Исломобод – Покистоннинг пойтахти, мамлакатнинг шимоли-шарқида Ҳимолай тоғлари этагида Потвар платосидаги водийда 550 м баландликда жойлашган. Иқлим шароити жуда қулай, июлда энг юқори температура 39°, январда энг паст температура 3° га етади.

Исломобод
اسلام‌آباد
Ниcкнаме(с): 
Ислоо, Яшил шаҳар
Давлат  Покистон
Адм. Бирлик Исломобод пойтахти ҳудуди
Ташкил топган 1960
Ҳудуд
 • Пойтахт 220,15 км2 (8 500 сқ ми)
 • Урбанизация
220,15 км2 (8 500 сқ ми)
 • Метро
906,50 км2 (35 000 сқ ми)
Баландлиги
490 м (1 610 фт)
Аҳолиси
 (2023)[1]
 • Пойтахт 1 108 872
 • Зичлиги 00 050/км2 (0 013/сқ ми)
Вақт минтақаси УТC+05:00 (ПКТ)
Постcоде
44000
Ҳудуд коди 051
Веб-сайт иcтадминистратион.гов.пк

Исломобод маъмурий жиҳатдан марказий ҳукумат томонидан бошқариладиган федерал пойтахт округи. Аҳолиси 529,2 минг киши (1998). Халқаро аэропорт бор. Озиқовқат, енгил саноат корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Исломободни қуриш тўғрисидаги қарор 1959-йилда қабул қилинган. Шаҳарни қуриш 1961-йилдан, аввал пойтахт бўлиб турган Равалпинди шаҳридан 28 км нарида бошланди. Исломобод маҳаллий меъморий хусусиятлар билан уйғунлаштирилган. Шақар мунтазам режага эга ва зоналарга бўлинган. Исломободда Атом энергияси институти, Исломшунослик институти, Миллий кутубхона бор[2].

Этимологияси

Шаҳар 1960-йилларда давлатнинг мақсадли режалаштирилган пойтахти сифатида қурилган. Бу ном „ислом шаҳри“ („Ислом“ + обод „шаҳар“) деган маънони англатади, бу мантиқан мамлакатнинг расмий номи – „Покистон Ислом Республикаси“ га мос келади[3].

Иқлими

Исломобод иқлими субтропик бўлиб, мавсумий шамоллар-муссонлар унинг тоғ этакларида жойлашганлиги кучли таъсир кўрсатади. Исломобод намлиги етарли бўлган ҳудудда жойлашган. Ҳар йили пойтахт ҳудудида 900 мм гача ёғингарчилик кузатилади. Исломободдаги энг иссиқ ой июн ойи ҳисобланади. Июн ойининг ўртача ҳарорати +31,3 °C. Энг совуқ ой январ, ўртача ҳарорати +10,2 °C.

Шаҳар атрофидаги табиий ўсимликлар чўл саванналари (чия, шувоқ, капари, астрагал) учраб туради. Покистон пойтахтини ўраб турган ёввойи қоплон , ёввойи қўй ва эчкилар, форс жайронлари, сиртлонлар, шоқоллар, ёввойи чўчқалар, ёввойи эшаклар ва кўплаб кемирувчиларни ўз ичига олади. Қушлар дунёси хилма-хилдир (бургутлар, тулпорлар, товуслар, то'тиқушлар). Исломободда илонлар кўп.

Аҳолиси

2017-йилда Исломобод аҳолиси

Исломобод космополит шаҳар. Расмий тили – урду. Урду тили халқаро алоқа воситаси ва адабий ижоднинг асоси сифатида катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга, инглиз тили пойтахтнинг бизнес ва таълим соҳасида кенг тарқалган. Урду тили кундалик ҳаётда унчалик кенг қўлланилмайди (шаҳар аҳолисининг 10% га яқини уни ўз она тили деб билишади). Панжоб тили энг кенг тарқалган тил бўлиб, Исломобод аҳолисининг 72% она тили ҳисобланади. Иккинчи ўринни урду ва пушту тиллари эгаллайди (ҳар бирида 10% аҳоли), бошқа тилларда шаҳар аҳолисининг 1% дан камроғи сўзлашади[4].

Ислом Покистонда давлат дини бўлгани сабабли Исломобод аҳолисининг катта қисми (95,53%) мусулмонлардир. Уларнинг аксарияти суннийлик ҳаракати тарафдорлари, шиалар ҳам бор. Исломобод аҳолисининг 1,59 фоизини христианлар, 1,6 фоизини ҳиндулар ташкил қилади[5].

Йиллар бўйича шаҳар аҳолиси[6]:
1972 1981 1998 2012 2017
76 641 204 364 529 180 1 082 262 2 006 572
2025-yil 16-may. Islomobod, Pokiston. Tashqi ishlar vaziri Devid Lammi Pokistonga tashrifi doirasida Britaniya Oliy komissiyasi Islomobod bilan barcha xodimlar ishtirokida uchrashuv o'tkazmoqda. Surat muallifi Ben Dance / FCDO.
2025-йил 16-май. Исломобод, Покистон. Ташқи ишлар вазири Девид Ламми Покистонга ташрифи доирасида Британия Олий комиссияси Исломобод билан барча ходимлар иштирокида учрашув о'тказмоқда. Сурат муаллифи Бен Данcе / ФCДО.

Тарихи

Исломобод Ҳинд ҳавзасиги энг қадимги сивилизация марказларидан биридир. Исломобод асосий маданий марказлардан шимолда жойлашган, аммо одамлар Покистоннинг ҳозирги пойтахти атрофидаги ҳудудда қадим замонлардан бери яшаб келишган. Бу ерда Марказий Осиё, Ҳиндистон ярим ороли ва Тибет мамлакатларини боғлайдиган энг муҳим савдо йўллари кесишган.

Бундай қулай иқтисодий мавқе Исломободнинг рақиб шаҳри Равалпиндининг ривожланишига жуда ижобий таъсир кўрсатган. 1959-йилда покистонликлар янги шаҳар қуришга қарор қилишган. Кенг кўламли лойиҳа 1960-йилга келиб юнон архитектори Константинос Дохиадис бошчилигида ишлаб чиқилган. Режани бир қатор хорижлик ва покистонлик мутахассислар амалга оширган.

2013-yilgi Islomoboddagi Minhaj ul Qur'on ibodati marosimining surati
2013-йилги Исломободдаги Минҳаж ул Қур'он ибодати маросимининг сурати

2008-йилда Даниянинг Исломободдаги элчихонасига террорчилик ҳужуми уюштирилган ва 6 киши вафот ҳалок бўлган[7].

Манбалар

  1. ↑ „Анноунcемент оф Ресулц оф 7тҳ Популатион анд Ҳоусинг Cенсус-2023“. Пакистан Буреау оф Статистиcс (www.пбс.гов.пк) (2023-йил 5-август). 2023-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-ноябр.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Поспелов 2002.
  4. ↑ „Конституция (Вторая Поправка), 1974 год.“. 2001-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-сентябр.
  5. ↑ „Популатион бй религион“ (ПДФ) (деадлинк). 2006-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-июл.
  6. ↑ „Ислāмāбāд“ (эн). Wорлд Газеттеэр. 2012-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-сентябр.
  7. ↑ „Тимелине оф Суиcиде Бласц ин Исламабад“ (эн). Оҳмй Неwс (2008-йил 25-сентябр). 2017-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-июл.