Ismatulla Abdullayev
Исматулла Абдуллаев (Хожи Исматуллох Абдулох, 1927-йил Наманган – 2005-йил Наманган) – шарқшунос, манбашунос олим[1]. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), филология фанлари доктори (1979)[2].
| Исматулла Абдуллаев | |
|---|---|
| Файл:Исматулла Абдуллаев.жпг | |
| Таваллуди |
1927-йил Наманган, Фарғона округи |
| Вафоти |
2005-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Касби | ўқитувчи |
| Таълими | Ўрта Осиё давлат институти |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Исматулла Абдуллаев 1927-йилда Наманган шаҳрида таваллуд топган[3]. 1989-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. 1951-йилда Ўрта Осиё давлат институтнинг шарқ факултетини тамомлаган. 1951—1957-йилларда Наманган давлат педагогика институтида ўқитувчилик қилган, кейинчалик Лелинград унверситетида аспирантурада таҳсил олади. 1960 – 1993-йилларда Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида илмий ходим, етакчи илмий ходими бўлган. Исматулла 1993-йилдан Наманган давлат унверситетида профессер бўлиб ишлайди. Илмий фаолияти Мовароуннаҳр ва Хуросон шоирларининг араб тилидаги Х—ХИ-аср бошларидаги шеъриятига бағишланган. Абдуллаев Исматулла араб тилидаги бир қатор илмий ҳамда ҳозирги замон араб ёзувчиси (Абдураҳмон ал-Ҳамисийнинг бадиий асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 1989-йил Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти совриндори. Филология фанлар доктори. Исматулла араб ва форс тилларини яхши билган. Хуросоннинг араб тилидаги шеърлари ва тарихга оид „Ятимат ад-дахр“, „Латоиф ал-маориф“ ва „Татиммат ал-ятима“ номли асарларини ўзбекчага таржима қилган. Абдуллаев Абу Райҳон Берунийнинг „Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар“ номли асарини ҳам таржима қилган. „Ўзбек совет энсиклопедия“га Х. Хикматиллаев билан бирга „Шарқшунослик сўзлиги“ни тузди ва мазкур 14 жилдлик қомусга 156 та мақола ёзиб берди[4].
Исматулла Абдуллаев Машрабнинг „Мабдаи Нур“ номли асарини ва шеърларини, шунингдек Мулло Йўлдош Хилватийни девонини сўз боши ва изоҳлар билан чоп эттиради. У Қур’он каримнинг ўзбекча академик таржимасида иштирок этган. Усома ибн Мунқизнинг „Ибратли китоб“ини ўзбек тилига таржима қилган.
Мукофотлари
- Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989)
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989)
Манбалар
- ↑ „Исматулла Абдуллаев“. Қаралди: 2023-йил 20-июн.[сайт ишламайди]
- ↑ „Исматуллоҳ Абдуллаев (1927-2005)“ (зиёуз.уз). 2024-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-июн.
- ↑ „Ўзбекистон Миллий Энсиклопедияси“. 2023-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-июн.
- ↑ „Исматулла Абдуллаев“. Қаралди: 2023-йил 20-июн.