |
| Ёпиқ иншоотлардаги ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинлари | Ашхобод, Туркманистон | 3-ўрин | Юнон-рум 59 кг | |
| 2018 | Осиё чемпионати | Бишкек, Қирғизистон | 3-ўрин | Юнон-рум 60 кг |
| 2019 | Осиё чемпионати | Хи’ан, Хитой | 1-ўрин | Юнон-рум 60 кг |
| 2020 | Осиё чемпионати | Ню-Деҳли, Ҳиндистон | 3-ўрин | Юнон-рум 60 кг |
| 2023 | Осиё чемпионати | Белград, Сербия | 3-ўрин | Юнон-рум 60 кг |
Манбалар
- ↑ „Wрестлинг Ресулц боок“. 2017 Асиан Индоор анд Мартиал Арц Гамес. 2020-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-феврал.
- ↑ „2023 Wорлд Wрестлинг Чампионшипс Ресулц Боок“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2023-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-ноябр.
- ↑ „2019 Асиан Wрестлинг Чампионшипс Ресулц“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2020-йил 18-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Морган, Лиам. „Иран сеал теам Греcо-Роман титле он финал дай оф Асиан Wрестлинг Чампионшипс“. ИнсидеТҳеГамес.биз (2019-йил 28-апрел). Қаралди: 2020-йил 18-май.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедашгабат_wрестлинг_ресулц_боок_20172 - ↑ „Wрестлинг Ресулц Боок“. 2018 Асиан Гамес. 2020-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-май.
- ↑ „2021 Гранд Прих Загреб Опен Ресулц Боок“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2021-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-ноябр.
- ↑ „2022 Ясар Догу, Веҳби Эмре & Ҳамит Каплан Тоурнамент Ресулц Боок“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2022-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-март.
- ↑ „2022 Асиан Гамес Wрестлинг Ресулц Боок“. Унитед Wорлд Wрестлинг. 2023-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-март.
- ↑ „Париж-2024. Исломжон Баҳромов Олимпиадани ғалаба билан бошлади“. оламспорт.cом. Қаралди: 5-август 2024-йил.